Кафедра тарихи

Патологик анатомия тиббиёт таълими тизимидаги, шунингдек, турли мутахассисликдаги врачларнинг амалиётидаги асосий фанлардан бири бўлгани учун, у Ўзбекистонда Туркистон давлат университети ташкил топгандан кейин пайдо бўлди.

Патологик анатомиянинг ҳам фанни ўқитиш, ҳам амалиёт бўлими сифатида биринчи ташкилий ва илмий-педагогик маркази бўлиб Туркистон давлат университети тиббиёт факултетининг патологик анатомия кафедраси ҳисобланган.

Кафедра ишини бошланиши тўғрисидаги ҳужжатлар кам сақланиб қолган. Ярим аср илгариги тиббиёт факультетини ташкил бўлишидаги воқеаларни ёдида сақлаб қолган гувоҳлар ҳам қолмаган.

1920 йил апрел ойида Москва шаҳридан университетда тиббиёт факультетини ташкил қилиш учун биринчи эшелон ўқитувчилари келди. Кафедра мудири лавозимига сайланган профессор И.В. Давидовский Тошкентга келмади ва 15.06.1920 й. факультетнинг Илмий Кенгаши умумий патология профессори В.В.Василевскийга қўшимча вазифа сифатида патологик анатомия кафедраси мудири вазифасини зиммасига юклади.

3-курс талабалари билан амалий машғулотлар Москвадан олиб келинган тайёр колекциялар орқали ўтказилган. Схемаларни доскада қўлбола бўялган бўрларда чизишган. Ўқув микроскоплари талабалар учун 7 та, ва 1 та ўқитувчилар учун бўлган. Музей идишлари бўлмаганлиги сабабли маъруза дарсларида иккита умумий аккумулятор банкасидаги формалин препаратларидан. Лаборатория асбоб-ускуналари йўқлиги туфайли, секция материалини гистологик текшируви ўтказилмаган. Айрим биопсияларни профессор кўрган.

20 йилларнинг боши Москвадан келган олимлар фаолиятининг фаол даври бўлган. Фуқаролар урушининг оғир асоратлари ва босқинчиликлар, тифлар, ичак ин­фекциялари, кам ўрганилган ва умуман номаълум бўлган касалликлар шакли, уларни диагностика қилиш ва даволаш муаммолари, этиологияси ва патогенезини аниқлаш — мана шулар ўша вақтдаги назариётчи ва олим-клиницистларнинг ўй фикрини эгаллаган эди. Ушбу даврда Ўрта Осиёда биринчи бўлиб спру, мальтия иситмаси, пеллагра, лейшманиоз, колитлар аниқланган.

Тропик касалликлар деб номланувчи касалликларни моҳиятини аниқлаш ва аҳоли касалликларини ҳар томонлама ўрганиш учун катта имкониятлар туғилади.

1924 йилда патология кафедраси клиника кафедраси билан биргаликда ўша вақтга тегишли бўлган янги асбоб-ускуналар билан таъминлангандан кейин асосий ўлкага оид касалликларини текширишга киришди.

1930 йилдан Ўрта Осиё Давлат университети тиббиёт факултетининг патологик анатомия кафедраси мудири бўлиб Г.Н. Терехов сайланди. Ўзининг 50 йиллик илмий педагогик фаолиятида у томонидан 50 та иш нашр қилинган шу билан бир қаторда Ўзбекистондаги геморрагик иситма, висцерал лейшманиоз бўйича монографиялари чоп этилган. У томонидан 5 нафар тиббиёт фанлари доктори, 15 нафар тиббиёт фанлари номзодлари тайёрланган. Унинг ярали колит, спру, висцерал лейшманиоз, пеллагра, бруцеллез, асцитли токсик гепатит геморрагик иситма каби ишлари ватанимиздаги патологик анатомияни бойитди. Г.Н.Терехов республикадаги патологик анатомияни ривожлантиришда ўзининг улкан ҳиссасини қўшган.

30-йилларда кафедрада И.П. Реук, А.И. Магрупов, Т.Г. Терехова, Т.А. Сирота, А.А. Смир­нов, Р.И. Данилова, С. Алимбек иш бошлашган. Ушбу даврда кафедра ходимларининг илмий ишлари жуда кенг тараққий этган. 1936 йилнинг охирига бориб, жаҳонга 2-терапевтик клиниканинг клиник ва морфологик ўрганилган гелиотроп токсик жигар дистрофияси натижаларининг якуний ҳулосаси бўйича монография иши чиқади. Бу касаллик патоморфологиясининг асосий кўринишлари Г.Н. Терехов ва унинг ходимлари Л.И. Платоно­ва, В.А. Павлова томонидан тавсифланган. 1935 йилда Ўрта Осиё Давлат университети тиббиёт факультети базасида Тошкент давлат тиббиёт институти ташкил этилган.

1939 йили Андижон вилоятининг чекка бир туманида врачлар учун ноаниқ бўлган, кўпинча оқибати ўлим билан тугаган ўзига хос бўлган геморрагик иситма микроэпидемияси тўсатдан бошланиб кетди. Республика соғлиқни сақлаш халқ комитети томонидан ушбу касалликни аниқлаб, ўрганиш учун махсус экспедиция тузилди, бунга Г.Н. Терехов, А.И. Магруповлар ҳам киритилган эдилар.

1941-1945 йиллардаги уруш вақтида кафедра ходимлари бўлмиш А.А. Смирнов, А.И. Магрупов, А.А. Тадэ-Хоросанян, М.А. Арефьева, М.С. Калягиналар томонидан жарохатдаги остеомиелитларни патоморфологияси, узоқ вақт тузалмаётган жароҳатлар натижасида мускулларнинг ўзгариши, жароҳатланиш оқибатида ориқланиб кетиш, даволаш жисмоний тарбиясининг мускуллар ва бўғимларни жарохатда зарарланишини кечишига таъсири каби саволларни ўрганганлар. Шу йилларда ўзига хос бўлган энцефалит эпидемияси ҳам тўсатдан бошланиб кетади. Ушбу касалликни этиологияси, патогенези ва патологик анатомиясини ўрганиш масаласи бўйича муваққат ташкилот тузилиб уни таркибига Т.А. Сирота ва А.И. Магруповлар киритилади.

Ҳудди шу туманда отларнинг сопи орасида отлар суйлуқи деб номланган эпидемия тарқалади. Йилқиларнинг ва бошқа уй ҳайвонларининг ўлими, шикастланиши олимларнинг диққатини жалб қилади. Тошкентда суйлуқ синов-тажрибасини (экспериментини) қайтадан тиклаш бўйича жойида маҳсус ташкилот тузилиб, А.И. Магрупов ва К.Н. Долинская уни патологик анатомиясини ўрганганлар.

Урушдан кейинги илк йилларда кафедра янги ходимлар билан тўлдирилади. 1945 йилда ҳарбий хизматдан бўшатилган, касалхонада мурдани ёриш билан шуғулланадиган мутаҳассис ҳарбийлар Т.Н. Баранова, О.Г. Терехов, А.А. Куликов кафедра ассистентлари бўлиб тайинланадилар. Аспирантурага мамлакат қуролли кучлар хизматидан бўшатилган Э.С. Косимхўжаев қабул қилинади. (1946 йилда.) Кафедра ассистенти лавозимига аспирант Я.О. Ольшанский ўтказилади.

Бу даврда диссертация ишлари босилиб чиқади. Асосан бу тадқиқот ишлари турли касалликларда патологик жараёнлар ривожланишида аргирофил тузилмаларни ва нервларни роли: В.А. Алимов (1953) – аппендицитда; В.А. Павлова (1948) оёқлар жароҳатланишининг юмшоқ тўқималарида; Я.О. Ольшанский (1950) — пневмонияда ўпкаларда; Т.Н. Баранова (1952) – бачадон бўйни шиллиқ пардасининг яллиғланишида бачадонда; Э.С. Қосимхўжаев (1965) — асцит ва перитонитларда қорин пардасида.

Эллигинчи йиллар кимёнинг ривожланиши ва қишлоқ хўжалигида кимёвий ўғитлардан фойдаланиш йиллари бўлган. Токсикологлар ва гигиенистлар, физиологлар ва паталогоанатомлар организмга турли гербицидларни ва дефолиантларни таъсир этишини ўрганишга киришдилар. Бу ишлар, меҳнат гигиенаси кафедраси ходимлари билан бирга, санитария, гигиена ва касб касалликлари Институти билан бирга, у ёки бу заҳарли химикатларни қўллаш мумкинлигига руҳсат этилишини, ва уларни амалиётда қўллаш йўриқномасини ишлаб чиқилишини аниқлаштирди.

1959 йил охирида Тошкентда полиомиелитнинг авж олиши кафедра ходимлари А.И. Магрупов, Э.С. Қосимхўжаев, В.А. Алимовларга секцион материалда полиомиелитнинг патологик анатомиясини ўрганиш ва олинган натижаларни “Полиомиелитнинг патологик анатомияси” монографиясида умумлаштириш имконини берди.

1960-1965 йилларда кафедрада атеросклероз муаммосини ишлаб чиқиш ишлари ўтқазилди: (Г.Н. Терехов, А.И. Магрупов, К.Н. Долинская, В.А. Алимов, Э.С. Қосимхўжаев, В.А. Павлова, М.А. Платонова, А.А. Куликов, А.К. Кулисонова, Е.А. Пригожин, Э.Б. Сирота, С.И. Орифхонова).

Ўша йилларданоқ кафедра ходимлари ўзбек тилини ўрганишга асосий эътиборини қаратган эди. 1963 йилда проф. А.И. Магрупов ва доц. К.Н. Долинская “Умумий патологик анатомия фани амалий машғулотлари учун ўқув қўлланма” сини тайёрлайдилар. 1964 йилда проф. А.И. Магрупов ва доц. В.А. Алимов, А.И. Абрикосов ва А.И. Струковлар томонидан тайёрланган “Патологик анатомия” дарслигини ўзбек тилига ўгирадилар. 1965 йилда проф. А.И. Магрупов “Ҳусусий патологик анатомия фани амалий машғулотлари учун ўқув қўлланма”сини тайёрлайди.

1966 йилда кафедрани 40 йилдан ошиқ бошқарган профессор Г.Н. Терехов кафедра консультанти лавозимига ўтказилади, Андижондан келган доцент П.Д. Туляганов эса кафедра мудири вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланади..

1967 йилда институт ертўла хонасида мурдани ёриш учун мўлжалланган морфология биносининг қурилиш ишлари тугалланади. Ушбу янги бинода кафедра морфологик корпусининг 4-қаватининг чап қисмидан 720 м2 ва 5- қаватдан 3 та хонага эга бўлади. Бу даврда доц. П.Д. Туляганов жуда кўп эътиборини “3-босқич талабаларини дастур асосида ўқитиш усули” ни ишлаб чиқишга қаратади ва ошқозон–ичак патологияси бўйича илмий тадқиқот ишини давом эттиради.

1969 йил март ойида конкурс асосида патологик анатомия кафедраси мудири лавозимига СССР АМН академиги А.П. Авциннинг шогирди тиббиёт фанлари доктори, профессор М.С. Абдуллаходжаева сайланади. Ректорат кўмагида кафедра янги аппаратлар ва ўқув мебеллари билан жиҳозланади, зарурий химикатлар ва музей идишларига эга бўлади.

Секцион курсни ўтказиш учун кафедра янги база – ЎзССВ клиник касалхонасининг прозектурасини олади. База зарурий ўқув асбоб-ускуналари ва ўқув макромузейи билан жиҳозланади.

1969 йил сентябр ойида кафедрада гистокимё лабораторияси, 1970 йилда эса – электрон микроскопия лабораторияси ташкил этилади. Ушбу лабораториянинг муҳандислик гуруҳига физик-муҳандис С. Розиқов бошчилик қилади. 1978 йилда кафедрада патоцитология диагностикасини амалга ошириш учун цитология лабораторияси ўз ишини бошлайди. Унинг илк ходимлари – стажер Р.М. Шефталович ва катта тажрибакор Т.А. Абаева.

Шу туфайли кафедра патологоанатомлари ўз илмий тадқиқот ишларида морфологиянинг замонавий методларидан бўлмиш гистокимёни ва электрон-микроскопияни қўллаш, анатомик тадқиқот усулидан субмикроскопик усулга ўтиш имкониятига эга бўлдилар. Андижон тиббиёт институтида бошланган илмий тадқиқот ишларини давом эттирган холда, П.Д. Туляганов “Ичак токсикозидан келиб чиқадиган ички аъзолар ва бош миясининг патоморфологик ўзгаришлари” мавзусидаги ишини тугатади ва уни 1970 йилда тиббиёт фанлари доктори илмий даражаси унвони бўйича ҳимоя қилади. 1970 йилда доц. В.А. Алимов ўзининг “Эпидемик гепатит ва унинг оқибатларини патологик анатомияси ва морфогенези” мавзусидаги докторлик диссертациясини тамомлайди.

Ушбу давр мобайнида кафедранинг илмий тадқиқот ишлари қуйидаги асосий муаммолар бўйича олиб борилади:

– ошқозон-ичак тракти патологияси (П.Д. Туляганов, Р.А. Ашрапова, Д.Т. Тошбоев);

  • бластомогенез, марказий нерв системасида реактив ва компенсатор-мослашув жараёнлар (М.С. Абдуллаходжаева, Г.А. Полякова, Я.Ю. Утепов, С.Розиқов, Т.К. Ибрагимов, И. Эрназаров);
  • бир-бирига тўғри келмайдиган тўқималар морфологияси ва иммуносупрессив терапияга боғлиқ асоратлар (М.С. Абдуллаходжаева, Г.А. Полякова, Е.А. Пригожин, Н.В. Елецкая, Д.И. Салимов, Т.А. Абаева, Б.А. Магрупов, Б.А. Шукуров, Ш.Г. Ибрагимов, Р.И. Исроилов, И.Т. Умиров, X.3. Турсунов, Э.И. Журавлева).

Шунингдек, кафедра ходимлари клиницистлар билан бирга ўзаро алоқада кардиопатияни патологик анатомияси саволларини, марказий нерв системасининг асосий касалликлари, ўткир юқумли (инфекцион) касалликлар, географик патология, пестицидлар билан заҳарланиш, магнитобиологияга тегишли саволларни ишлаб чиқадилар.

Патологик анатомия кафедраси Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидаги, Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикаларидаги 30 дан ошиқ тиббиёт муассасаларининг илмий тадқиқотлар маркази бўлиб ҳисобланади. Кафедра илмий тадқиқот ишларини ТошДавТИ клиник кафедралар, УзФА биоорганик институти, доривор ўсимликлар институти билан, Қирғизистондаги оналик ва болаликни ҳимоя қилиш институти, экспериментал тиббиёт институти, Ростов тиббиёт институти МИТЛ, Самарқанд тиббиёт институти патологик анатомия кафедраси билан биргаликда олиб боради.

1978 йилдан Земмельвейс номидаги Будапешт тиббиёт университети патология институти илмий ходимлари билан биргаликда ўзаро фикр алмашинув орқали “Аъзо ва тўқималарни трансплантацияси” муаммоси мавзусидаги илмий тадқиқот ишлари бошланган. Ўтган давр ичида кафедра ходимлари томонидан 900 дан ошиқ мақолалар, жумладан, 16 та монографиялар нашр қилинган, 8 та докторлик 61 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган, 8 мавзулар тўплами босмадан чиққан, АҚШ, Италия, Бельгия, Румыния, Болгария, Югославияда ўтқазилган 32- анжуманда ва 8-халқаро конгрессларда, жумладан, анатомлар, гистологлар ва эмбриологлар, геронтологлар, онкологларнинг Халқаро конгрессида, лимбик системаси бўйича Халқаро симпозиумларида ва бошқаларда 80 дан ошиқ илмий ахборотлар қилинган.

Илмий ва педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича ҳам катта ишлар қилинган. Проф. М.С. Абдуллаходжаева кафедра мудирлиги даврида унинг раҳбарлигида 5 докторлик ва 48 номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган, жумладан Ўрта Осиё республикалари ва Қозоғистон турли шахридаги врачлар, ҳамда Египет, Непал, Ямандан. Клиник ординатура орқали 20 та, аспирантура орқали 15 та врачлар тайёрланган.

1970-1990 йилларда кафедрада проф. М.С. Абдуллаходжаева, доцентлар: П.Д. Туляганов, Е.А. Пригожин, Г.А. Полякова, Я.Ю. Утепов, Б.А. Магрупов, тиббиёт фанлари номзодлари: М.Т. Акбарова, И.М. Байбеков, В.М. Ворожейкин, С.А. Гамиянц, Н.В. Елецкая, Ю.Л. Лемешев, Э.И. Журавлева, Л.И. Платонова, Э.Б. Сирота, Д.И. Салимов, Г.К. Содиқова, И.Э. Эрназаров, В.А. Хорошаев, ассистентлар: А.А. Куликов, З.Г. Леонова, А.Г. Пугасов, Д.3. Досмухамедова, О.А. Мухина, Е.А. Сологуб, С.М., Р.И. Исроилов, Р.А. Тошматов, клиник ординаторлар: Х.З. Турсунов, Л.А. Пак, И.Т. Умиров, А.М. Дауреханов, Т. Болкунова, Г.С. Карабаевалар фаолият юритганлар.

Шунингдек, кафедра ходимлари ўша йилларда катта ўқув-услубий ишларини олиб боришган. Ҳусусий ва умумий патологик анатомия, ҳамда секцион курсининг барча саволлари бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқилиб, машиналаштирилган-дастурланган назорат киритилган. 1-даволаш факултети 3-курс талабалари учун ва секцион курсининг амалий машғулотларини ўтказиш учун замонавий база бўлган Республика патологоанатомия маркази кафедра ихтиёрида эди.

Бу даврда ўқув қўлланмалар нашр қилинди, шу жумладан: «Секцион курс бўйича қисқача қўлланма» (П.Д. Туляганов, 1959, 1970), «Осиё ва Африка мамлакатларидаги баъзи касалликларнинг патологик анатомияси» — ҳорижий мамлакатлардан келган талабалар учун (М.С. Абдуллаходжаева, Г.А. Полякова, 1979); «Клиник анатомия бўйича ўқув-услубий қўлланма» (Я.Ю. Утепов, 1980); «Иссиқ иқлимдаги мамлакатлар инфекцион касаллик-ларининг эпидемиологияси ва патологик анатомияси» ҳорижий талабалар учун (М.С. Абдуллаходжаева, М.К. Шарипов, Г.А. Полякова, 1981) ва «Тиш-жағ тизими ва оғиз бўшлиғи аъзолари касалликларининг патолого-анатомик атласи» (М.С. Абуллаходжаева, М.Т. Акбарова, 1981). Олийгоҳлараро ва республика миқёсидаги ўқув-услубий конференцияларда кафедра ходимлари томонидан ўқув жараёнини қулайлаштириш ва такомиллаштириш муаммолари бўйича 40 дан ортиқ маърузалар қилинди, улардан 30 таси нашр қилинди. 1973 йил проф. М.С. Абдуллаходжаева ва профессор Н.X. Абдуллаевлар томонидан тиббиёт институтлари 3-курс талабалари учун А.И. Струковнинг «Патологик анатомия» китоби ўзбек тилига таржима қилинди.

Кафедра республикада катта маслаҳат ва оталиқ ёрдам ишини олиб борди, патологик анатомия хизматининг келажакдаги ривожланишида фаол ишитирок этди. Ушбу даврда (1988 йилдан бошлаб) Республика патолого-анатомия маркази, вилоят ва шаҳар патолого-анатомик бюролари ташкил қилиниб, Республикада патологик анатомия хизматининг кейинги ривожланиши ва мустаҳкамланишида ижобий рол ўйнади.

1972 йилдан кафедра патологик анатомия бўйича интернатура ўтиш учун базага айланди. 1971-1990 йиллар давомида 80 дан ортиқ врач- патологоанатомлар тайёрланди. Кафедра ходимлари патогистологик техника бўйича лаборантлар учун 3 ойлик курс ўтказди ва 3 йил ичида прозектуралар лабораторияларида ишлаш учун 69 та лаборант-гистологларни тайёрлади. Улар республика амалиёт шифокорлари учун патологик анатомиянинг долзарб муаммолари бўйича семинарлар ўтказишда фаол иштирок этишди.

1990 йили доцент Г.А. Полякова «Патологическая анатомия эндокринных желез в процессе развития трансплантационного иммунитета» мавзусидаги докторлик диссертациясини мувоффақиятли ҳимоя қилиб, кафедра профессори лавозимига ўтди. 1990 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти негизида иккита олийгоҳ – Биринчи ва Иккинчи ТошДавТИлар ташкил қилинади.

Тошкент давлат тиббиёт институти Биринчи ва Иккинчига бўлингандан кейин Биринчи ТошДавТИ патологик анатомия кафедраси мудирлиги лавозими доцент Я.Ю. Утеповга юклатилди.

Ушбу даврда кафедрада П.Д. Туляганов, И.Э. Эрназаров, Э.И. Журавлева, С.А. Гамиянц, О.А. Мухина, А.Г. Пугасов, Артыков Д.Д., Н.Г. Дадамьянц, Х.Д. Баймурадов, Ю. Клепов, М.Х. Юляхшиев, А. Иргашев, А.А. Курбанов, Р. Собиров, К.М. Ибрагимовалар ишлаган. Кафедранинг асосий илмий йўналиши бўлиб муҳим бўлган касалликларнинг патологик анатомияси ва эпидемиологиясини ўрганиш ҳисобланган. Даволаш ва стоматология факултетлари 3 курс талабалари учун маърузалар ва услубий қўлланмалар тайёрланган.

1992 йилда доцент Б.А. Магрупов докторлик диссертациясини ҳимоя қилгандан сўнг 1-ТошДавТИ патологик анатомия кафедрасида Ўз ССВ Клиник шифохонаси патологоанатомия бўлими базасига секцион-биопсия курси мудири этиб тайинланди. Курсда профессорлар В.А. Хорошаев, В.М. Ворожейкин, доц. Артыков Д.Д., ст. ўқитувчи О.А. Мухина, ассистентлар Ю.И. Бойко, Т.Х. Мусаханов, Ю. Кандинова, Г.А. Мирзахмедова ва Р.Ш. Мавлянходжаевлар ишлашган, кейин курсга доцент Э.И. Журавлева келган. Ушбу давр ичида даволаш ва стоматология факультетлари талабалари учун секцион-биопсия курси бўйича ўзбек ва рус тилларида ўқув-услубий қўлланмалар тайёрланди ва нашр этилди.

1997 йилда кафедра мудирлиги лавозимига профессор Б.А. Магрупов сайланди.

Кафедрада илмий, амалий ишлар ва кадрлар тайёрлашда анъаналар тўлиқ равишда сақланиб қолди. Бу давр мобайнида кафедра ходимлари невус ва меланомалар (Э. 3. Ступина), нефротик синдромдаги буйраклар (Б.А. Магрупов, Б.А. Аллобердиев), томирларда реконструктив операциялар бажарилганда портал гипертензия синдроми бўлган болалар жигари (Б.А, Магрупов, X.Д. Баймуратов), захмдаги йўлдош (Парпиев З.А., Реймназарова Г.Д.) ва б. морфологияси ва морфогенезига тегишли саволлар ишлаб чиқарилди. 5 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди (Баймурадов Х.Д., Ярмухамедова Д.С., Ступина Э.З., Аллобердиев Б.А., Парпиев З.А.). Ўша даврда патологик анатомия бўйича клиник ординатурани тугатганлар: Аминов Г., Саркисова Н. 2003 йилда кафедрада патологик анатомия бўйича магистратура очилди ва 2006 йилда О.А. Раджапов, 2007 йилда – Умаров М.Х.лар битирган.

2003 йилдан 2010 йилгача профессор Б.А. Магрупов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директор муовини лавозимида ишлаган ва шу билан бирга кафедрани бошқарган. У пайтда кафедрада ассистентлар Исхакова Х.Т., Халиков Н.У., Хабирова Г.Ф., Вервекина Т.А., Убайдуллаева В.У., Ш.Э. Юнусова, аввал стажер-тадқиқотчи, кейин эса ассистент бўлиб О.Т. Хванлар ишлашган. РШТЁИМ патологик анатомия бўлими базасида патологик анатомия бўйича клиник ординатура очилиб, ўша йилларда битирганлар: Мамиров Б.Р., Кан С., Мингбоев А.С., Абдуллаева Д.А., Жалилов Ж.Ж.

Кафедра ходимлари катта ташкилий ишларни олиб борди. Б.А. Магрупов “Новости акушерства, гинекологии, дерматологии и венерологии”, «Кардиология», «Doktor axborotnoma», «Laborator medicine», «Вестник экстренной медицины» журналларининг таҳрир ҳайъати аъзоси, патологоанатомлар ассоциациясининг Халқаро союзи бошқармаси аъзоси, Ўзбекистон патологоанатомлар ассоциацияси бошқарув президиуми аъзосидир, доцент Д.Д. Ортиқов – Тошкент шаҳри бош патологоанатоми.

2005 йилда кафедра базасида Тошкент шаҳри патологик анатомия бюроси ташкил қилиниб (2013 йилгача директор – проф. Б.А. Магрупов, 2013 йилдан – доц. Ортиқов Д.Д., директор муовини Н.У. Халиков), бу шаҳар прозекторлик хизмати даражасини ошириш ва ўқув базасининг анча кенгайишига имкон берди.

Кафедрада ўқув-методик ишларини такомиллаштиришга, ўқитиш жараёнига янги технологияларни, яъни компьютер синфи, рақамли проекторни, маъруза залини автоматлаштириш, кафедрани радиофикациялаштиришни жорий қилишга катта эътибор қаратилган.

2-ТошДавТИ патологик анатомия кафедраси УзР ССВ Республика патологик анатомия маркази базасида ташкил этилган (директор – академик М.С. Абдуллахўжаева). Республика патологоанатомия маркази (РПАМ) 1988 йилда Ўз.Р ССВнинг №.454-сонли Буйруғига асосан ТошДавТИ Янги Клиникасининг Патологоанатомик корпуси базасида ташкил қилинган. Шу билан бир вақтда 11 та вилоятда Вилоят патологоанатомик бюролари (ВПАБ) ва Қорақалпоғистон Республикасида Республика патологоанатомик бюроси (ҚР РПАБ) ташкил қилинган.

Бугунги кунда РПАМ, МДҲ давлатларида унга ўхшаши йўқ, йирик ўқув-илмий ишлаб чиқариш комплекси бўлиб, базасида талабалар ва барча тиббий мутаҳассисликлар бўйича магистрлар ўқитилади, врачлар фаолиятида врачлар ҳатоликларини аниқлаш бўйича экспертизалар ўтказилади (диагностик, даволаш-тактик, ҳамда аҳолига тиббий ёрдамни ташкил қилишда). Бу марказда патологоанатомик муассасаларда ишловчи барча лаборант-гистологлар гистологик техника бўйича малакасини оширишади.

РПАМда болалар, умумий ва инфекцион патология, биопсия диагностикаси бўлимлари фаолият юритади. 6 та патогистологик лабораториядан ташқари бактериологик, вирусологик, цитологик лабораториялар, тиббий ва молекуляр генетика, ПЦР лабораториялари фаолият юритади.

1990 йилдан 2000 йилгача хизмат кўрсатган фан арбоби, академик ЎзР ФА академиги М.С. Абдуллаходжаева кафедра мудирлигини олиб борган. Ўша даврда кафедрада профессор Р.И. Исраилов, доцентлар Н.В. Елецкая, Х.З. Турсунов, И.Т. Умиров, катта ўқитувчи. С.К. Уразов, ассистентлар т.ф.н. У.М. Хужманов, Х. Примов, т.ф.н Г.Ж. Разыкова, Е.Т. Подольхова, Р.А. Мирахмедова, Н.Ш. Шаусманова, Е.В. Бовалар ишлашган. 2000 йилдан 2005 йилгача кафедрага профессор Р.И. Исроилов мудирлик қилган.

1990 – 2005 йиллар давомида кафедрада ва марказда 4 та докторлик ва 6 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди; магистратура ва клиник ординатура бўйича 13 та патологоанатомлар тайёрланди.

РПАМ биринчи, иккинчи ва учинчи Ўзбекистон патологоанатомлар съездини (1992, 1997, 2012) ўтказилишини ташкиллаштирди. М.С. Абдуллаходжаева раҳбарлиги остида 2005 йилда халқаро (Бельгия, Жанубий-Африка Республикаси, Филиппин, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия (Москва, Санкт-Петербург, Қозон) иштирокида биоэтика бўйича 1- Миллий конгресс ўтказилди. Мазкур конгресс материаллари рус ва инглиз тилларида нашр қилинди.

2003 йилдан марказда республика патологоанатомик хизматида Макро- ва микроскопиянинг телемедицина тизими (ММТТ)ни ишлаб чиқиш ва киритилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда. ММТТ (ЎзР ВМ қошидаги ФТНДК, ПРООН, НАТО Илмий Қўмитаси) грант лоиҳалари бажарилиши доирасида республиканинг 17 та патологоанатомик муассасалари фаолиятига киритилди, ундан ташқари 9 та вилоят ва ҚР, 5 та туманлараро патологоанатомик бўлимларига киритилди. 2010 йилда халқаро (Россия, Польша, Канада, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон) иштирокида «Марказий Осиёда телепатологияни дистанцион ўқитиш ва микро- ва макроскопияни телемедицина усулини қўллаш йўли орқали кенгайтириш» мавзусида конференция ўтказилди.

РПАМда бачадон бўйни рак олди ва рак касалликларининг янги экспресс-диагностикаси методи ишлаб чиқилган ва унга патент олинган. (ЎзДавпатент № IAP 03856).

Кафедра ва марказнинг асосий илмий йўналишлари қуйидагилар бўлган:

  1. Оналик ва перинатал ўлимнинг сабаблари ва патологик анатомиясини ўрганиш;
  2. Болалар ўлимининг сабаблари ва патологик анатомиясини ўрганиш.

Тошкент тиббиёт академияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 июлдаги ПФ-3629 сонли фармони асосида тугатилган Биринчи ва Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтларининг негизида юқори малакали тиббиёт ходимларини тайёрлаш сифатини ошириш ва ташкил этишни такомиллаштириш, ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий талабларига жавоб берадиган зарурий ўқув ва моддий-техник базани яратиш, уни прогрессив таълим технологияларини киритиш асосида янги мазмун билан бойитиш, бўлғуси мутахассислар ўқитилишини тиббиёт амалиётининг муайян кўникмалари билан бирга эгаллашини боғлаш мақсадида ташкил этилди ва Нормал, патологик физиология ва патологик анатомия кафедралари тузилди, тиббий-педагогик ва стоматология факультетлари кафедрасига проф. Б.А. Магрупов ва даволаш ва тиббий-профилактика факультетлари кафедрасига 2007 йилгача проф. А.Н. Данияров, 2007 йилдан эса – проф. Р.И. Исраилов мудирлик қилишган.

2012 йил декабр ойида ректоратга қилинган катъий мурожаатлардан сўнг кафедраларнинг қайтадан ташкил қилиниши натижасида проф. Р.И. Исроилов бошчилигидаги 2-та курс ўқитиладиган (патологик анатомия ва патологик физиология) Патология кафедраси ташкил қилинади. 2013 йил сентябр ойида бу лавозимига проф. Х.З.Турсунов сайланади.

Патологик анатомия кафедрасида проф. Исроилов Р.И., Б.А. Магрупов, Х.З. Турсунов, доцентлар: И.Т. Умиров; катта ўқитувчилар: И.М. Алланазаров, ассистентлар: Х.Н. Бобоев, С.З. Ортиқов, Э.Х. Эшбоев, М.Ғ. Ғайбуллаева, Тулаганов У.С. фаолият юритмоқдалар. Кафедраларда магистратура ва клиник ординатуранинг жорий қилиниши вақтидан бошлаб, 19-та магистр ва 6-та клиник ординаторлар тайёрланган.

Кафедранинг 2-та базасида клиник мутахассисликлар бўйича клиник ординаторлар ва магистрлар ўқитилади.

Китоблар: