I – ҚИСМ
Умумий патологик анатомия
- I. Касаллик ҳақида умумий таълимот
ҳужайра альтерацияси ва адаптацияси
- Касаллик тараққий этишининг 3 та асосий босқичи:
– касалликнинг қарор топиб борадиган (касаллик олди даври, касаллик қарор топиб борадиган) даври;
– касалликнинг клиник манзараси авжига чиққан даври;
– соғайиши.
- Касалликнинг 4 та этиологик омиллари:
– табиий омиллар;
– сунъий омиллар;
– экзоген омиллар;
– эндоген омиллар.
- Касалликниинг 3 хил оқибати:
– соғайиб кетиши;
– функциясини издан чиқариб, тузилишини ўзгартириб қўядиган турғун патологик ҳолат;
– ўлим.
- Касалликлар пайтида кузатиладиган 6 хил умумпатологик жараёнлар:
– яллиғланиш;
– тромбоз;
– регенерация;
– гипертрофия;
– иммунитет;
– атрофия.
ҳужайра альтерацияси
- Патоген таъсиротга ҳужайранинг 3 хил турдаги реакцияси:
– адаптация;
– қайтар тарздаги зарарланиш;
– қайтмас тарздаги зарарланиш.
- Ҳужайранинг қайтмас тарздаги зарарланиши асосидаги 2 та феномен:
– реперфузия ва реоксигенация пайтида АТФ регенерациясининг ва оксидланиб фосфорилланишнинг йўқлиги;
– мембрана ичида чуқур бузилишлар ривожланиши.
- Ҳужайра зарарланишининг 8 хил сабаблари:
– гипоксия;
– кимёвий бирикмалар ва дори препаратлар;
– физик омиллар;
– биологик омиллар;
– иммун реакциялар;
– генетик бузилишлар;
– овқатланишнинг бузилиши;
– қариш.
- Гипоксия ҳолатини пайдо қилувчи 3 та омил:
– томир деворидаги патологик жараёнлар оқибатида қон билан таъминланишнинг камайиши;
– қоннинг кислород билан тўйинмаслиги;
– анемия, гемоглабин ҳолатининг ўзгариши.
- Ҳужайрага таъсир механизми бўйича вируснинг 2 хил тури:
– цитопатоген (цитолитик);
– онкоген.
- Қариш жараёнидаги ҳужайра зарарланишининг 2 та механизми:
– ҳужайрада альтератив жараёнларнинг авж олиб борувчи аккумуляцияси;
– ҳужайранинг шикастланишга нисбатан ҳимоя ва мослашиш реакциялари ёрдамида жавоб бериш хусусиятининг пасайиши.
- Ҳужайрада қайтар тарздаги ўзгаришларнинг 4 хил субмикроскопик даражадаги белгилари:
– митохондрийларнинг шиши;
– эндоплазматик ретикулумнинг кенгайиши;
– эндоплазматик ретикулум мембраналаридан рибосомалар ажралиши;
– полисомаларнинг моносомаларга диссоциацияланиши.
- Ҳужайрада қайтмас тарздаги ўзгаришларнинг 5 хил субмикроскопик даражадаги белгилари:
– митохондрийлар кристаларининг шишиши ва эриши;
– митохондрийлар ташқи мембраналарининг бузилиши;
– митохондрийларнинг кальцификацияланиши;
– сохта миелинли тузилмалар пайдо бўлиши билан давом этадиган эндоплазматик ретикулумнинг фрагментланиши;
– лизосомалар ёрилиб протеолитик ферментлар чиқиши.
Дистрофия
- Дистрофиянинг учраш жойига кўра дистрофиянинг 3 хил тури:
– ҳужайравий;
– строма-томир;
– аралаш.
- Қайси бир модда алмашинуви бузилишига кўра дистрофиянинг 3 хил тури:
– оқсилли дистрофия;
– ёғли дистрофия;
– углеводли дистрофия.
- Ҳужайра оқсилли дистрофиясининг 3 тури:
– гиалин-томчили;
– гидропик;
– шохли.
- Гиалин-томчили дисрофия ривожланишида аҳамиятга эга бўлган 2 омил:
– оқсил синтезининг бузилиши;
– лизосомаларнинг реабсорбланаётган оқсил тутувчи пиноцитоз пуфаклари билан қўшилиши.
- Гидропик дистрофия ривожланишида аҳамиятга эга бўлган 4 омил:
– мембраналар ўтказувчанлигининг бузилиши;
– диффузион ва осмотик механизмларнинг бузилиши;
– ҳужайра насослари фаолиятининг бузилиши;
– ҳужайралар оралиғидан ҳужайрага суюқликнинг ўтиши.
- Шохли дистрофия патогенезида асосида ётадиган 2 хил жараён:
– мугузланувчи эпителий ҳужайрасида шох модданинг ўта кўп пайдо бўлиши;
– шох модданинг эктопик йўсинда пайдо бўлиши.
- Ҳужайра оқсилли дистрофияси кўп ҳолларда ривожланадиган 6 аъзо:
– буйраклар;
– тери;
– жигар;
– МНС;
– юрак;
– буйрак усти безлари.
- Асосида шохли дистрофия ётадиган 4 та патологик жараёнлар:
– гиперкератоз;
– ихтиоз;
– лейкоплакия;
– «рак марваридлари».
- Ҳужайраларда ёғли дистрофиянинг 4 хил кўриниши:
– нормада липидлар бўлган ҳужайраларда ёғлар миқдорининг камайиши ёки кўпайиши;
– сифатий бузилишлар (масалан, нейтрал ёғ учрайдиган жойда липидларнинг пайдо бўлиши);
– нормада ёғ тутмайдиган ҳужайраларда липидларнинг пайдо бўлиши;
– резорбтив ёғ босиш (аксарият ҳолларда моноцитар-макрофагал система ҳужайраларида).
- Жигар ёғли дистрофияси патогенезида аҳамият касб қиладиган 6 та омил:
– эркин ёғ кислоталари сарфланишининг кучайиши;
– триглицеридлар ўзлаштиришининг сусайиши;
– ёғлар оксидланишининг сусайиши;
– этерификациянинг кучайиши;
– липопротеидлар экскрециясининг тўхтаб қолиши;
– эндоплазматик ретикулумнинг эркин радикаллардан бевосита зарарланиши.
- Жигар ёғли дистрофиясининг 6 та анатомик белгилари:
– жигар ҳажмининг катталашиши;
– жигар паренхимасининг сариқлиги;
– жигар вазнининг 3-6 кг гача ошиши;
– жигарнинг юмшаши;
– жигар кесилганда ёғли кўринишдалиги;
– жигар кесилганда пичоқ юзида ёғ доғларининг пайдо бўлиши.
- Микроскопия бўйича жигар ёғли дистрофиясининг 2 хил морфологик белгилари:
– «ғоз жигари»;
– сохта мускат жигари.
- Гидропик дистрофия ривожланадиган 6 хил ҳужайралар:
– тери эпителийси;
– буйрак каналчалари эпителийси;
– гепатоцитлар;
– мушак ҳужайралари;
– нерв ҳужайралари;
– буйрак усти безлари пўстлоқ қавати.
- Ёғли дистрофиянинг 5 та сабаби:
– камқонлик;
– инфекцион жараёнлар;
– заҳарланишлар;
– озиқланишнинг бузилиши;
– сурункали касалликлар.
- «Йўлбарс юраги» нинг 5 та анотомик белгисини айтинг:
– юрак ҳажмининг катталашиши;
– юрак бўшлиқлари дилатацияси;
– юракнинг илвиллаб қолиши;
– миокарднинг хира, чирик-сариқ рангга кириши;
– юрак трабекулалари ва сўрғич мушак толаларида оқ-сарғиш кўндаланг тарғил чизиқчалар пайдо бўлиши.
- Углевод алмашинувини бошқарадиган 7 та гормон:
– АКТГ;
– тиреотроп гормони;
– соматотроп гормони;
– инсулин;
– адреналин;
– тироксин;
– глюкокортикоидлар.
- Қандли диабетни қўзғатувчи 3 та механизм:
– руҳий эзилиишлар – нерв тизимининг шикастланиши, ўсмаси;
– моддалар алмашинуви омиллари;
– эндокрин бузилишлар.
- Қандли диабет маҳалида ҳужайраларда гликоген тўпланадиган 4 та орган:
– буйраклар (найларнинг дистал, Генле ҳалқасининг пастга тушувчи қисмида);
– жигар;
– меъда ости бези (Лангерганс оролчаси В ҳужайралар);
– юрак.
- Шиллиқ дистрофияда ривожланадиган 2 та жараён:
– шиллиқ пайдо бўлишининг кучайиши;
– шиллиқнинг физик – кимёвий хоссаларининг ўзгариши.
- Қандли диабет пайтида гликоген алмашинуви бузилишининг 6 хил кўриниши:
– гипергликемия;
– глюкозурия;
– гепатоцитлар ядросида гликогеннинг тўпланиши;
– гепатоцитлар ёғли дистрофияси;
– жигар, буйраклар, юрак, Лангерганс оролчаларининг гликогенли инфилтрланиши;
– интракапилляр гломерулосклероз.
- Некрозга хос бўлган бир-биридан қолишмайдиган 2 та жараёнлар:
– нам (колликвацион) некроз билан давом этадиган ҳужайранинг ферментатив ҳазм бўлиши;
– қуруқ (коагуляцион) некроз билан тугайдиган оқсиллар денатурацияси.
- Ҳужайра лизисининг 2 хили:
– ўлган ҳужайра лизосомасидан чиққан каталитик ферментлар таъсирида ҳужайра аутолизи;
– миграцияланган лейкоцитлар лизосомасидан чиққан каталитик ферментлар таъсирида ҳужайра гетеролизи.
- Фагоцитознинг 2 хили:
– гетерофагоцитоз;
– аутофагоцитоз.
- Ҳужайра ўлимининг 4 та морфологик белгиси:
– кариолизис;
– кариопикноз;
– кариорексис;
– цитолиз.
- Апоптознинг ўзига хос 4 та хусусияти:
– ҳужайранинг дастурлашган ўлими;
– бир қисм ҳужайраларни қамраб олган некрознинг ўзгача морфологик кўриниши;
– ҳужайра цитоплазмасида аниқ кариорексисли думалоқ ёки овал шаклли эозинофил модда кўринишида аниқланади;
– протоонкоген ВCI-2 ва Р-53 супрессор ген дилан бошқарилади.
- Апоптоз зарур бўлган 4 та жараён:
– эмбриогенез даврида ҳужайраларнинг дастурлашган деструкцияси;
– гормонга боғлиқ инволюция;
– кининларини чиқазиб бўлган иммунокомпетент ҳужайралар ўлими;
– ауторефаол Т-ҳужайраларнинг манфий селекция феномени.
Адаптация
- Ҳужайра адаптациясини кўрсатадиган 3 та жараён:
– хиралашиб бўкиши;
– атрофия;
– гипертрофия.
- Атрофиянинг 5 та асосий сабаблари:
– ҳужайра функционал фаоллигининг пасайиши;
– қон билан таъминланиш даражасининг пасайиши;
– иннервациянинг бузилиши;
– ноадекват озиқланиш;
– эндокрин бошқарилишнинг бузилиши.
- Ҳужайра атрофиясининг 4 та морфологик белгилари:
– ҳужайра ўлчамларининг кичиклашиши;
– митохондрийлар ва миофиламентлар миқдорининг камайиши;
– эндоплазматик ретикулум ҳажмининг камайиши;
– аутофагоцитома вакуолалар сонининг ошиши.
- Ривожланиш механизмига кўра ҳужайра гипертрофисининг 2 хил тури:
– физиологик;
– адаптив.
- Ҳужайранинг мослашиш имконияти узилишининг 3 та сабаби:
– гипертрофияланган ҳужайралар қон билан таъминланишининг камайиши;
– оксидланиш жараёнларининг пасайиши;
– оқсил синтезининг алтерацияси.
- Бир қатор касалликлар асосида алтерацияланиши ётадиган ҳужайранинг 4 та махсус органеллалари:
– лизосомалар;
– микротаначалар (пероксимомалар);
– цитоскелет тузилмалари (микрофиламент, оралиқ филамент ва макрофиламент);
– ҳужайра рецепторлари.
- Микротаначаларнинг шикастланиши бирламчи ҳисобланган 3 та пероксисома касалликлари:
– акаталаземия;
– Целлвегернинг церебро-гепаторенал синдроми;
– карнитиннинг системали етишмаслиги.
- Оралиқ филаментларнинг ортиқча тўпланишига боғлиқ 2 та гистологик феномен:
– Маллори таначаси (алкогол гиалини);
– нейрофибрилляр чигал.
- Рецепторлар антителоли касалликларининг 3 та асосий хили:
– бирламчи миастения;
– инсулинга боғлиқ бўлмаган қандли диабет;
– бирламчи гипертиреоидизм.
- II. Орган ва тўқималар дистрофияси
- Дистрофиянинг 3 хил асосий турлари:
– строма-томир дистрофиялари;
– аралаш оқсилли дистрофиялар;
– минераллар алмашинувининг бузилиши.
- Алмашувнинг қайси тури бузилганига қараб мезенхимал дистрофияларнинг 3 хил тури:
– оқсилли;
– ёғли;
– углеводли.
- Строма-томир оқсилли дистрофиясининг 4 хил тури:
– мукоид бўкиш;
– фиброноид бўкиш;
– гиалиноз;
– амилоидоз.
- Мукоид, фибриноид бўкиш ва гиалинозга олиб келувчи 6 та асосий сабаблар:
– инфекцион-аллергик кассаликлар;
– гипоксия;
– иммунопатологик ва ангионевротик реакциялар;
– эндокринопатия;
– овқатланишнинг бузилиши;
– генетик омиллар.
- Оқсил алмашинуви маҳсулотларининг тўпланишига олиб келувчи 3 хил сабаб:
– тўқима-томир ўтказувчанлигининг ошиши;
– физик ва химик хоссалариниг ўзгариши билан давом этадиган бириктирувчи тўқима структурасининг деструкцияси;
– оқсил-полисахарид комплекси ҳосил бўлиши.
- Мукоид бўкиш патогенезига аҳамият касб қиладиган 4 хил ўзгаришлар:
– проколлаген-коластромин комплексининг бузилиши;
– хондроитинсульфат ва гиалурон кислотасининг ажралиши;
– тўқима ва томир ўтказувчанлигининг ошиши;
– қондан плазма оқсилларининг чиқиши.
- Мукоид бўкишга хос бўлган 3 хил турдаги микроскопик ўзгаришлар:
– коллаген толаларнинг бўкиши;
– фибрилляр толаларнинг титилиши;
– юмалоқ ҳужайрали инфилтрация.
- Мукоид бўкишнинг 4 хил оқибати:
– дастлабки ҳолатига қайтиши;
– фибриноид бўкиш;
– склероз ва гиалиноз;
– шиллиқ дистрофия.
- Фибриноид бўкиш асосида ётувчи 3 хил жараён:
– гликозамингликанлар деполимеризацияси;
– томир ўтказувчанлигининг чуқур бузилиши;
– томир деворининг плазма оқсиллари альбумин, глобулин ва фибриноген билан шимилиши.
- Фибриноид бўкишнинг 4 хил оқибати:
– фибриноид некроз;
– қайтмас склероз;
– шикастларган аъзонинг гиалинози;
– аъзо функциясининг издан чиқиши.
- Гиалиноз ривожланишининг 4 хил механизми:
– эндотелий, аргирофил мембраналар ва силлиқ мушак ҳужайраларининг шикастланиши;
– плазморрагияга олиб келувчи плазма оқсиллари томир девори ўтказувчан-лигининг кескин ошиши;
– томирлар девори толали тузилмаларининг физик-кимёвий ўзгариши;
– фибрилляр оқсил – гиалиннинг ҳосил бўлиши билан давом этадиган ўзгарган толали тузилмаларга плазма оқсилларининг адсорбцияси.
- Томир гиалинининг 3 хил тури:
– оддий гиалин;
– липогиалин;
– мураккаб гиалин.
- Гиалинознинг 2 хил клинико-анатомик кўриниши:
– системали;
– маҳаллий.
- Системали гиалиноз кузатиладиган 4 та асосий касаллик:
– гипертония касаллиги;
– диабет;
– склеродермия;
– система қизил югириги.
- Маҳаллий гиалиноз ривожланадиган 5 та асосий жой:
– сурункали ялиғланиш ўчоғи;
– фибриноид некроз ўчоғи ва склероз;
– сероз бўшлиғидаги фиброз спайкаларда;
– атеросклерозда томир деворларида;
– ўсмалар стромасида.
- Амилоидоз билан давом этадиган касалликларнинг 2 хил асосий хусусияти:
– табиати мураккаб бўлган одатдан ташқари оқсил (амилоид) синтезланиши;
– оқсил ва полисахаридлардан иборат мураккаб модданинг томирлар деворида ва ҳужайралараро тўқимада тўпланиб бориши.
- Амилоиднинг кимёвий тузилишига кўра 2 та асосий тури:
– AL – амилоид;
– АА – амилоид.
- Биокимёвий хусусиятлари билан фарқ қиладиган амилоид таркибига кирувчи 5 хил оқсил тури:
– AL – амилоидли протеин;
– АА – оқсил;
– транстиретин;
– b2 – микроглобулин;
– b2 – амилоид оқсил.
- Амилоид ҳосил бўлишини англатувчи 3 хил асосий моддалар:
– прокалцитонин;
– проинсулин;
– кератин.
- Амилоидозга олиб келувчи 4 хил асосий сабаблар:
– фибрилляр оқсил синтезидаги ирсий нуқсон борлиги;
– сурункали инфекциялар;
– моддалар алмашинувида одамнинг ёшига кўра бўладиган ўзгаришлар;
– иммуноцитлар дискразияси.
- Амилоид ишлаб чиқарилишида иштирок этувчи 7 хил турдаги ҳужайралар (амилоидобластлар):
– макрофаглар, плазматик ва миелом ҳужайралари;
– кардиомиоцитлар;
– томир силлиқ мушак ҳужайралари;
– кератиноцитлар;
– меъда ости бези оролчаларининг b – ҳужайралари;
– гепатоцитлар;
– қалқонсимон безнинг С – ҳужайралари.
- Амилоидозни келтириб чиқарувчи сабабига кўра 4 хил тури:
– бирламчи, идиопатик;
– ирсий (генетик, оилавий);
– иккиламчи (ҳаётда орттирилган);
– кексаликдаги амилоидоз.
- Амилоидознинг тарқалиш жараёнига кўра 2 хил тури:
– тарқоқ;
– локал, яъни маҳаллий.
- Орган ва системаларнинг қай даражада зарарланишига қараб, амилоиднинг 8 хил кўриниши:
– нефропатик;
– эпинефропатик;
– спленопатик;
– кардиопатик;
– нейропатик;
– гепатопатик;
– APUD – амилоидоз;
– аралаш.
- Кимёвий тузилишига кўра фибрилляр амилоид оқсилининг 4 хил тури:
– АL – амилоидоз;
– АА – амилоидоз;
– АF1 – амилоидоз;
– АS С – амилоидоз.
- Бирламчи амилоидозда шикастланувчи 4 та тўқима тури:
– юрак-қон томир системаси;
– кўндаланг-тарғил мушаклар;
– силлиқ мушаклар;
– тери нервлари.
- Ирсий амилоидознинг 4 хил кўриниши:
– буйраклар шикастланиши билан кечувчи Ўрта денгиз иситмаси;
– нефропатик амилоидоз (Англияда тасвирланган Маккл ва Уэллс шакли);
– амилоидознинг нейропатик шакли (Америка ва Португалияда учровчи);
– кардиопатик амилоидоз (кўпроқ Данияликларда учровчи).
- Плазматик ҳужайралар дискразиясига боғлиқ амилоидоздаги 6 хил патологик жараён:
– миелом касаллиги;
– плазматик ҳужайралардан ташкил топган плазмоцитома, хафли ўсмалар;
– моноклонал гаммапатия;
– макроглобулинемия;
– нодуляр лимфома;
– иммунобластик лимфаденопатия.
- Амилодознинг локал кўринишидаги амилоид моддаси тўпланадиган 9 та орган:
– бўғизнинг шиллиқ пардаси;
– ўпка;
– ҳалқум;
– тери;
– сийдик пуфаги;
– ичак;
– қовоқ клечаткаси;
– тил;
– эндокрин органлар ўсмалари.
- Иккиламчи амилоидозда патологик жараёнга тортилувчи 6 та аъзо:
– буйраклар;
– жигар;
– талоқ;
– лимфатик тугунлар;
– буйрак усти безлари;
– қалқонсимон без.
- Амилоидоз маҳалида аъзоларда кузатилувчи 4 хил микроскопик ўзгаришлар:
– ўлчамининг катталашиши;
– зичлашиш;
– камқонлик;
– кесиб кўрилганда ёғли ёки мусимон тусга кириши.
- Микроскопик кўрилганда амилоиднинг асосий 4 та жойлашадиган жойи:
– коллаген ва ретикуляр толалар;
– қон томир ва лимфа томирлари интимасида тўпланиши;
– органлар стромасида;
– безларнинг базал мембранасида;
- Талоқда амилоид тўпланадиган 2 соҳа:
– қизил пульпада «ёғли талоқ»;
– лимфа фолликулаларида «сагосимон талоқ».
- Амилоидознинг 3 та дастлабки клиник белгиси:
– ҳолсизлик;
– бўшашиш;
– озиб кетиш.
- Амилоидознинг 4 та кечки клиник кўриниши:
– буйрак етишмовчилиги;
– юрак етишмовчилиги;
– гепатомегалия;
– спленомегалия.
- Нейтрал ёғлар алмашинуви бузилишининг 2 хил кўриниши:
– семириш;
– озиб кетиш.
- Семизликни келтириб чиқарувчи сабабига кўра 4 хил кўринишлари:
– алмашинув-алиментар;
– эндокрин;
– церебрал;
– ирсий.
- Семизликнинг IV та даражаси:
– I даража (20-29 фоиз);
– II даража (30-49 фоиз);
– III даража (50-99 фоиз);
– IV даража (100 ва ундан юқори).
- Семиришда ёғ ҳужайралари ўлчамларининг 2 та катталашувининг хили:
– гипертрофик (хавфли);
– гиперпластик (хавфсиз).
- Семиз одамларда қорин бўшлиғида ёғ қатламининг тўпланиши билан боғлиқ бўлган 4 та патологик жараёнлар:
– ўпка тўқимасининг ҳаво билан кам тўлиши;
– ўпка артериолалари тонусининг ошиши (Ейлер рефлекси);
– юрак ўнг қоринчаси гипертрофияси;
– ҳансираш.
- Семизлик хавфи омил бўлиб ҳисобланадиган 4 та касаллик:
– диабет;
– гипертензия;
– юракнинг ишемик касаллиги;
– остеоартритлар.
- Озиб кетиш кузатиладиган кахексиянинг 2 хил тури:
– гипофизар;
– ўсма пайдо бўлгани туфайли.
- Шиллиқ дистрофия ривожланишининг кузатилиши мумкин бўлган 3 хил тўқима:
– бириктирувчи тўқима;
– ёғ тўқима;
– тоғай тўқима.
- Шиллиқ дистрофиядаги 2 хил алмашинувнинг бузилиши:
– гликозамингликанлар алмашинувининг бузилиши;
– гликопротеидлар алмашинувининг бузилиши.
- Шиллиқ дистрофиянинг ҳужайрадан ташқари 2 та сабаби:
– эндокрин безларининг дисфункцияси;
– ўсма касаллигидаги озиб кетиш.
- Шиллиқ дистрофияда кузатилувчи 3 хил макроскопик ўзгаришлар:
– шиш;
– бўкиш;
– қаттиқликни йўқотиш.
- Одам организмида учрайдиган 4 та мураккаб оқсил:
– нуклеопротеидлар;
– липопротеидлар;
– гликопротеидлар;
– хромопротеидлар.
- Пигментациянинг 2 хил патологик шакли:
– эндоген;
– экзоген.
- Экзоген пигментациянинг 3 хил кўриниши:
– ўпка антрокози (кўмир чанги билан узоқ вақт нафас олиш);
– татуировка (бадан терисига игна билан чизилган расм);
– дорилар таъсиридаги (аргирия, висмутия).
- Келиб чиқишига кўра эндоген пигментларнинг 3 та асосий гуруҳи:
– гемоглобиногенли;
– протеиногенли;
– липидогенли.
- Тарқалишига кўра гемолизнинг 2 хил тури:
– маҳаллий;
– умумий.
- Жойлашиш жойига кўра гемолизнинг 2 хил тури:
– интраваскуляр;
– экстраваскуляр.
- Қон томирлар ўзани ичида ҳосил бўлувчи 3 та гемоглобиноген пигментлар:
– гематопорфирин;
– ўт пигменти;
– безгак пигменти.
- Томирдан ташқарида ҳосил бўлувчи 2 та гемоглобиноген пигментлар:
– гемосидерин;
– гематоидин.
- Гемосидерознинг 2 хил кўриниши:
– маҳаллий;
– умумий.
- Гемоглобин трансформациясини акс эттирувчи қонталаш ўчоғи рангининг ўзгариб боришидаги 4 та босқич:
– кўкимтир-қизил ранг (эритроцитлар ранги);
– сариқ-яшил ранг (биливердин ҳисобига);
– яшил-жигарранг (билирубин ҳисобига);
– тилла-сариқ ранг (гемосидерин ҳисобига).
- Системали гемосидерозга олиб келувчи 5 хил сабаблар:
– қон системасининг касалликлари (анемиялар, гемобластозлар);
– бошқа гуруҳдаги қон қуйилиши;
– она ва ҳомила ўртасидаги қондаги резус-можаро;
– интоксикациялар, гемолитик заҳарланишлар (замбуруғлар, илон заҳари билан заҳарланганда);
– айрим инфекцион касалликлар (сепсис, анаэроб инфекциялар, безгак).
- Гемосидерин аксарият кўп тўпланадиган 5 та орган:
– меъда ости бези;
– жигар;
– буйраклар;
– эндокрин безлар;
– ўпкалар.
- Сариқликнинг 3 та асосий тури:
– жигар усти (гемолитик);
– жигардаги (паренхиматоз);
– жигар ости (механик).
- Жигар усти сариқлигининг 2 хили:
– туғма;
– ҳаётда орттирилган.
- Гемолитик сариқлик кузатилувчи 6 хил патологик жараёнлар:
– тўғри келмайдиган қон қуйилиши;
– она қони билан қориндаги ҳомила қони ўртасида резус-можаронинг бўлиши;
– ўткир инфекциялар (безгак, сепсис);
– гемолитик заҳарланишлар;
– қон системасининг ҳар хил турдаги касалликлари;
– кўп қон йўқотиш, геморрагик инфарктлар.
- Жигарга алоқадор сариқликнинг сабаби сифатидаги 5 та касалликлар:
– вирусли гепатит;
– сариқ иситма;
– безгак;
– Вейля касаллиги;
– токсик гепатит.
- Механик сариқликнинг 4 хил сабаби:
– ўт йўлларининг ўсма касаллиги;
– меъда ости бези бош қисмининг ўсма касаллиги;
– ўт йўлларининг тош касаллиги;
– ўтнинг қуюқлашуви.
- Холемиянинг 5 хил клиник белгилари:
– қон босимининг пасайиб кетиши;
– брадикардия;
– бадан терисининг қичиши;
– бош оғриши;
– одамнинг ланж бўлиши.
- Гематопорфирин миқдори ошиб кетишининг 4 та асосий сабаби:
– интоксикация;
– авитаминозлар;
– пернициоз анемия;
– жигар касалликлари.
- Туғма порфириянинг 2 хил кўриниши:
– эритропоэтик;
– жигардаги.
- Порфириянинг эритропоэтик шаклидаги 3 хил патологик жараёнлар:
– гемолитик анемия;
– меъда-ичак йўли шикастланиши;
– нерв системасининг шикастланиши.
- Гематиннинг 3 тури:
– гемомеланин;
– хлорид кислотали меланин;
– формалинли.
- Гемомеланин тўпланувчи 5 та органлар:
– талоқ;
– жигар;
– суяк кўмиги;
– лимфа тугунлари;
– бош мия.
- Протеиноген пигментларнинг 3 хил тури:
– меланин;
– энтерохромафин ҳужайралар гранулаларининг пигменти;
– адренохром.
- Орттирилган меланодермия кузатилувчи 6 та патологик жараёнлар:
– Аддисон касаллиги;
– гипогонадизм;
– гипопитуитаризм;
– авитаминозлар;
– кахексия;
– углеводородлар билан заҳарланиш
- Гипомеланознинг 3 та кўриниши:
– албинизм;
– лейкодерма;
– витилиго.
- Маҳаллий меланознинг 2 хили:
– йўғон ичак меланози;
– холлар (невус).
- Витилиго асосидаги 2 хил бузилишлар:
– вегетатив;
– эндокрин.
- Нуклеин кислоталар алмашинуви бузилишига боғлиқ 3 та патологик жараёнлар:
– подагра;
– сийдик-тош диатези;
– нордон сийдик инфаркти.
- Подаградаги 3 та асосий клиник симптомлар:
– бўғимлардаги оғриқ;
– гиперурикемия;
– гиперурикурия.
- Тузлар тўпланишига хос 4 та соҳа:
– қўл ва оёқ майда бўғимлари пайлари ва тоғайи;
– тизза ва болдир оёқ бўғимлари;
– бўғим халталари;
– қулоқ супраси тоғайи.
- Ривожланишига кўра подагранинг 2 хил тури:
– бирламчи;
– иккиламчи.
- Пуринлар синтези кучайиши билан давом этадиган 3 та касаллик:
– миелолейкоз;
– гемолитик анемия;
– хавфли ўсмалар.
- Нордон сийдик диатезининг дастлабки 2 та клиник кўриниши:
– уратли нефропатия;
– нордон-сийдик нефроуролитиази;
- Кальций алмашинувининг бузилишидаги 3 хил жараён:
– суяклардаги кальций миқдорининг ўзгариши ва шу муносабат билан пайдо бўладиган суяк системаси касалликлари;
– юмшоқ тўқималарнинг оҳакланиши;
– ковак органларда тош ҳосил бўлиши.
- Юмшоқ тўқималар оҳакланишининг 3 хил тури:
– метастатик оҳакланиш «метастазлари»;
– дистрофик оҳакланиш;
– метаболик оҳакланиш.
- Кальций алмашинувини назорат қилиб турувчи 2 гормон:
– паратгормон;
– калцитонин.
- Эритмадаги калций тузлари чўкмага тушиши мумкин бўлган 3 хил ҳоллар:
– қондаги калций миқдори кўпайиб, қонда калций эриган ҳолда сақланиб туролмайдиган маҳалда;
– кислота-ишқорлар мувозанати маҳаллий тарзда ўзгариши туфайли;
– буфер системаларнинг беқарорлиги туфайли.
- Қонда калций миқдори кўпайиши билан давом этадиган 11 хил касалликлар:
– сурункали протозой колитлар;
– гипервитаминоз D;
– паратиреоид остеодистрофия;
– қалқонсимон без олди безлар ҳужайраларининг диффуз гиперплазияси;
– миелом касаллиги;
– буйрак поликистози;
– сурункали нефрит;
– йўғон ичак зарарланиши;
– системали саркоидоз;
– идиопатик гиперкалциемия;
– Аддисон касаллиги.
- Метаболик оҳакланишнинг 2 хили:
– маҳаллий:
– системали.
- Тошлар пайдо бўлишида асосий аҳамиятга эга бўлган 6 хил сабаблар:
– инфекциянинг миқдори, маҳаллий яллиғланиш жараёни бўлиши;
– ўт кислоталари ва ўт билан бирга ажралиб чиқадиган бошқа анорганик моддалар биосинтезининг бузилиши;
– паратиреоид безлар гиперфункцияга учраб, гиперкалциемия бошланиши;
– идиопатик гиперкалциемия;
– суяклар шикастланишидан пайдо бўладиган гиперкалциемия;
– гиперкалциурия.
- Тошларнинг 3 хил шакли:
– шарсимон;
– сигараларга ўхшаш;
– силлиқланган.
- Тошларнинг сўрилиб боришида пайдо бўладиган 3 хил ўзгаришлар:
– ҳалқасимон;
– яримойсимон;
– қумсоат шаклида.
- Кимёвий таркиби бўйича сийдик йўлларида учровчи 3 хил тошлар тури:
– уратлар;
– фосфатлар;
– оксалатлар.
- Кимёвий таркиби бўйича ўт йўлларида учровчи з хил тошлар тури:
– соф холестеринли тошлар;
– юмшоқ пигментли тошлар;
– аралаш тошлар.
- Тошлар пайдо бўлиши мумкин бўлган 7 та орган:
– меъда ости бези;
– сўлак безлари;
– ичак;
– бронхлар;
– бодомчасимон безлар;
– танглай четлари;
– веналар.
Некроз
- Некрозга олиб келувчи асосий 2 гуруҳ омиллар:
– экзоген;
– эндоген.
- Некрознинг 8 та экзоген сабаблари:
– механик шикастланиш;
– ҳаддан ташқари юқори ёки паст ҳароратнинг таъсири;
– электр токи;
– ионлаштирувчи нурлар;
– кислоталар;
– ишқорлар;
– оғир металл тузлари;
– микроорганизмлар.
- Некрознинг 4 та эндоген сабаблари:
– дисциркулятор;
– иммунопатологик жараёнлар;
– нейрогуморал ўзгаришлар;
– метаболик ўзгаришлар.
- Этиологик омилга тааллуқли 5 хил некроз тури:
– травматик;
– токсик;
– трофоневротик;
– аллергик;
– томирга алоқадор некроз.
- Таъсир механизми бўйича некрознинг 2 тури:
– бевосита;
– билвосита.
- Некроз ривожланишидаги 3 та давр:
– некроз олди даври;
– некроз даври;
– деструктив ўзгаришлар даври.
- Оқ инфаркт учрайдиган 3 та орган:
– бош мия;
– буйраклар;
– талоқ.
- Ривожланиш механизмига кўра некрознинг 2 хили:
– коагуляцион;
– колликвацион.
- Коагуляцион некрознинг 3 хил тури:
– миоард, буйрак, талоқнинг ишемик инфаркти;
– қорин тифида кузатилувчи қорин олдинги девори кўндаланг тарғил мушакларининг некрози (Ценкер некрози);
– сил инфекцияси ўчоқларида учрайдиган казеоз (сузмасимон) некроз.
- Клинико-анатомик белгиларига кўра некрознинг 5 хил кўриниши:
– нам ва қуруқ гангрена;
– анаэроб гангрена;
– ётоқ яралар;
– секвестрлар;
– инфарктлар.
- Ишемик некроз учраши хос бўлган 5 та аъзо:
– миокард;
– буйраклар;
– жигар;
– талоқ;
– ўпкалар.
- Ташқи кўринишига кўра 3 хил инфаркт тури:
– оқ;
– геморрагик тожли оқ инфаркт;
– қизил.
- Геморрагик тожли оқ инфаркт кузатилувчи 2 хил аъзо:
– буйраклар;
– миокард.
- Миокардда жойлашувига кўра инфарктнинг 3 хил тури:
– субэндокардиал;
– субэпикардиал;
– трансмурал.
- Некрознинг 7 хил оқибати:
– орган, тўқима некрозга учраган жойининг тўлиқ регенерацияси;
– чандиқ ҳосил бўлиши;
– инкапсуляция;
– петрификация;
– тўқиманинг юмшаб қолиши;
– секвестрланиш;
– мутиляция.
Ўлим
- Сабабига кўра ўлимнинг 3 хил тури:
– табиий ўлим;
– мажбурий ўлим;
– касалликлар туфайли ўлим.
- Ўлимнинг 2 хил асосий тури:
– клиник;
– биологик.
- Биологик ўлимнинг 6 хил барвақт белгилари:
– мурданинг совуши;
– мурда доғларининг ҳосил бўлиши;
– мурда қотиши;
– қоннинг қайтадан тўпланиши;
– мурда қуриши;
– аутолиз.
- Биологик ўлимнинг 2 хил кечки белгилари:
– аутолиз;
– чириш.
- Мурда доғлари ҳосил бўлишининг 3 та даври:
– гипостаз;
– стаз ёки диффузия;
– имбибиция.
- Мурда чиришининг 2 хил кўриниши:
– ириш;
– чириш.
- Мурда чиришининг 3 та даври:
– газлар пайдо бўлиши;
– тўқималар юмшаб кейин имбибицияланиши;
– бутунлай ириб кетиши.
III. Тўқималар ва органлар адаптацияси
ва компенсация жараёнлари
Гипертрофия
- Адаптация ва компенсация жараёнининг 6 тури:
– гипертрофия;
– атрофия;
– организация;
– гиперплазия;
– дисплазия;
– метаплазия.
- Гипертрофиянинг 2 та белгиси:
– ҳажмнинг катталашиши;
– массанинг катталашиши.
- Гипертрофиянинг 5 тури:
– физиологик;
– компенсатор;
– викар;
– нейрогуморал;
– гипертрофик ўсиқлар.
- Компенсатор гипертрофиянинг 2 тури:
– физиологик шароитда бўлувчи гипертрофия;
– патологик жараёнларда бўлувчи гипертрофия.
- Юрак чап қоринчаси гипертрофиясининг 2 сабаби:
– аорта қопқоқчасининг торайиши;
– гипертония.
- Миокард гипертрофиясида бўладиган 4 хил жараён:
– мушак толаларининг яққол гипертрофияси;
– кучли ишлаётган юрак бириктирувчи тўқима каркасини мустаҳкамлашга зарур аргирофил толаларнинг ҳосил бўлиши;
– интрамурал томир толаларининг гиперплазияси;
– юрак нерв аппарати элементларининг гипертрофияси.
- Юрак миокарди гипертрофиясининг 2 тури:
– концентрик;
– эксцентрик.
- Ўпка тўқимаси ўрин босувчи гипертрофиясида бўладиган 3 хил ўз-гариш:
– альвеолалар тўсиқлари ҳужайраларнинг кучли пролиферацияси;
– эластик толалар гиперплазияси;
– капиллярлар гиперплазияси.
- Компенсатор аҳамиятга эга бўлмаган 2 хил гипертрофия:
– нейрогуморал гипертрофия;
– гипертрофик ўсимталар.
- Нейрогуморал гипертрофиянинг 3 та хили:
– гинекомастия;
– акромегалия;
– эндометрийнинг безли гиперплазияси.
- Шиллиқ қаватнинг яллиғланишидан пайдо бўладиган ўсимталар-нинг 2 хил патологик жараёни:
– полиплар;
– кондиломалар.
- Полипларнинг 4 та асосий жойлашиш жойи:
– ҳалқум;
– меъда;
– сийдик пуфаги;
– бачадон.
- Филоёқнинг аксарият ҳолларда ривожланадиган 4 та жойи:
– ташқи жинсий органлар;
– қўлларда;
– юзда;
– тухумдонлар.
- Ривожланишига кўра филоёқнинг 2 тури:
– бирламчи;
– иккиламчи.
- Филоёқнинг бирламчи формасига олиб келувчи 2 та сабаб:
– туғма лимфоангиопатия;
– лимфатик система нуқсонлари.
- Асоратлари иккиламчи филоёққа олиб келувчи 8 та касаллик:
– сарамас;
– ўпкадан ташқари сил;
– лимфаденит;
– лимфангит;
– сифилис;
– фрункулёз;
– лимфа томирларининг ўсмалар билан босилиб қолиши;
– лимфа томирларининг гельментлар билан босилиши.
- Филоёқнинг 2 та даври:
– юмшоқ;
– қаттиқ.
- Гипетрофиянинг 2 хил формаси:
– ҳақиқий (чин);
– сохта.
- Чин гипертрофияга хос бўлмаган 3 та касаллик:
– гигантизм;
– Гиршпрунг касаллиги;
– ихтиоз.
АТРОФИЯ
- Атрофияга кирмайдиган 3 хил туғма нуқсонлар тури:
– агенезия;
– аплазия;
– гипоплазия.
- Атрофиянинг 2 тури:
– физиологик;
– патологик.
- Физиологик атрофиянинг 6 та формаси:
– киндик артериясининг атрофияси;
– Боталло йўли атрофияси;
– тимус атрофияси;
– тухумдонлар атрофияси;
– сут безлари атрофияси;
– тери, суякларнинг кексаликдаги атрофияси.
- Тарқалишига кўра атрофиянинг 2 тури:
– умумий;
– маҳаллий.
- Сабабига кўра умумий атрофиянинг 5 тури:
– алиментар ориқлик;
– саратондаги кахексия;
– дисгармонал кахексия;
– церебрал кахексия;
– ҳар хил касалликлардаги кахексия.
- Орган ва тўқималарнинг кичрайиши билан давом этадиган 3 та юқумли касаллик:
– сил (tbs);
– бруцеллёз;
– сурункали дизентерия.
- Кахексияга хос бўлган 6 та клинико-анатомик симптомлар:
– вазннинг тезда йўқолиши;
– тери ости ёғининг буткул бўмаслиги;
– кўзнинг чўкиб кетиши;
– терининг қуриши ва бўшашиши;
– қориннинг тортилиши.
- Сабабига кўра маҳаллий атрофиянинг 5 тури:
– нейротик;
– дисфункционал;
– қон билан таъминланишнинг етишмаслиги оқибатидаги атрофия;
– физик ва кимёвий омиллар таъсиридаги атрофия;
– механик факторлар таъсиридаги атрофия.
- Ўсмалар ривожланишида аҳамиятга эга бўлган 3 хил асосий жараёнлар:
– гиперплазия;
– метаплазия;
– дисплазия.
- Гиперплазия ҳосил бўладиган 2 хил шароит:
– физиологик;
– патологик.
- Физиолик гиперплазиянинг 2 тури:
– компенсатор;
– гормонал.
- Патологик гиперплазия ҳосил бўладиган 4 та касаллик:
– гиперпластик простапатия;
– эндометрийнинг безли гиперплазияси;
– қалқонсимон без фолликуляр эпителийсининг гиперплазияси;
– лейкоплакия.
- Эндометрийнинг безли гиперплазияси кузатиладиган 3 та патологик жараён:
– тухумдонлар дисфункцияси;
– тухумдонлар ўсмалари;
– даво сифатида эстрогенларни узоқ муддатда истеъмол қилиш.
- Дисплазиянинг 2 та сабаби:
– узоқ вақт мобайнида таъсирланиш;
– сурункали яллиғланиш.
- Дисплазия кузатиладиган 5 та жой:
– бачадон бўйни;
– оғиз бўшлиғи;
– нафас йўллари;
– сийдик пуфаги;
– бронхлар.
- Ривожланиш даражасига кўра диспластик жараёнларнинг 3 та даври:
– суст дисплазия;
– кам ривожланган дисплазия;
– авжга чиққан дисплазия.
- IV. ҚОН ВА ЛИМФА АЙЛАНИШИНИНГ БУЗИЛИШИ
Қон тўлишувининг ўзгаришига алоқадор қон айланишининг бузилиши
- Қон айланиши бузилишининг сабаб ва механизмига боғлиқ 5 гуруҳи:
– қон тўлишуви ўзгариши муносабати билан;
– томирлар девори шикастланиши ва улар ўтказувчанлигининг ошиши муносабати билан;
– гемостаз ва қон реологик хоссаларининг бузилиши;
– шок;
– тўқима суюқлиги миқдорининг ўзгариши.
- Қон тўлишуви ўзгаришига алоқадор қон айланиши бузилишининг 3 тури:
– артериал гиперемия;
– веноз гиперемия;
– камқонлик.
- Томирлар девори шикастланиши ва ўтказувчанлигининг ошиши муносабати билан рўй берадиган қон айланиши бузилишининг 3 тури:
– қон кетиши ва қон қуйилиши;
– диапедез йўл билан қон қуйилиши;
– плазморрагия.
- Гемостаз ва қон реологик хоссалари бузилишининг 4 тури:
– стаз;
– тромбоз;
– қоннинг тарқоқ ҳолда томирлар ичида ивиб қолиши;
– эмболия.
- Маҳаллий артериал гиперемия ривожланишининг 2 омили:
– артериал қон оқиб келишининг ошиши;
– қон меъёрининг оқиб кетиши сақланиши.
- Сабабларига кўра маҳаллий артериал гиперемиянинг 6 тури:
– ангионевротик;
– коллатерал;
– камқонликдан кейинги;
– вакат;
– яллиғланишга алоқадор;
– артериовеноз боғланиш пайдо бўлганига алоқадор.
- Умумий артериал гиперемиянинг 2 тури:
– плетора (қон умумий миқдорининг кўпайиши);
– эритремия (қизил қон таначалари сонининг кўпайиши).
- Артериянинг ёрилиши билан асоратланадиган артериал гиперемиянинг 3 тури:
– камқонликдан кейинги;
– вакат;
– коллатерал.
- Маҳаллий веноз гиперемия ривожланишининг 2 та омили:
– тана қисми ёки органдан қон оқиб кетишининг қийинлашиши;
– веноз қонининг меъёрий ёки кам оқиб келиши.
- Умумий қон айланиши бузилишининг 6 та сабаби:
– юрак етишмовчилиги;
– томирлар етишмовчилиги;
– ўпка касалликлари;
– асаб системаси касалликлари;
– шок;
– қон реологик хоссаларининг бузилиши.
- Умумий қон айланиши бузилишининг 4 хил кўринишлари:
– дақиқалик қон ҳажмининг ўзгариши;
– айланувчи қон ҳажмининг ўзгариши;
– қон айланиб чиқиш вақтининг ўзгариши;
– организмда қон тақсимланишининг ўзгариши.
- Юрак етишмовчилигининг 4 хил сабаби:
– эндокардит;
– миокардит;
– миокард инфаркти;
– юрак нуқсонлари.
- Томирлар етишмовчилигининг 4 хил сабаби:
– томирлар моторикасининг бузилиши;
– артериосклероз, атеросклероз;
– тромбоз;
– эмболия.
- Мускат жигаридаги 6 хил структур ўзгаришлар:
– сурункали веноз димланиш, гипоксия;
– қон қуйилиши, бўлаклар марказида гепатоцитлар некрози;
– томир деворлари склерози ва марказий веналар бўшлиғининг об-литерацияси;
– веналар адвентициясида фибробластлар пролиферацияси;
– бўлаклар марказида бириктирувчи тўқиманинг ўсиши, лимфа димланиши;
– синусоидлар капилляризацияси.
- Ўпка қўнғир индурациясининг 5 клинико-морфологик белгиси:
– сурункали веноз димланиши, гипоксия, ўпка гипертензияси;
– ўпка томирларининг адаптив қайта қурилиши;
– диапедез қон қуйилишлар, гемосидероз;
– лимфа димланиши, плазморрагия;
– томирлар склерози, пневмосклероз.
- Сурункали веноз димланишда ўпкадаги 5 макро- микроскопик ўзгаришлар:
– ҳажмининг катталашиши;
– қаттиқлашиши;
– қўнғир бўялиши;
– сидеробластларнинг алвеола ва алвеолалараро тўсиқда тўпланиши;
– алвеолалараро тўсиқ склерози.
- Мускат жигарида 6 макро- ва микроскопик белгилар:
– ҳажмининг катталашиши;
– қаттиқлашиши;
– жигар қирраларининг юмалоқланиши;
– кесим юзасининг ола-булалиги;
– тўлақонлик, қон қуйилиши, бўлаклар марказида гепатоцитларнинг некрози;
– бўлаклар четида гепатоцитларнинг ёғ дистрофияси.
- Компрессион камқонлик ҳосил бўлишига алоқадор 4 хил омил:
– томирнинг ўсма билан босилиб қолиши;
– томирнинг экссудат билан босилиб қолиши;
– томирнинг лигатура билан босилиб қолиши;
– томирнинг жгут билан босилиб қолиши;
- Обтурацион камқонлик ҳосил бўлишига дахлдор 3 хил омил:
– тромбоз;
– эмболия;
– атереосклеротик пилакча.
- Гипоксиянинг 4 тури:
– димланишли;
– гипоксемик;
– анемик;
– тўқима гипоксияси.
- Тана бўшлиқларига алоқадор ички қон кетишнинг 4 тури:
– гемоторакс;
– гемоперикардиум;
– гемоперитонеум;
– гемартроз.
- Ташқи қон кетишнинг 6 тури:
– мелена;
– эпистаксис;
– гемоптоэ;
– метроррагия;
– ошқозон ярасидан қон кетиши;
– гематомезис.
- Қон кетишининг 3 хил механизми:
– томир ёрилиши (юрак);
– томирлар емирилиши;
– диапедез – томирлар ўтказувчанлигининг ошиши.
- Қон қуйилишининг 4 асосий кўриниши:
– гематома;
– геморрагик инфилтрация;
– қонталаш;
– экхимоз ва петехиялар.
- Аррозив қон кетишига сабаб бўладиган 5 асосий патологик жараёнлар:
– хавфли ўсмалар;
– меъда яраси;
– каверноз сил;
– бачадон найидаги ҳомиладорлик;
– йирингли яллиғланиш.
- Геморрагик диатез билан кечадиган 4 касаллик:
– гемофилия;
– эссенциал тромбоцитопения;
– чақалоқлар геморрагик касаллиги;
– скорбут.
- Диапедез қон қуйилишининг 2 хусусияти:
– томир девори бутунлигининг сақланиши;
– томир деворинининг плазма ва эритроцитлар учун ўтказувчанли-гининг ошиши.
- Плазморрагия бошланишининг 3 омили:
– микроциркулятор ўзан томирлари девори ўтказувчанлигининг бузилиши;
– қонда антикоагулянтлар миқдорининг кўпайиши;
– қон реологик хоссаларининг бузилиши.
- Плазморрагияда кузатиладиган 6 хил патологик жараёнлар:
– гипертония касаллиги;
– қандли диабет;
– баъзи инфекцион касалликлар;
– аллергик реакциялар;
– тўқима гипоксияси;
– қоннинг гемостази ва реологик хусусиятларининг бузилиши.
- Чин стазда қон таркибига хос 5 хил хусусият:
– қондонадор структурасини йўқотиши;
– бир жинсли бўлиб қолиши ва қуюқлашиши;
– эритроцитлар гемолизи;
– плазманинг томирдан чиқиши;
– қоннинг ивиши.
- Стаз ривожланишининг 6 хил сабаби:
– томирга лигатура қўйиш;
– кислота ва ишқорлар таъсири;
– вазомотор бузилишлар;
– инфекцион- аллергик касалликлар;
– аутоиммун касалликлар;
– юрак томир касалликлари.
- Қайтмас стаз олиб келадиган 2 та оқибат:
– некробиоз;
– некроз.
- Гемостаз жараёнида аҳамият касб этган 3 та омил:
– эндотелиал ҳужайралар;
– қоннинг шаклли элементлари- тромбоцитлар;
– қоннинг ивитувчи системаси.
- Тромбозга боғлиқ бўлган 5 хил асоратлар:
– тромбобактериал эмболия;
– инфаркт;
– гангрена;
– жигар дарвоза венаси тромбози, гипертензия, асцит;
– буйрак венаси тромбози – Бадди-Киари касаллиги.
- Томир эндотелийси шикастланишининг 8 хил сабаби:
– гипертоник криз;
– антиген- антитело реакцияси;
– бактерия токсинларининг таъсири;
– эндотоксинлар таъсири;
– гиперхолестеринемия;
– сигарета тутунларининг таъсири;
– липидлар пероксидланиши;
– инфекцион-аллергик касалликлар.
- Патологик ҳолатларда қон ивиши асосида ётадиган 5 жараён:
– эндотелийнинг шикастланиши;
– Ван- Виллебранд омили секрецияси;
– тромбоцитларнинг коллагенга адгезияси;
– ивиш.
- Қон ивишининг 3 гуруҳ омиллари:
– плазма (прокоагулянтлар) омили;
– тўқима (томир) омили;
– ҳужайра (тромбоцит, эритроцит) омили.
- Қон ивишининг 3 асосий плазма омили:
– тромбопластин (III);
– ионлашган калций (IV);
– Коллер омили (VII).
- Қон ивишининг 4 асосий тўқима омили;
– Ван- Виллебранд омили;
– фибринолизинни фаолловчи, ингибирловчи омиллар;
– простациклин;
– коллаген.
- Қон ивишининг 4 асосий ҳужайра омили:
– фосфолипидли (мембранали) тромбоцитлар;
– оқсилли, антигепаринли;
– тромбоксин А2, простогландин ТХА2;
– эритроцитли омил.
- Тромбоз патогенезида аҳамият касб қилувчи 4 омил:
– эндотелийнинг шикастланиши;
– қон оқишининг секинлашуви;
– қоннинг турбулент оқими;
– қоннинг гиперкоагуляцияси.
- Тузилиши бўйича тромбнинг 4 асосий хили:
– оқ;
– қизил;
– аралаш;
– гиалинли.
- Девор олди тромбининг 4 асосий жойлашиш жойи:
– эндокард;
– артериосклерозда йирик артериялар;
– веналар;
– юрак ва томирлар аневризмаси.
- Тромбнинг 4 асосий морфологик белгилари:
– қаттиқлиги;
– юзаси хира ва ғадир-будур;
– қуруқлиги;
– томир деворига ёпишганлиги.
- Тромбознинг эҳтимолли 6 та оқибати:
– асептик аутолиз;
– тузилиши;
– петрификация;
– васкуляризация;
– септик аутолиз;
– тромбоэмболия.
- Тромбознинг 4 яхши оқибати:
– уюшиши;
– петрификация;
– асептик аутолиз;
– васкуляризация.
- Атипик тромбнинг 4 тури:
– лейкоцитар тромб;
– эритроцитар тромб;
– фибринли (коагуляцион) тромб;
– гиалинли тромб.
- Эмболнинг ҳаракатланишига қараб 3 хили:
– тўғри (қон оқими бўйича);
– ретроград (қон оқимига қарши);
– парадоксал.
- Парадоксал эмболиянинг 3 сабаби:
– юрак бўлмачалараро тўсиғида овал тешикнинг битмай қолиши;
– Боталлов йўлининг битмай қолиши;
– эмболиянинг ўпка артериовеноз анастомозларидан ўтиши.
- Таркиби бўйича эмболларнинг 7 тури:
– тромбоэмболия;
– тўқима эмболияси;
– ҳаво эмболияси;
– газли эмболия;
– ёғли эмболия;
– микробли эмболия;
– ёт таначалар эмболияси.
- Ҳаво эмболиясининг 6 сабаби:
– бўйин веналари жароҳати;
– туғруқдан кейин бачадон веналарнинг очилиб қолиши;
– склерозга учраган ўпканинг шикастланиши;
– пневмоторакс;
– юракда очиқ жарроҳлик;
– дори билан тасодифан венага ҳаво кириши.
- Тўқима эмболиясининг 5 сабаби:
– ўсманинг парчаланиши;
– ярали эндокардит;
– бош мия жароҳати;
– янги туғилганларда бош миянинг жароҳати;
– туққанларда (амниотик суюқликнинг қонга тушиши).
- Кессон касаллигининг 4 белгиси:
– газ эмболияси;
– томирлар тромбози;
– қон қуйилиши;
– умумий вакат гиперемия.
- Артериал тромбоэмболиянинг 6 асосий хавфли оқибатлари:
– инсулт – (фалажланиши);
– миокард инфаркти;
– ичаклар некрози- (перитонит);
– оёқ гангренаси;
– ўсмалар метастази;
– йирингли метастазлар.
- Ўпка артерияси тромбоэмболиясининг 4 сабаби:
– ўнг юрак эндокардити;
– жигар веналар системаси тромбофлебити;
– геморроидал веналар тромбози;
– пастки бўғимлар веналари тромбози.
- Эмболиянинг 3 асосий тавсифи:
– қон оқими орқали ёт жисмларнинг аъзоларга ўтиши;
– томирнинг эмболлар билан бекилиши;
– қон айланишининг бузилиши.
- Қоннинг кўплаб томирлар ичида ивиб қолишика хос 3 жараён:
– микроциркулятор ўзанда тромбларнинг кўп ҳосил бўлиши;
– геморрагик диатез;
– қон кетишига мойиллик.
- ДВСнинг 6 сабабий омиллари;
– ҳомиладорлик асоратлари;
– инфекциялар;
– хавфли ўсмалар;
– каттакон жароҳатлар (механик, термик, жарроҳликдаги).
– тўғри келмайдаган қонни қуйиш;
– жигар касалликлари.
- ДВСнинг 5 патогенетик омили:
– айланувчи қонда тўқима омилининг пайдо бўлиши;
– ивиш ички механизмининг фаоллашуви;
– қон оқимининг секинлашуви ва стаз;
– ивиш- фаоллашган омиллар ҳосил бўлишидаги нуқсон;
– фибринолиз етишмовчилик.
- ДВСнинг умумморфологик 5 белгиси:
– микроциркулятор ўзанда фибринли тромблар;
– тўқималар ишемияси, микроинфарктлар;
– эритроцитлар гемолизи;
– геморрагик диатез;
– қон кетиши.
- ДВСда геморрагияларнинг 5 та жойлашиш жойи:
– тери;
– меъда-ичак ва сийдик ажратиш йўллари шиллиқ пардаси;
– сероз пардалар;
– эндокард;
– ўпка.
- ДВСда микроинфарктлар жойлашувининг 4 жойи;
– буйраклар пўстлоқ қаватида;
– бош мияда;
– юракда;
– гипофизда.
- Келиб чиқиш сабаблари бўйича шокнинг 7 тури:
– травматик;
– кардиоген;
– гемотрансфузион;
– инфекцион- токсик;
– анафилактик;
– гиповолемик;
– нейроген.
- Кардиоген шокнинг 5 сабаби:
– миокард инфаркти;
– аритмиялар;
– юрак тампонадаси;
– ўпка артерияси эмболияси;
– гемоторакс.
- Гиповолемик шокнинг 4 сабаби:
– кўп қон йўқотиш;
– тўхтовсиз қусиш;
– диарея;
– куйиш.
- Гиповолемик шок патогенезида ўрин тутадиган 4 та патологик жараён:
– айланиб юрган қон ёки плазма ҳажмининг камайиб кетиши;
– гипотензия;
– тўқималар перфузияси камайиши;
– ҳужайралар гипоксияси.
- Инфекцион-токсик шокнинг 4 патогенетик механизми:
– веналарга қоннинг кўп ўтиб кетиши;
– яллиғланишнинг эндотоксин таъсирида фаоллашуви;
– томирлар эндотелийсининг токсик шикастланиши;
– ДВС синдроми.
- Шокнинг 3 босқичи:
– бошланғич бочқичи – компенсатор механизмлар фаоллашуви, ҳаёт учун муҳим органлар перфузиясининг сақланиши;
– зўрайиб борадиган босқичи – қон таъминоти даражасининг алмашинув жараёнларига тўғри келмай қолиши ва органлар гипоперфузияси.
– қайтмас босқичи – ҳужайра ва тўқималарнинг қайтмас шикастланиши.
69 . Шокниниг 6 асосий патологоанатомик белгилари:
– томирларда қоннинг суюқ ҳолда бўлиб қолиши;
– ДВС синдром;
– геморрагик синдром;
– қон оқимида шунт ҳодисасининг юзага келиши;
– қоннинг микроциркулятор ўзанда тўпланиб қолиши;
– органларнинг циркулятор гипоксик зарарланиши.
- Шокда қон оқимининг шунт ҳодисасига учраши ва томирда тўпла-ниб қолишининг 4 та морфологик белгилари:
– органларнинг бир текис бўлмаган тўлақонлиги;
– ”илвиллаган” юрак;
– веналарда кам миқдорда қон бўлиши;
– пўстлоқ қават ишемияси, бўйрак пирамидалари тўлақонлиги;
- Шок циркулятор-гипоксик тарзда зарарланишининг 5 морфологик ўзгаришлари:
– ишемик энцефалопатия;
– миокард инфаркти;
– субэндокардиал геморрагиялар;
– кардиомиоцитларнинг контрактил ўзгаришлари;
– некротик нефроз.
- Анафилактик шокнинг 4 морфологик хусусияти:
– кўпроқ ўпканинг зарарланиши;
– интерстициал ва алвеоляр шиш;
– ўпка паренхимасига қон қуйилиши;
– ҳиқилдоқ шиллиқ пардаси шиши.
- Шокдаги ўпканинг 4 морфологик белгиси:
– ателектаз ўчоқлари;
– сероз- геморрагик шиш;
– алвеолага фибриннинг тўпланиши;
– микроциркулятор ўзанда гемостаз ва тромбоз.
Тўқима суюқлиги миқдорининг ўзгариши
- Тўқима суюқлиги миқдори ўзгаришининг 2 тури:
– шиш;
– дегидратация.
- Жойлашувига кўра шишнинг 4 тури:
– анасарка;
– гидроторакс;
– гидроперикард;
– асцит.
- Қон ва тўқима ўртасида сув алмашинуви бузилишининг 5 сабаби:
– капиллярда гидростатик босимнинг кўтарилиши;
– плазма онкотик босимининг пасайиши;
– капиллярлар девори ўтказувчанлигининг ошиши;
– лимфа томирларининг тиқилиб қолиши;
– натрий ва сувнинг ушланиб қолиши.
- Келиб чиқиш сабаблари ва механизмларига кўра шишнинг 4 тури:
– қон димланишига алоқадор;
– гипоонкотик;
– мембраноген;
– лимфатик.
- Гидростатик босим ошиши (веноз қон оқим бузилиши)нинг 4 асосий сабаби:
– ҳомиладор бачадон билан веналар босилиши;
– флеботромбоз;
– жигар циррози;
– юрак етишмовчилиги.
- Осмотик босим тушиши (гипопротеинемия)нинг 3 сабаби:
– нефротик синдром;
– жигар циррози;
– сўрилишнинг бузилиши.
- Клиник нуқтаи назардан шишнинг 6 тури:
– юрак етишмовчилиги пайтидаги шишлар;
– нефротик шиш;
– нефритик шиш;
– жигар циррозидаги шиш;
– кахектик шиш;
– идиопатик шиш.
- Филоёқлилик ривожланишининг 4 белгиси:
– лимфанинг сурункали димланиши;
– тўқималар гипоксияси;
– коллагеннинг ўсиб кетиши;
– органлар деформацияси ва склерози.
- Анасарканинг 3 морфологик белгиси:
– тери ости тўқимасига тарқалган шиш;
– терининг оқариши;
– бармоқ билан босилганда анча вақтгача йўқолмайдиган чуқурча қолиши.
- Ўпка шишининг 4 морфологик белгиси:
– тана вазнининг 4-5 баравар ошиши;
– хамирсимон консистенциялик;
– кесимида тўқима юзасидан бир талай кўпикнинг оқиб тушиши;
– алвеолалараро тўсиқларда ва алвеолалар бўшлиғида шиш суюқлиги топилиши.
- Шишнинг 6 оқибати:
– гидроперикард- юракнинг тўхташи;
– ўпка шиши- гипостатик пневмония;
– бош мия шиши-энса тешигига узунчоқ миянинг тиқилиши;
– тўқималарда- некроз, яраланиш, яллиғланиш.
- Лимфа томирлари тиқилиб қолишининг 4 сабаби:
– лимфа томирлар туғма гипоплазияси;
– ўсма билан босилиши;
– лимфа йўллари ўсмалари;
– фиброз ва чандиқ окибатида тиқилиши.
- Дегидратация (эксикоз)нинг 3 сабаби:
– организмга тушадиган сув миқдорининг камайиб кетиши;
– бадан териси, ўпка, бўйрак, ичак орқали суюқлик йўқотилиши;
– буйраклардан суюқликнинг кўплаб ажралиб чиқиши.
- Дегидратациянинг 5 морфологик белгилари:
– тери илвиллаб, буришиб, қуруқлашган;
– бурун чўччайиб, кўз ва лунжларнинг ичига тортилиб қолиши;
– органлар кичрайиб, капсуласи ажин босгандай бўлиб қолиши;
– сероз пардалар юзаси қуруқ, шилимшиқсимон модда билан қопланиши;
– қон қуюқ, тўқ рангли бўлиб қолиши.
- V. Яллиғланиш
Ўткир ва сурункали яллиғланиш сабаблари, патогенези
- Яллиғланишнинг 2 тури:
– ўткир;
– сурункали.
- Ўткир яллиғланиш экзоген сабабларининг 3 гуруҳи:
– физик нурлар, электр энергияси, юқори ва паст ҳарорат;
– кимёвий кислоталар, ишқорлар, дори-дармонлар;
– биологик микроблар.
- Ўткир яллиғланишнинг 4 та асосий феномени:
– томир;
– экссудат;
– хемотаксис;
– медиаторлар ҳосил бўлиши.
- Ўткир яллиғланишда кимёвий медиаторларнинг 5 та гуруҳи:
– вазофаол аминлар – гистамин, серотонин;
– плазма протеазалари – кининлар, комплементлар;
– простагландинлар ва лейкопротеинлар – арахидон кислота метаболитлари;
– тромбозни фаоллаштирувчи омиллар;
– эркин радикаллар.
- Томирларни кенгайтирувчи 3 та медиаторлар:
– гистамин;
– брадикинин;
– простагландин.
- Томирлар ўтказувчанлигини оширувчи 5 та гуруҳ медиаторлар:
– гистамин ва брадикинин;
– С3 С39 – комплементлар;
– С4 Д4 Г4 лейкотриен;
– тромбоцитларни фаоллаштирувчи омиллар;
– эркин радикаллар.
- Лейкоцитлар маргинациясида қатнашувчи 2 та медиаторлар:
– В4 лейкотриен;
– С5а комплемент.
- Хемотаксисни рўёбга чиқарувчи 4 та медиаторлар:
– LTB4 – лейкотриен;
– С54 – комплемент;
– лейкоцитлар катионининг оқсили;
– лимфокинлар.
- Иситма (лихорадка) чақирадиган 2 та медиаторлар:
– эндоген пирогенлар;
– простагландин.
- Оғриқни қўзғатувчи 2 та медиаторлар:
– брадикинин;
– простагландин.
- Томирлар феноменининг 3 та жараёнлари:
– қон оқиш тезлиги ва томирлар калибрининг ўзгариши;
– микроциркулятор ўзандаги структур ўзгаришлар;
– яллиғланиш фонида лейкоцитларнинг эммиграцияси ва ўтиши.
- Ўткир яллиғланишда томирлар калибри ўзгаришининг 6 та босқичлари:
– катехоламинлар таъсири остида қисқа муддатли вазоконстрикция;
– вазодилатация;
– прекапилляр сфинктерларнинг очилиши;
– қон оқишининг тезлашуви;
– посткапилляр венулаларнинг кенгайиши ва қон билан тўлиши;
– қон оқишининг секинлашуви.
- Ўткир яллиғланишда давомийлиги бўйича томирлар кенгайишининг 2 та босқичлари:
– 1 босқичи – яқинларга нисбатан томир девори ўтказувчанлигининг ошиши (10 дақиқа);
– 2 босқичи – яллиғланишли гиперемия (бир неча соат).
- Томирлар кенгайишида аҳамиятга эга 3 та вазофаол дилататорлар:
– гистамин (I – босқич);
– брадикинин (II – босқич);
– простагландин (III – босқич).
- Ўткир яллиғланиш ўчоғида қон оқиши секинлашувининг 3 та оқибатлари:
– микроциркулятор ўзанда томирлар ўтказувчанлигининг ошиши ва оқсилга бой суюқликнинг тўқимага чиқиши;
– қон реологик хоссаларининг бузилиши, эритроцитар димланишлар;
– лейкоцитларнинг четда туриб қолиши ва тўқималарга эммиграцияси.
- Ўткир яллиғланишда экссудациянинг 6 та шартлари:
– томирлар кенгайиши;
– қон оқимининг кучайиши;
– гидростатик босимнинг кўтарилиши;
– интерстицийга суюқликнинг ультрафильтрацияси;
– томир ичи осмотик босимининг пасайиши;
– ҳужайралараро суюқликда осмотик босимнинг кўтарилиши.
- Пролиферациянинг бузилиш механизмида ўрин тутадиган эндотелиал ҳужайраларнинг 5 та ўзгариши:
– эндотелийнинг қисқариши (ҳужайралараро тешик ҳосил бўлиши билан давом этадиган қон ҳужайралари сувнинг транскапилляр йўл билан ўтиши);
– эндотелийнинг тўғридан-тўғри жароҳатланиши – некроз – тромбоцитлар адгезияси;
– тромб ҳосил бўлиши;
– эндотелийнинг лейкоцитлар томонидан жароҳатланиши (агрегация ва адгезия туфайли);
– регенерация жараёнида ёш капиллярларнинг ҳосил бўлиши.
- Яллиғланишда лейкоцитлар реакциясининг 4 босқичи:
– маргинация ва адгезия;
– яллиғланиш ўчоғи марказига миграцияланиши;
– фагоцитоз ва ҳужайра ичида парчаланиш;
– лейкоцитлар фаоллиги, токсик метаболитларнинг экстрацеллюлар оралиққа чиқарилиши.
- Эндотелийга лейкоцитлар адгезияси учун зарур бўлган рецепторлар экскрециясининг 2 механизми:
– нейтрофиллар мембранасига С5а медиаторлар таъсири билан рецепторлар сонининг ортиб, фаоллигининг кучайиши;
– нейтрофиллар адгезияси учун зарур эндотелий ҳужайралар мембранасидаги рецепторлар экспрециясининг индукцияланиши.
- Ўткир яллиғланишда томирлар бўшлиғидан лейкоцитлар миграциясининг 7 босқичи:
– адгезия;
– эндотелийнинг бужмайиши;
– эндотелийлар орасида тирқишлар пайдо бўлиши;
– лейкоцитлар псевдопадийлари тирқишларига кириши;
– лейкоцитларнинг мембрана билан туташиши;
– мембрана гем зол ҳолатига айланиши;
– лейкоцитларнинг золга ўтиши.
- Ўткир ялиғланишда ҳужайраларнинг томирлар бўшлиғидан чиқиши 2 тартиби:
– нейтрофиллар;
– моноцитлар.
- Лимфоцитар яллиғланиш реакцияси хос бўлган жараёнларнинг 2 та кенг тарқалган гуруҳи:
– вирусли инфекциялар;
– иммун жараёнлар.
- Хемотаксисни юзага чиқарадиган 6 та омил:
– бактерия пептидлари;
– плазма оқсиллари;
– С5 комплементи;
– лейкотриенлар;
– лимфокинлар;
– простагландинлар.
- Лейкоцитлар билан хемотаксис омилларининг 4 та ўзаро таъсир механизми:
– лейкоцитлар юзасида – С5 В4 лейкотриенлар учун рецепторлар;
– кимёвий медиаторларнинг лейкоцитлар махсус рецепторлари билан бирикиши фосфолипазани фаоллайди, магнит иштирокида цитозол калций тўпланишини оширади;
– лейкоцитлар яллиғланиш марказига (қаердаки медиаторлар юқори концентрацияланган) қараб ҳаракатланади лейкоцитларнинг амёбасимон ҳаракатланиши асосида цитозолдаги миозин ва актин микрофиламентларининг фаоллиги ётади;
– лейкоцитлар микронайлари.
- Фагоцитозда қатнашадиган 2 хил ҳужайралар:
– сегмент ядроли гранулоцитлар, микрофаглар;
– агранулоцитлар – макрофаглар.
- Фагоцитознинг 3 босқичи:
– фагоцитланадиган заррачаларнинг фагоцитларга ёпишиб олиши;
– заррачаларнинг ютилиши ва парчаланиши;
– парчаланган зарраларнинг йўқ қилиниши.
- Фагоцитларда 5 та бирин-кетин келадиган ўзгаришлар:
– заррачаларнинг фагоцитлар ҳужайра пардасига ёпишиб олиши;
– парданинг инвагинацияси;
– парданинг зарра билан ичкарига узилиши;
– фагосома (вакуола) ҳосил бўлиши;
– нейтрофиллар дегранулацияси ва суюқлигининг ажралиб чиқиши.
- Нейтрофиллар ва макрофаглар доначаларининг 2 та тури:
– аузрофик (бирламчи) лизосомалар;
– специфик иккиламчи нейтрофил ва макрофаглар таркибий қисми.
- Аузорофик гранулаларнинг 3 таркибий қисми:
– нордон гидролазалар;
– нейтрал протеазалар;
– катион оқсиллари.
- Нейтрофиллар махсус доначаларнинг 2 та таркибий қисмини айтинг:
– лизоцин;
– лактоферрин.
- Фагоцитознинг микроорганизмларни йўқотиш даражаси буйича 2 та турини айтинг:
– тугалланган (тўлиқ йўқотилган);
– тугалланмаган (эндоцитоз)- нотўлиқ.
- Микроорганизмларни ҳазм бўлиши ва йўқ қилинишидаги 2 та асосий механизмни айтинг:
– эркин радикаллар оксидланиш;
– ферментатив (лизосомал).
- Лейкоцитлар дисфункциясини 3 та асосий турини кўрсатинг:
– хемотаксиснинг бузилиши;
– фагоцитознинг бузилиши;
– бактерицид фаоллигини айниши.
- Тўқималарнинг иккиламчи тартибда зарарланишининг 5 та асосий вақтини айтинг:
– хемотаксис ва фагоцитоз жараёнида нейтрофилларни фаоллашув даври;
– нейтрофиллар дегрануляцияси;
– лизосомаларнинг протеолитик ферментлари ва эркин радикаллар ажралиб чиқиши;
– экстрацеллюляр бўшлиққа биологик фаол моддаларнинг тушиши;
– томир эндотелийси ва тўқималарнинг медиаторлар билан иккиламчи алтерацияси.
- Ўткир яллиғланишнинг 4 та мумкин бўлган оқибатини айтинг:
– хайрли бўлган оқибати – тўқималар регенерацияси, тўлиқ тикланиши;
– тўқималарни тўлиқ тикланмаслиги – чандиқланиш;
– абсцесслар ҳосил бўлиши;
– сурункали яллиғланишга ўтиши.
- Сурункали яллиғланишнинг 4 та хусусиятини айтинг:
– патоген омилниг персистенцияси;
– узоқ кечиши;
– яллиғланиш ўчоғиниг мононуклеар инфилтрацияси;
– фибробластлар пролиферациясининг авж олиши.
- Сурункали яллиғланишнинг 3 та асосий сабабини кўрсатинг:
– персистланадиган инфекция;
– табиатан анорганик зарралар ва ёт жисмларнинг узоқ таъсир қилиши;
– маълум бир шароитда иммун реакциянинг организм тўқимасига қарши йўналиши (иммун реакция).
- Сурункали яллиғланишнинг 5 та тузилиш таркибий қисмини айтинг:
– макрофаглар;
– лимфоцитлар;
– плазмоцитлар;
– фибробластлар;
– коллаген.
- Макрофаглар томонидан ишлаб чиқиладиган 5 та муҳимроқ бўлган патологик фаол моддаларни айтинг:
– нейтрал ва нордон протеазалар;
– плазма оқсиллари;
– реактив кислород метаболитлари;
– пролиферация ҳамда бошқа ҳужайралар функциясини тартибга солувчи омиллар.
- Сурункали яллиғланишда макрофаглар фаоллашувининг 2 та босқичини айтинг:
– фибронектин ва медиаторлар билан таъсирлашиб фаоллашуви;
– биологик фаол моддалар секрецияси.
Ўткир ва сурункали яллиғланиш морфологияси ва клиникаси
- Ўткир яллиғланишда ҳосил бўладиган экссудатнинг 3 та таркибий қисмларини кўрсатинг:
– суюқ қисми;
– ҳужайра массаси;
– тўқималарни парчаланиш махсулотлари.
- Экссудат табиатини аниқловчи 3 та омилларни айтинг:
– қўзғатувчининг нечоғлик вирулентлиги;
– макроорганизм ҳолати;
– яллиғланишнинг жойлашуви.
- Экссудат табиатига кўра ўткир яллиғланишнинг 7 та турини айтинг:
– серозли;
– катарал;
– фибриноз;
– йирингли;
– геморрагик;
– чирик;
– аралаш.
- Сероз экссудатнинг 3 та хусусиятини кўрсатинг:
– 3 – 8 бирликда оқсил тутади;
– якка – якка лейкоцитлар;
– сероз қаватдан кўчган ҳужайралар.
- Сероз яллиғланишнинг 4 та сабабларини кўрсатинг:
– термик омиллар;
– кимёвий омиллар;
– юқумли омиллар;
– биологик -//- инфекция.
- Сероз яллиғланиш 4 та жойлашувини кўрсатинг:
– мия қаватлари (менингит);
– сероз қаватлар (плеврит, перикардит, перитонит, артрит);
– паренхиматоз органлар (ўпкалар, миокард, буйраклар, жигар);
– тери.
- Сероз яллиғланишнинг келиб чиқиши мумкин бўлган 4 та оқибатини кўрсатинг:
– сўрилиш тузилишини тикланиши билан;
– йирингли яллиғланишга ўтиши;
– геморрагик яллиғланишга ўтиши;
– ўчоқли склероз ҳосил бўлиши.
- Катарал яллиғланиш 4 та хусусиятини айтинг:
– шилимшиқ аралаш;
– донадор лейкоцитлар борлиги;
– лимфоцитларни қатнашиши;
– кўчиб тушган эпителий бўлиши.
- Катарал яллиғланишнинг жойлашиши буйича 2 та асосий гуруҳини кўрсатинг:
– нафас йўллари шиллиқ қаватлари (ринит, риносинусит);
– ошқозон ичак тракти шиллиқ қаватлари (гастрит, энтероколит).
- Экссудат таркибига кўра катарнинг 3 та турини айтинг:
– серозли катар (ринит, энтерит);
– шиллиқли катар;
– йирингли катар.
- Фибриноз яллиғланишнинг 3 та асосий жойлашувини кўрсатинг:
– сероз қаватлар;
– шиллиқ қаватлар;
– паренхиматоз органлар (ўпкалар, буйраклар).
- Яллиғланишнинг жойлашган ўрнига кўра фибрин ҳосил бўлишининг 3 та турини кўрсатинг:
– сероз қаватларда тукли массалар (тукли юрак);
– шиллиқ қаватларда – сидирға парда кўринишида;
– ўпкада – фибрин тиқин кўринишида.
- Шиллиқ қават тузилишига кўра фибриноз яллиғланишнинг 2 та турини айтинг:
– крупоз (юза)- призматик эпителийли шиллиқ қаватларда;
– дифтеритик (чуқур) кўп қаватли ясси эпителийли шиллиқ қаватларда.
- Крупоз яллиғланишнинг 6 та жойлашув ўрнини кўрсатинг:
– трахея ва бронхлар;
– ўпкалар (альвеолалар);
– ошқозон ва ичак;
– перикард;
– плевра;
– қорин парда.
- Дифтеритик яллиғланишнинг 6 та жойлашув ўрнини айтинг:
– бодомча безлар;
– чин овоз бойламлари;
– қизилўнгач;
– бачадон бўйни;
– қин
–
- Фибриноз яллиғланишнинг 4 та сабабларини кўрсатинг:
– бактериал;
– вирусли;
– аутоинтоксикация;
– кимёвий омиллар.
- Фибриноз яллиғланишнинг 4 та асоратларини кўрсатинг (шиллиқ қаватларда):
– ярадан қон кетиш;
– узоқ вақт битмайдиган яралар;
– асфиксия;
– чандиқли торайишлар.
- Фибриноз яллиғланишнинг шиллиқ қаватларда юзага келтириши мумкин бўлган 3 та оқибатини айтинг:
– фибриннинг сўрилиши;
– яралар;
– чандиқлар.
- Фибриноз яллиғланишнинг сероз қаватлар ва ички органларда юзага келтириши мумкин бўлган 4 та оқибатини айтинг:
– фибриннинг сўрилиши;
– фибриннинг ўсиши (ўпка карнификацияси);
– битишмалар;
– бўшлиқларнинг битиб кетиши.
- VI. ИММУНОПАТОЛОГИК ЖАРАЁНЛАР
Иммун система
- Иммун рекция ривожланишида қатнашувчи 4 компонент:
– иммунокомпетент ҳужайралар;
– табиий киллерлар;
– цитокининлар;
– гистосиғишувчанлик бош комплекси антигенлари (HLA).
- Иммунокомпетент ҳужайраларнинг 3 тури:
– Т – лимфоцитлар;
– В – лимфоцитлар;
– макрофаглар.
- Иммунную системага кирувчи 4 орган:
– тимус (айрисимон без);
– суяк кўмиги;
– талоқ;
– перифирик лимфа тугунлари ва меъда-ичак йўлида лимфоидларнинг тўпланиши.
- Плазмоцитлар ишлаб чиқарадиган иммуноглобулинларнинг 5 тури:
– M;
– G;
– A;
– E;
– D.
- Т – лимфоцитлар мембранасида жойлашган антигенспецифик рецепторларнинг 4 типи:
– ( a
– ( b
– ( g
– ( d
- Макрофагларнинг 5 функцияси:
– антиген етказиб берувчи;
– интерлейкина I ва эрувчан бошқа бир қанча омилларни ишлаб чиқаради;
– (сма ҳужайраларини лизисга учратади;
– носпецифик иммунитет омииларини ишлаб чиқаради;
-Р- секинликда юзага чиқадиган ўта сезувчанлик ривожланишида қатнашади.
- HLA (гистосиғишувчанлик бош комплекси антигенлари)нинг 4 асосий функцияси:
– аллотўқималарнинг кўчиб тушишида муҳим аҳамиятга эга;
– лимфоцитларнинг ва макрофагларнинг ўзаро таъсирига ёрдам беради;
– Т-киллерларнинг вирусга қарши цитотоксик таъсирини таъминлайди;
– иммун жавоб жадаллигини идора этиб боради.
- Иммунопатологик жараёнларнинг 3 тури:
– тўқималарнинг иммун табиатли зарарланиши;
– аутоиммун касалликлар;
– иммунитет танқислиги касалликлари ва синдромлари.
Тўқималарнинг иммун табиатли зарарланиши
- Иммун реакция юзага келишида ёрдам берадиган антигенларнинг 3 тури:
– экзоген;
– гомологик;
– аутологик.
- Экзоген антиген (аллерген)ларнинг 4 гуруҳи:
– ўсимликлар чанги;
– озиқ маҳсулотлари;
– дори ва бошқа кимёвий моддалар;
– ҳашаротлар, илонлар заҳри.
- Гомологик антигенларнинг 3 гуруҳи:
– қон;
– тўқималар;
– органлар.
- Аутологик антигенларнинг 3 гуруҳи:
– ўсма ҳужайралари;
– бактериялар ва вируслардан шикастланган ҳужайралар ва уларнинг парчаланиш маҳсулотлари;
– етук киши организмидаги эмбрионал тўқима.
- Ўта сезувчанлик реакциясининг 4 тоифаси:
– 1-тоифаси – анафилактик;
– 2-тоифаси – цитотоксиклик;
– 3-тоифаси – иммун комплекслар пайдо бўлиши;
– 4-тоифаси – тўқималарнинг сенсибиллашган Т-лимфоцитдан шикастланиши.
- Ўта сезувчанлик реакцияси 1 тоифаси ривожланиши маҳалида иммун жавоб кетма-кетлигининг 3 кўриниши:
– вазофаол аминлар ва липид медиаторларининг ажралиши;
– томирлар ўтказувчанлигининг ўзгариши;
– силлиқ мускул ҳужайраларининг спазми.
- Анафилаксиянинг бошланғич босқичидаги 3 морфологик кўриниш (5-30 дақ.):
– семиз ҳужайралар дегрануляцияси;
– силлиқ мускуллар спазми;
– вазодилатация.
- Анафилаксиянинг кечки босқичидаги 2 морфологик кўриниш (2-8 соат):
– тўқималарнинг лейкоцитлар билан массив инфильтрацияси;
– шиллиқ қават эпителийси шикастланиши.
- Системали анафилаксиянинг 7 клинико-морфологик кўриниши:
– эритема;
– тери қичиши;
– ҳиқилдоқ шиши;
– ўпка шиши;
– бронхлар обструкцияси;
– диарея;
– қайт қилиш.
- Ўта сезувчанлик реакцияси 2 тоифасининг 3 ривожланиш механизми:
– комплемент туфайли юзага келадиган цитотоксиклик;
– антителолар туфайли юзага келадиган цитотоксиклик;
– антителоларга боғлиқ ҳужайралар дисфункцияси.
- Ўта сезувчанлик реакцияси 2 тоифасининг 5 клиник кўриниши:
– гуруҳи тўғри келмайдиган қон қуйилган маҳалдаги трансфузион реакция;
– она ва ҳомила ўртасидаги резус-можаро (ҳомила эритробластози);
– ўз қонининг элементларига қарши антителолар ишланиб чиқиши;
– миастения;
– базедов касаллиги.
- Иммун комплекс шаклланишига таъсир этувчи антигенларнинг 2 тури:
– экзоген (бактериялар, вируслар);
– эндоген (ДНК).
- Иммун комплекс пайдо бўлишининг 2 тури:
– томирлар ичида, айланиб юрувчи қонда;
– экстраваскуляр.
- Ўта сезувчанлик реакцияси III тоифасининг 2 клинико-морфологик кўриниши:
– система доирасидаги иммунокомплекс касаллик;
– Артюс феномени.
- Система доирасидаги иммунокомплекс касаллик патогенезининг 3 босқичи:
– айланиб юрган қонда иммун комплекс ҳосил бўлиши;
– иммун комплекснинг турли тўқималарда тўпланиши;
– иммун комплекс туфайли яллиғланиш бошланиши.
- Механизмига кўра ўта сезувчанлик реакцияси IV тоифасининг 2 варианти:
– Т-лимфоцитлардаги CD4+ иштирокида;
– Т-лимфоцитлардаги CD8+ иштирокида.
- Ўта сезувчанлик реакцияси IV тоифасини 4 хил клинико-морфологик кўриниши:
– Манту реакцияси;
– трансплантатнинг кўчиб тушиши;
– инфекцион касалликлар;
– аутоиммун касалликлар.
- Трансплантат кўчиб тушишини ўзаро боғланган 3 таркибий қисми (компоненти):
– кўчиб тушиш индукцияси, чунки ёт трансплантат трансплантацион иммун жавоб бошланишига сабаб бўлади;
– трансплантатга жавобан бошланадиган иммун реакция;
– кўчиб тушишга оид яллиғланиш реакцияси ва яллиғланишга алоқадор иммун жавобнинг идора этилиши.
- Трансплантат кўчишининг 3 муддати:
– жуда ҳам тез кўчиб тушиш;
– тез кўчиб тушиш;
– сурункали кўчиб тушиш.
- Трансплантат жуда ҳам тез кўчиб тушишида кўчириб ўтқазилган органлар томирларидаги 4 морфологик ўзгаришлар кетма-кетлиги:
– артериолит;
– артериит;
– кучайиб борувчи тромбоз;
– ишемик некроз.
- Трансплантат жуда ҳам тез кўчиб тушишида кўчириб ўтқазилган буйракдаги 3 морфологик ўзгаришлар:
– ўткир некротик артериит, артериолит;
– тўқима кортикал ёки тотал некрози ва тромбози;
– артериялар ва артериолалар фибриноид некрози.
- Трансплантат тез кўчиб тушишида 3 характерли морфологик ўзгаришлар:
– тўқималарнинг интерстициал мононуклеар инфильтрацияси;
– васкулитлар;
– буйрак каналчалари ва коптокчаларининг зарарланиши.
- Трансплантат сурункали кўчиб тушишида кўчириб ўтқазилган буйракдаги 3 морфологик ўзгаришлар:
– томирлар деворининг фибрози, облитерацияловчи эндартериит;
– гломерулосклероз ёки Шумлянский-Боумен капсуласи бўшлиғининг битиши;
– паренхима фибрози ва интерстицийнинг мононуклеар инфильтрацияси.
Аутоиммун касалликлар
- Иммунологик толерантликнинг 2 асосий тури:
– клонал-дефицит;
– супрессорная.
- Алоҳида (якка) ҳолда зарарланиш билан ўтадиган 9 аутоиммун касалликлар:
– Хашимото тиреоидити;
– аутоиммун гемолитик анемия;
– аутоиммун атрофик гастрит;
– аутоиммун энцефаломиелит;
– аутоиммун орхит;
– Гудпасчер синдроми;
– аутоиммун тромбоцитопения;
– инсулинга боғлиқ қандли диабет;
– гравис миастенияси.
- Иммун касалликлар деб гумон қилинадиган касалликларнинг 4 тури:
– бирламчи билиар цирроз;
– сурункали фаол гепатит;
– ярали колит;
– мембраноз гломерулонефрит.
- Система доирасидаги 4 асл аутоиммун касалликлар:
– система қизил югириги (волчанкаси);
– ревматоид артрит;
– Шегрен синдроми;
– Рейно синдроми.
- Система доирасида учраши мумкин бўлган 4 аутоиммун касалликлар:
– дерматомиозит;
– склеродермия;
– тугунчали периартериит;
– (бод) ревматизм.
- Ўз антигенларига нисбатан иммунологик толерантлик ривожланишида 2 асосий механизми:
– уничтожение в лимфоидной ткани клона клеток, способных реагировать на собственные антигены;
– подавление ауторефаолных клеток Т-супрессорами.
- Система қизил югириги маҳалидаги 4 асосий структур компонент:
– микроциркулятор ўзан;
– тери;
– буйраклар;
– бўғимлар.
- Система қизил югириги (СҚЮ) патогенезида катта аҳамиятга эга 6 омиллар:
– ирсий (Ir-генлар НLА);
– эстерогенлар, баъзи доривор моддалар;
– антителолар қонда айланиб юрадиган иммун комплексларни юзага келтиради,
– В-ҳужайра ўта рефаоллиги;
– Т-хелперларнинг ирсий нуқсони;
– Т-супрессорлар фаоллигининг сусайиши.
- СҚЮ маҳалида теридаги 4 тоифа микроскопик ўзгаришлар:
– эпидермис базал қаватининг вакуол дистрофияси;
– дерма шиши;
– коллаген толаларнинг бўкиши ва ириб кетиши;
– дерма томирлари деворида некрозловчи ўткир васкулит.
- СҚЮ маҳалида юракдаги 4 асосий патологик жараёнлар:
– Либман-Сакс сўгалли эндокардити;
– миокардда диффуз тарқалган ўчоқли васкулитлар;
– миокардда диффуз фибриноид депозитлари;
– кадиомиоцитларда мононуклеар инфильтрация ва ёғ дистрофияси.
- Люпус-нефрит (буйраклар зарарланиши)нинг 5 тоифаси:
– морфологик ўзгармайди;
– мезангиал люпус-нефрит;
– ўчоқли гломерулонефрит;
– диффуз пролифератив гломерулонефрит;
– мембраноз гломерулонефрит.
- СҚЮ нинг 6 клинико-анатомик кўринишлари:
– иситма чиқиши;
– бўғимлардаги оғриқ;
– кўкрак қафасидаги оғриқ (плеврит ҳисобига);
– фотосенсибилизация (қуёш нурига ортиқча сезувчанлик);
– юз терисида эритематоз тошмалар пайдо бўлиши («капалак нусха» нақш);
– нефрит.
- Ревматоид артрит маҳалида бўғимлардаги 5 тоифа морфологик ўзгаришлар:
– синовиал парда ҳужайралари пролиферацияга учраб, полисад тузилмалар ҳосил бўлади;
– синовиал парданинг гипертрофияси ва туксимон ўсиши бошланади;
– тўқима плазматик ҳужайралар, лимфоцитлар билан инфилтрланиб, периваскуляр енгликлар ва лимфоид фолликулалар пайдо бўлади;
– маълум жойларга фибриноид тўпланиб қолади;
– ўчоқли некрозлар пайдо бўлади.
- Ревматоид артритни ажратиб турадиган 3 белгилари:
– бўғимлардаги характерли рентгенологик ўзгаришлар;
– бўғим бўшлиқларида лойқа синовиал суюқликнинг бўлиши;
– 85-90 фоиз ҳолларда ревматоид омил топилиши.
- Система склеродермияси маҳалида зарарланадиган 5 нишон-органлар:
– буйраклар;
– юрак;
– тери;
– меъда-ичак йўли;
– суяк-мускул аппарати.
- Система склеродермиясида теридаги морфологик ўзгаришларнинг 3 босқичи:
– зич (қаттиқ) шиш босқичи;
– индурация босқичи;
– атрофия босқичи.
- CREST синдромининг 5 белгилари:
– кальциноз;
– Рейно синдроми;
– дисфагия;
– склеродактилия;
– телеангиоэктазия.
- Тугунчали периартериит маҳалида кўпроқ зарарланадиган 4 орган:
– буйраклар;
– юрак;
– жигар;
– меъда-ичак йўли.
- Тугунчали периартериитнинг 3 кўп учрайдиган оқибати:
– томир девори фибрози;
– органлар ишемик некрози;
– артерия зарарланган жойининг аневризмаси.
- Вегенер касаллиги маҳалида юқори нафас йўлларида ривожланувчи 3 жараёнлар:
– йирингли-некротик;
– гангреноз;
– фибропластик.
- Вегенер касаллиги маҳалидаги 3 характерли морфологик ўзгаришлар:
– барча органлар кичик томирларининг некротик васкулити, кўпинча ўпкада;
– нафас йўлларидаги гранулёматоз ва некрозловчи жараёнлар;
– ўчоқли некрозловчи ёки диффузный пролифератив гломерулонефрит.
- Вегенер касаллигида ўпка зарарланишининг 6 клиник кўриниши:
– ҳансираш;
– йиринли суюқ балғам ташлаб йўталиш;
– цианоз;
– иситма чиқиши;
– полиморф тошма;
– бўғим ва мушакларнинг оғриб туриши.
Иммунитет танқислиги ҳолатлари
- Иммунитет танқислиги ҳолатларининг 2 тури:
– асосан иммун система бирор бўғинининг ривожланишидаги ирсий камчиликка алоқадор бўлган бирламчи иммунитет танқислиги касалликлари;
– иммун системани зарарлантирадиган ҳар хил экзоген патоген омиллар таъсири остида бошланадиган иккиламчи иммунитет танқислиги касалликлари.
- Брутон касаллигининг 5 белгиси:
– В-ҳужайраларнинг бутунлай бўлмаслиги;
– қонда айланиб юрадиган барча синфдаги иммуноглобулинлар миқдорининг кескин камайиб кетгани;
– периферик лимфоид тугунлар ва лимфоид тўпланишнинг тўла етилмаслиги;
– плазмоцитлар бўлмаслиги;
– етук Т-ҳужайра системасининг ишлаши.
- Ди Жоржи синдромининг 4 морфологик белгилари:
– тимус аплазияси;
– қалқонсимон без олди аплазияси;
– қулоқларнинг ва юзнинг ривожланиш нуқсонлари;
– юракнинг ва аорталарнинг ривожланиш нуқсони.
- Вискотт-Олдрич синдромининг 5 белгиси:
– экзема;
– тромбоцитопения;
– қайталаниб турадиган бактериал инфекциялар;
– яққол лимфопения;
– Т-ҳужайра иммунитети реакциясининг сусайиши.
- Гетероген иммунтанқислик ҳолатлари маҳалида гипогаммаглобулинемиянинг 4 сабаби:
– Т-хелперлар бўлган тақдирда ҳам В-ҳужайраларнинг плазматик ҳужайрага айлана олмаслиги;
– Т-хелперлар бўлмаслиги;
– Т-супрессорлар ортиқчалиги;
– плазматик ҳужайраларнинг иммуноглобулинларни синтезлаш лаёққати йўқолиши.
- ОИТС вирусининг 3 ўтиш йўллари:
– жинсий;
– парентерал;
– транплацентар.
- ОИТС билан оғриш хавфи кўпроқ бўлган кишиларнинг 6 гуруҳи:
– гомосексуалистлар;
– гиёҳвандлар;
– гемофиликлар;
– кўп марталаб қон оладиган, яъни гемотрансфузия усулидан фойдаланадиган реципиентлар;
– дастлабки уч гуруҳга мансуб ота-оналардан дунёга келадиган чақалоқлар;
– дастлабки уч гуруҳга мансуб кишилар билан жинсий алоқа қиладиган гетеросексуалистлар.
- ОИТС вирусининг 5 хусусияти:
– ретровируслар оиласига мансуб (HTL V- 0 2III);
– Т-лимфотроп вирусдир;
– Т-хелперларга цитолитик таъсир этади;
– нейротроп вирусдир;
– моноцитларни ҳам зарарлай олади.
- ОИТС да кўпинча ривожланадиган 6 оппортунистик инфекция:
– цитомегаловирусли инфекция;
– пневмоцистали инфекция;
– микобактериаль инфекция;
– кандидоз;
– криптоспоридиоз;
– вирусный гепатит.
- ОИТС билан касалланган кишиларда кўпинча ривожланадиган 2 оппортунистик ўсмалар:
– Капоши саркомаси;
– хавфли лимфома.
VII. РЕГЕНЕРАЦИЯ
- Регенерациянинг 3 та асосий функционал белгилари:
– нормал биологик жараён;
– организмнинг ҳаётий жараёнида тузилмаларнинг янгиланиб туришини таъминлайди;
– тўқималарнинг шикастланишидан кейин тузилиши ва функциясини қайта тиклайди.
- Регенерациянинг 5 та даражаси:
– молекуляр;
– ҳужайра ипли;
– ҳужайрада;
– тўқимада;
– органда.
- Регенерация лаёқатига қараб ҳужайраларнинг 3 гуруҳи:
– лабил [беқарор];
– стабил [барқарор];
– перманент [доимий].
4 . Регенерацияда иштирок этувчи лабил ҳужайраларнинг 3 тури:
– шиллиқ қават эпителий ҳужайралари;
– лимфоид ҳужайралар;
– суяк кўмиги ҳужайралари.
- Регенерацияда иштирок этувчи стабил ҳужайраларнинг 5 тури:
– барча безлар ва жигарнинг паренхиматоз элементлари;
– эндокрин безлар ҳужайралари;
– мезенхимал ҳужайралар ва уларнинг дериватлари;
– эндотелиал ҳужайралар;
– силлиқ мускул ҳужайралари.
- Бўлинишга қодир бўлмаган перманент ҳужайраларнинг 3 тури:
– нейронлар;
– скелет мускуллари;
– миокард ҳужайралари.
- Хужайра регенерацион гипертрофиясининг 2 йўли:
– ҳужайралар гиперплазияси;
– ҳужайра органоидлари гиперплазияси.
- Щужайра ичи регенерацияли ҳужайраларнинг 3 хили:
– нейронлар;
– кардиомиоцитлар;
– мускул ҳужайралари.
- Регенерациянинг ҳужайра ва ҳужайра ичи аралаш формасига мануб 6 та орган:
– жигар;
– буйрак;
– меъда ости бези;
– эндокрин безлар;
– силлиқ мускуллар;
– вегетатив нерв система.
- Регенерациянинг 3 та асосий тури:
– физиологик;
– репаратив;
– патологик.
- Бириктирувчи тўқима регенерациясида қатнашувчи коллагеннинг 6 тури:
– I тур коллаген;
– II тур коллаген;
– III тур коллаген;
– IV тур коллаген;
– V тур коллаген;
– VI тур коллаген.
- I типдаги коллаген жойлашган тўқималарнинг 4 асосий тури:
– тери;
– пайлар;
– бойламлар;
– мугуз (шох) парда.
- II типдаги коллаген жойлашган 2 та тўқима:
– тоғай;
– кўз шишасимон танаси.
- IV–V типлардаги коллагеннинг 2 жойлашиш жойи:
– базал пардалар;
– интерстиций.
- Юмшоқ тўқима регенерациясида иштирок этувчи 4 та структур элементлар:
– эпителиал ҳужайралар;
– эндотелиал ҳужайралар;
– фибробластлар;
– томирлар.
- Жароҳатнинг битишини идора этувчи 3 омил:
– ҳужайралар ўртасидаги ўзаро таъсир;
– ҳужайранинг матрикс билан ўзаро таъсири;
– ўсиш омиллари остида регенерациянинг жонланиши.
- Регенерацияни жонлантирувчи 5 та омил:
– эпидермал ўсиш омили;
– нервга алоқадор ўсиш омили;
– тромбоцитлардан пайдо бўладиган ўсиш омили;
– макрофаглардан ҳосил бўладиган ўсиш омили;
– фибробластлар ўсиш омили.
- Репаратив регенерациянинг жадаллиги ва одатдагидек тўғри ўти-шига таъсир қилувчи 10 та омил:
– одамнинг ёши;
– овқатланиш;
– иннервациянинг аҳволи;
– қон яратишнинг аҳволи;
– гормонал статус;
– қон билан таъминланиш даражаси;
– жароҳатга инфекция ўтган- ўтмаганлиги;
– жароҳатда ёт жисмлар борлиги;
– иммобилизация даражаси;
– жароҳатланган жойнинг орган ўрни.
- Жароҳатнинг иккиламчи тартибда битишининг 4 белгиси:
– тўқима некрози ва экссудатив яллиғланиш;
– грануляцион тўқима ўсиши;
– грануляцион тўқимада нейтрофиллар ва макрофагларнинг кўплаб пайдо бўлиши;
– катта жароҳатларда жароҳатнинг қисқариши.
- Суяк синиши асоратсиз бўлганда регенерациянинг 3 та даври:
– дастлабки биринтирувчи тўқима қадоғи;
– дастлабки суяк қадоғи;
– узил-кесил суяк қадоғи.
- Қон патологик регенерациясининг 2 та ўзига хос хусусияти:
– ёғ-суяк кўмиғининг миелоид ўзгариши;
– экстрамедулляр қон яратувчи ўчоқларнинг ҳосил бўлиши.
- Қон регенерациясининг 2 тури:
– тўқима суюқлиги ҳисобига плазманинг тўлиши;
– зўр бериб янги қон ҳужайраларининг пайдо бўлиши.
- Томирлар регенерациясининг 2 йўли:
– куртакланиш;
– аутоген.
- Патологик регенерациянинг 3 та тури:
– сусайган;
– ортиқча;
– атипик.
- Патологик регенерациянинг ривожланишига олиб келувчи 5 омил:
– иннервациянинг бузилиши;
– қон билан таъминланишнинг етишмаслиги;
– кекса ёш;
– авитаминоз;
– оқсил етишмаслиги.
VIII. ЮҚумли касалликлар
Сабаблари, патогенези, таснифи
- Юқумли касалликларни соматик касалликлардан ажратиб турадиган 4 хусусияти:
– ҳар бир инфекцион касалликнинг ўз қўзғатувчиси бўлади;
– контагиоз – (юқумли)дир, яширин – инкубацион даври, циклик тарзда ўтади, мазкур инфекцияга хос бўлган бирин-кетин умумий ҳамда, маҳаллий жараёнлар билан давом этади;
– инфекцион касалликлар мураккаб иммунологик жараёнлар билан давом этади;
– инфекцион касалликлар ривожланишида 2 омилнинг аҳамияти бўлиб, инфектнинг организмга киришига жавобан макроорганизм реакцияси ва микроорганизмнинг ўзига хос хусусиятлари.
- Микроорганизм билан макроорганизм бирга яшашининг 3 тури:
– симбиоз;
– комменсализм;
– паразитизм.
- Инфекциянинг бирламчи ўчоқдан тарқалишининг 5 йўли:
– лимфоген;
– гематоген;
– интраканаликуляр;
– периневрал;
– контакт.
- Инфекцион касалликларнинг 6 хил қўзғатувчиси:
– бактериялар;
– вируслар;
– риккетсиялар;
– спирохеталар;
– микоплазмалар;
– замбуруғлар.
- Паразитар касалликларнинг 2 қўзғатувчиси:
– содда жониворлар;
– гижжалар.
- Бактериялар кўп тўпланиб қоладиган одам гавдасининг 5 соҳаси:
– тери;
– оғиз бўшлиғи;
– бронхиал дарахт;
– ичаклар;
– сийдик-таносил йўллари.
- Инфектнинг кириш йўлидаги 2 табиий тўсиқ:
– интакт ҳолдаги бадан териси ва шиллиқ пардалар, уларнинг ҳимояловчи хоссалари улардан нормал микрофлора билан боғлиқ;
– без секретлари (шилимшиқ, меъда шираси ўт, кўз ёши).
- Ичак инфекциялари бошланишидаги 3 муҳим омил:
– меъда шираси секрециясининг сусайиши;
– антибиотиклар билан даволаш;
– ичак мотор функциясининг издан чиқиши.
- Инфекцион касалликлар бошланиб, авж олиб боришидаги 4 асосий механизм:
– инфектнинг ҳужайраларга ўрнашиши ёки кириб қолиши;
– қўзғатувчилар томонидан эндотоксинлар ва экзотоксинлар ишлаб чиқариши.
– тўқима ёки томирлар деструкциясига сабаб бўладиган бактериялар томонидан ферментлар ишлаб чиқариши;
– инфектлар организмнинг иммун реакцияси ривожланишига олиб келади, бу эса тўқималар емирилишига сабаб бўлади.
- Ҳужайранинг вирус билан шикастланишининг 2 механизми:
– вируснинг хўжайин ҳужайрасига кириши;
– репликацияланиши.
- Вируснинг ҳужайрага киришининг 4 даври:
– вируснинг ҳужайра юзаси рецепторларига адсорбланиши, капсиднинг бузилиши, вирус нуклеин кислоталарининг ажралиб чиқиши;
– вирусга хос ферментлар ва оқсиллар синтези;
– вирус нуклеин кислотасининг репликацияланиши;
– ахборотли ДНК синтези ва вирионларнинг ташкил топиши.
- Вируслар билан ҳужайралар шикастланишининг 7 йўли:
– вируслар ҳужайраларда нуклеин кислоталар ва оқсиллар синтезини сусайтиради;
– вирус оқсилари плазматик мембранага суқилиб кириб, уни емириши мумкин;
– вируслар маълум ҳужараларда кўпайиб уларнинг лизисига сабаб бўлади;
– вирус юққан ҳужайралар Т-лимфоцитлар томонидан емирилади;
– вируслар микробларга қарши ҳимояда иштирок этувчи ҳужайраларни зарарлайди, бу эса иккиламчи инфекция ривожланишига олиб келади;
– вирус ўзи яшаб турган ҳужайраларнинг ҳалокатига сабаб бўлиши билан биргаликда функционал жиҳатдан боғлиқ ҳужайраларни ҳам зарарлайди;
– вируслар ҳужайралар пролиферациясига сабаб бўлиб, уларни ўсма ҳужайраларига айлантиради.
- Тўқималарнинг бактериялардан зарарланишининг 4 механизми:
– бактериянинг хўжайин ҳужайраларига ёпишувчанлиги (адгезия);
– бактериялар эпителиал ҳужайралар томонидан эндоцитозга учраши;
– макрофаглар томонидан фагоцитозга учраши;
– бактерияларнинг токсинлар ишлаб чиқариши;
– ҳужайра тўсиғини енгиб ўта оладиган фермент ва гемолизинлар ишлаб чиқарилиши.
- Бактериялар ишлаб чиқарадиган 2 хил токсин:
– эндотоксин;
– экзотоксин.
- Биологик белгиларига кўра 3 хил гуруҳ инфекциялар:
– антропонозлар;
– антропозоонозлар;
– биоценозлар.
- Этиологик белгиларига кўра 6 гуруҳ инфекциялар:
– вирусли инфекциялар;
– риккетсиозлар;
– бактериал инфекциялар;
– протозой инфекциялар;
– замбуруғли инфекциялар;
– паразитар инфекциялар.
- Клиник-анатомик кўринишларига кўра инфекцияларнинг 7 гуруҳи:
– бадан териси, клетчатка, мускуллар инфекциялари;
– нафас йўллари инфекциялари;
– ҳазм йўли ва шу йўлдаги безлар инфекциялари;
– нерв системаси инфекциялари;
– қон системаси инфекциялари;
– томирлар системаси ва ички муҳит тўқимлар инфекциялари;
– сийдик-таносил йўллари инфекциялари.
- Клиник ўтишига қараб инфекцияларнинг 5 тури:
– ўткир;
– сурункали;
– латент (яширин);
– секинлик билан ўтадиган;
– ташувчанлик.
- Респиратор вирусли инфекцияларнинг 6 асосий турлари:
– грипп;
– парагрипп;
– респиратор-синцитиал инфекция;
– аденовирусли инфекция;
– цитомегаловирусли инфекция;
– қизамиқ.
Вируслар қўзғатадиган касалликлар
- Грипп қўзғатувчиларининг 3 хили:
– А;
– В;
– С;
- Грипп вируси таъсирида юқори нафас йўлларида бўладиган 2 хил ўзгариш:
– ҳужайралар деструкцияси;
– ҳужайралар некрози.
- Грипп маҳалида юқори нафас йўллари шиллиқ қаватида кузатиладиган яллиғланиш реакциясининг 3 тури:
– серозли яллиғланиш;
– катарал яллиғланиш;
– серозли-геморрагик яллиғланиш.
- Вирусли бактериологик инфекция ривожланадиган 5 патологик жараён:
– йирингли-некротик жараён;
– фибринозли трахеобронхитлар;
– бронхиолитлар;
– абсцессловчи пневмония;
– плевритлар.
- Грипп маҳалида юракда содир бўладиган 3 хил патологик жараён:
– фибриноз-йирингли перикардит;
– эндокардит;
– паренхиматоз миокардит.
- Грипп маҳалида жигарда содир бўладиган 2 та морфологик ўзгариш:
– гепатоцитлар дистрофияси, купфер ҳужайралари гиперплазияси;
– бириктирувчи тўқима қатламларининг думалоқ ҳужайрали инфильтрацияси.
- Токсик дисциркулятор энцефалопатияда содир бўладиган 4 та патологик жараён:
– бош мия шиши;
– стаз (димланиш);
– мия тўқимасига қон қуйилиши;
– нейронлар дистрофияси.
- Грипп маҳалида организмнинг интоксикацияга алоқадор 5 та клиник симптом:
– эт увишиб, қалтираш;
– иситма чиқиши;
– бош оғриғи;
– мускуллар оғриғи;
– бўғимлар оғриғи.
- Интоксикациянинг кучайишидан ҳосил бўлувчи 4 хил симптом:
– кўнгил айниши;
– қусиш;
– талвасага тушиш;
– мия тўқимасига қон қуйилиши.
- Грипп маҳалида катарал синдромга дахлдор 3 та белги:
– ринит;
– фарингит;
– трахеит.
- Гриппнинг энг кўп учраб турадиган 7 та аломати:
– пневмониялар;
– буйракнинг токсик шикастланиши (микрогематурия ва гематурия билан);
– токсик гепатит;
– ўткир ўрта отит;
– гайморит;
– гипертензив синдром;
– токсик энцефалопатия.
- Гриппда ўлимга олиб келувчи 4 та сабаб:
– интоксикация;
– миянинг ўткир шиши;
– мияга қон қуйилиши;
– ўпка асоратлари.
- I ва II типдаги парагрипп вируслари билан шикастланишда пайдо бўладиган 3 патологик жараён:
– ўткир ларингит;
– ҳиқилдоқнинг шиши;
– сохта круп ривожланиши.
- I ва II типдаги парагрипп вируслари билан шикастланишига хос 2 патологик жараён:
– бронхиолит;
– пневмония.
- Парагриппда юқори нафас йўллари эпителийсида кузатиладиган 5 хил микроскопик ўзгариш:
– тўқима шиши;
– эпителийнинг кўчиб тушиши билан давом этадиган дистрофик ўзгаришлар;
– бўғиз ва бронхлар эпителийсининг ўчоқли пролиферацияси;
– тўлақонлик;
– ўчоқли лимфоид инфильтрация.
- Парагриппда ривожланадиган 4 хил патологик жараён:
– ринит;
– фарингит;
– ларингит;
– бронхит.
- Иккиламчи инфекция қўшилиши билан давом этадиган парагриппнинг 5 асорати:
– пневмония;
– тонзиллит;
– синусит;
– отит;
– евстахиит.
- Аденовирусли инфекция жараёнларида иштирок этувчи 4 орган:
– нафас йўллари;
– кўз конъюнктиваси;
– томоқ лимфоид тўқимаси;
– ҳиқилдок лимфоид тўқимаси.
- Аденовирусли инфекцияларда инфицирланишнинг 3 манбаи:
– касаллар;
– реконвалесцентлар;
– соғлом вирус ташувчилари.
- Аденовирусли инфекция патогенезида аҳамият касб этадиган 3 омил:
– қўзғатувчининг цитопатоген таъсири;
– виремия;
– иккиламчи инфекцияларнинг қўшилиши.
- Аденовирусли инфекциянинг 2 хил клиник шакли:
– енгил шакли;
– оғир шакли.
- Аденовирусли инфекцияларнинг оғир тарқалган турида пайдо бўладиган 5 хил ўзгариш:
– қон айланишининг бузилиши;
– дистрофик ўзгаришлар;
– некротик ўзгаришлар;
– яллиғланиш жараёнлари;
– эпителийнинг ўзига хос тарзда ўзгариши.
- Аденовирусли инфекциянинг 4 хил асорати:
– отитлар;
– синуситлар;
– ангиналар;
– пневмониялар.
- Цитомегаловирус юқишининг 3 хил йўли:
– онада инфекция бўлганида унинг ҳомилага ўтиши (пренатал юқиш);
– ҳаётининг биринчи йилида, она иммуноглобулинининг болада йўқолиб кетган маҳалда инфекция юқиши;
– аэроген, перорал йўл билан болалар ва катталларнинг касалланиши, қон қуйилганда, органлар кўчириб ўтқазилганда, жинсий алоқа маҳалида инфекция юқиши.
- Келиб чиқишига кўра цитомегаловирусли инфекциянинг 2 тури:
– туғма;
– турмушда орттирилган.
- Цитомегаловирусли инфекцияда кузатиладиган 7 патологик жараён:
– бола тушиши;
– боланинг ўлик туғилиши;
– боланинг чала туғилиши;
– жигар зарарланиб сариқлик бошланиши;
– марказий нерв системасининг зарарланиши;
– тромбоцитопеник пурпура;
– тарқоқ сепсис.
- Қизамиқда кузатиладиган 3 хил патологик жараён:
– юқори нафас йўлари шиллиқ қаватининг катарал яллиғланиши;
– конъюнктиванинг яллиғланиши;
– доғсимон-папулёз тошма.
- Қизамиқда юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватида пайдо бўладиган 3 хил ўзгариш:
– шилллиқ пардалар эпителийсининг метаплазияси ва кўп қаватли ясси эпителийга айланиши;
– энантема;
– экзема.
- Қизамиқ кечишининг 3 даври:
– катарал даври;
– тошмалар тошиш даври;
– пигментация даври.
- Қизамиқнинг 5 асорати:
– ларингит;
– ларинготрахеит;
– пневмония;
– отит;
– юз юмшоқ тўқимасининг нам (ҳўл) гангренаси (нома).
Бактериялар келтириб чиқарадиган касаллликлар
ҳаво-томчили инфекциялар
Дифтерия (бўғма)
- Бўғманинг ўзига хос 2 хусусияти:
– юқори нафас йўллари шиллиқ пардасида фибриноз яллиғланишнинг ривожланиши;
– экзотоксин билан қўзғатилган умумий заҳарланиш (интоксикация).
- Дифтерия юқишининг 2 манбаи:
– бацилла ташиб юрувчилар;
– касал одам.
- Дифтерия қўзғатувчисининг вирулентлигини белгиловчи 4 та таркибий қисм:
– экзотоксин;
– гиалуронидаза;
– нейроаминидаза;
– антифагоцитар омил.
- Дифтерия маҳалида кузатиладиган 2 хил патологик ўзгариш:
– маҳаллий ўзгаришлар;
– умумий ўзгаришлар.
- Дифтерияда маҳаллий ўзгаришлар ривожланадиган шиллиқ пардали 8 та органни кўрсатинг:
– бодомча безлари;
– юмшоқ ва қаттиқ танглай;
– ҳалқум девори;
– оғиз бўшлиғи;
– бурун бўшлиғи;
– ҳалқум бўшлиғи;
– ҳиқилдоқ;
– трахея ва бронхлар.
- Дифтерияда яллиғланишнинг 2 тури:
– крупоз;
– дифтеритик.
- Дифтерия таёқчаси экзотоксини таъсирида ривожланадиган маҳаллий ўзгаришларнинг 4 та кўриниши:
– эпителий некрози;
– томирлар парези ва ўтказувганлигининг ошиши;
– тўқима шиши;
– фибриноген ивиб қолиши натижасида фибриноз парда ҳосил бўлиши.
- Томоқ дифтериясининг 3 та асосий клиник кўриниши:
– субтоксик;
– токсик;
– гипертоксик.
- Организмда дифтеритик яллиғланиш ривожланадиган 6 та жой:
– томоқ;
– танглай муртаклари;
– овоз пайлари;
– ҳиқилдоқ орқа юзаси;
– тери;
– қиннинг шиллиқ пардаси.
- Дифтерияда крупоз яллиғланиш ривожланадиган 2 та орган:
– трахея;
– бронхлар.
- Дифтерик таёқча экзотоксини таъсирида умумий ўзаришлар яққолроқ кўринадиган 3 орган:
– юрак;
– буйрак усти безлари;
– периферик нерв системаси.
- Дифтерия маҳалида томоқдаги 3 та асосий структур ўзгаришлар:
– муртак безларининг катталашиши;
– тўлақонлик;
– кулранг кирсимон ёки сарғиш тусли карашлар шиллиқ парда юзасига зич ёпишган.
- Дифтерияда паренхиматоз миокардитнинг 3 морфологик белгиси:
– мушак толаларида кучли дистрофик ўзгаришлар;
– мушак толаларининг коагуляцион некрози;
– миолиз (мушак талаларининг тўлиқ эриб кетиши).
- Дифтерияда буйрак усти безларидаги 3 асосий структур ўзгариш:
– пўстлоқ қатлами шиши ва тўлақонлиги;
– паренхиманинг деструкцияси;
– мия қатлами ҳужайраларида хромофин модданинг камайиши.
- Дифтерияда энг кўп учрайдиган 4 та ўлим сабаби:
– юракнинг барвақт фалажланиши;
– юракнинг кеч фалажланиши;
– диафрагманинг фалажланиши;
– чин круп.
- Умумий дифтерияли интоксикацияда организмда ривожланадиган 5 хил патологик жараён:
– токсик миокардит;
– паренхиматоз неврит;
– буйрак усти безлари паренхимасининг деструкцияси;
– токсик гепатит;
– фибринозли бронхопневмония.
- Дифтерия маҳалида юракда барвақт фалажланиш ривожланишининг 3 сабаби:
– кардиомиоцитларнинг дистрофик ўзгариши;
– миокарднинг коагуляцион некрози;
– кардиомиоцитлар миолизи.
- Дифтерия крупининг 3 босқичи:
– дистрофик;
– стенотик;
– асфиктик.
- Дифтериянинг 4 та оғир асоратлари:
– чин круп;
– токсик неврит;
– миокардит (паренхиматоз, интерстициал);
– пневмония.
- Скарлатинанинг ўзига хос 4 хусусияти:
– ўткир инфекцион касаллик;
– яллиғланиш томоқ соҳасида ривожланади;
– кучли заҳарланиш билан давом этади;
– терида майда-нуқтали тошма тошиши.
- Скарлатина патогенезида аҳамиятли бўлган 3 та асосий таркибий қисм:
– токсик жараён;
– септик жараён;
– аллергик жараён.
- Организмга скарлатина қўзғатувчиси киришининг 2 йўли:
– ҳаво-томчи йўли;
– контакт йўли (шикастланган тери, таносил органлар шиллиқ пардаси).
- Скарлатинада кузатилувчи 2 хил морфологик ўзгариш:
– маҳалллий ўзгаришлар;
– умумий ўзгаришлар.
- Скарлатина юқишининг 2 манбаи:
– скарлатинанинг барча кўринишлари билан касалланганлар;
– бактерия ташувчи.
- Скарлатина I даврининг 5 клиник-морфологик белгилари (15 кунгача):
– скарлатина ангинаси;
– ўткир гиперпластик лимфаденит;
– скарлатина тошмаси;
– нерв тизимидаги дистрофик ва деструктив ўзгаришлар;
– паренхиматоз органлардаги дистрофик ва яллиғланишли ўзгаришлар.
- Стрептококкнинг кириш жойига қараб скарлатинанинг 2 шакли:
– буккал скарлатина;
– экстрабуккал скарлатина.
- Скарлатина касаллигининг II давридаги 3 клиник-морфологик белгилар (15 кундан кейин).
– геморрагик ёки фибриноз геморрагик гломерулонефрит;
– мезаортит, васкулит, томирлар склерози;
– сероз артритлар.
- Интоксикация нечоғлик зўрлиги ва маҳаллий ўзгаришларнинг табиатига қараб скарлатининг 3 хили:
– енгил;
– ўртача оғирликдаги;
– оғир.
- Скарлатина оғир шаклининг 2 хили:
– гипертоксик;
– токсик.
- Бирламчи скарлатина аффекти кўпроқ пайдо бўладиган 3 орган:
– бодомча безлари;
– тери;
– ўпка.
- Скарлатинанинг I даврида оғиз бўшлиғида ривожланадиган 3 асосий маҳаллий патологик жараён:
– гиперемия (оловли томоқ);
– тил эпителийси десквамацияси;
– катарал ангина.
- Скарлатинанинг оғир септик турининг 7 асорати:
– йирингли отит;
– чакка суяси остеомиелити;
– йирингли менингит;
– ҳалқум орти абсцесси;
– ички уйқу артериясидан қон кетиши;
– бўйин флегмонаси;
– кўндаланг синус тромбози.
Бактериал ичак инфекциялари
- Қорин тифи касаллигининг ўзига хос 4 та белгиси:
– ингичка ичак лимфоид аппаратининг кўпроқ шикастланиши;
– бактериемия;
– заҳарланиш (интоксикация);
– нерв системаси томонидан чуқур бузилишлар.
- Қорин тифи қўзғатувчисининг 4 та юқиш йўли:
– контакт;
– сув орқали;
– озиқ овқат билан;
– пашша ёрдамида.
- Қорин тифи қўзғатувчисининг одам организмидаги 2 хил тарқалиш йўли:
– гематоген йўл (бактериемия);
– ўт билан (бактериохолиа).
- Касаллик жараёнининг жойлашишига кўра қорин тифининг 7 хили:
– илеотиф;
– колотиф;
– илеоколотиф;
– ларинготиф;
– менинготиф;
– пневмотиф;
– нефротиф.
- Қорин тифида ичак лимфа аппаратида содир бўладиган структур ўзгаришларнинг 5 босқичи:
– миясимон бўкиш босқичи;
– некроз босқичи;
– яралар пайдо бўлиш босқичи;
– яраларнинг тозаланиш босқичи;
– яраларнинг битиш босқичи.
- Қорин тифи гранулёмаларини ҳосил қилувчи 4 хил ҳужайралар:
– макрофаглар;
– моноцитлар;
– гистиоцитлар;
– ретикуляр ҳужайралар.
- Қорин тифида ичак некрозининг 4 босқичли морфологик белгилари:
– лимфа аппарати гунгирт-кулранг;
– фибриноз экссудат пайдо бўлиши;
– сероз пардагача лимфа фолликуласининг некрозланиб емирилиши;
– демаркацион чегаранинг борлиги.
- Қорин тифида регионар лимфа тугунларининг 4 хил микроскопик ўзгаришлари:
– ретикуляр строма ҳужайралар гиперплазияси;
– моноцитлар пролиферацияси;
– гистиоцитлар пролиферацияси;
– некроз ўчоқларининг пайдо бўлиши.
- Қорин тифида кузатиладиган умумий ўзгаришларнинг 2 та асосий гуруҳи:
– специфик ўзгаришлар;
– носпецифик ўзгаришлар.
- Қорин тифидаги 2 хил специфик ўзгаришлар:
– теридаги тошма (розеола-папула тусида);
– турли органларда қорин-тифи гранулёмасининг ҳосил бўлиши.
- Қорин тифидаги 2 хил носпецифик ўзгаришлар:
– лимфа системаси органларида юзага келадиган гиперпластик жараёнлар;
– паренхиматоз органларда бошланадиган дистрофик ўзгаришлар.
- Қорин тифининг 3 та клиник кечиши:
– енгил;
– ўртача оғирликдаги;
– оғир.
- Қорин тифининг 5 хил асорати:
– коллапс;
– ичакдан қон кетиши;
– ичакдаги тиф яралари ва ўт пуфагининг тешилиши;
– перитонит;
– ичак тутқичи лимфа тугунларининг некрози;
– токсико-инфекцион шок, ДВС-синдром.
- Сальмонеллёзда касаллик юқишининг 5 манбаси:
– қорамолдан;
– итлардан;
– мушуклардан;
– кемирувчилардан;
– сузувчи паррандалардан.
- Сальмонеллёз патогенезида аҳамиятли 2 омил:
– сальмонеллёзлар ажратиб чиқарадиган тоқсик ва ферментлар;
– яллиғланиш медиаторларининг ажралиб чиқиши (кинин, гистамин, серотонин).
- Сальмонеллёзнинг 3 хил клиник-анатомик шакли:
– гастроинтестинал;
– тарқоқ;
– бактерия ташувчилик.
- Гастроинтестинал хилининг 3 та кўриниши:
– гастритик;
– гастроэнтеритик;
– гастроэнтероколитик.
- Тарқоқ сальмонеллёзнинг 2 хил кўриниши:
– тифоид;
– септикопиемик.
- Сальмонеллёзнинг гастроинтестинал турида ичаклардаги 6 хил микроскопик ўзгаришлар:
– шиллиқ парда шиши гиперемияси;
– эпителий кўчиши;
– қонталашлар;
– юзаки некроз;
– майда эрозиялар;
– тўқиманинг носпецифик ҳужайралар билан инфильтрланиши.
- Сальмонеллёзнинг тарқоқ септик турида ҳар хил органларда ва тў-қималардаги 4 хил патологик жараёнлар:
– абсцессга олиб келадиган пневмония;
– нефрит;
– йирингли менингит;
– эндокардит.
- Сальмонеллёзнинг септик хилида ичак лимфа аппаратида фаоллашадиган 3 хил ҳужайралар:
– моноцитлар;
– гистиоцитлар;
– ретикулоцитлар.
- Сальмонеллёзнинг гастроинтестинал хилида 7 клиник симптомлар;
– интоксикация;
– иситма чиқиши;
– қайт қилиш;
– қориннинг тутиб-тутиб оғриши;
– ич кетиши;
– эт увишиши;
– ҳорорат кўтарилиши;
– эксикоз.
Дизентерия (Ичбуруғ)
- Дизентериянинг ўзига хос 3 хил хусусияти:
– ўткир инфекцион касалликдир;
– яллиғланиш ва деструктив ўзгаришлар кўпроқ йўғон ичакда ривожланади;
– қўзғатувчиси ҳар хил бўлади.
- Дизентериянинг мумкин бўлган 6 та қўзғатувчиси:
– шигелла авлодига мансуб бактериялар;
– паратиф бацилласи;
– кўк йиринг таёқчаси;
– протей;
– гемолитик стрептококк;
– стафилококк.
- Шигеллалар турига мансуб бактериялар эндотоксини таъсирининг 2 хил йўли:
– бевосита ичак шиллиқ пардаларини деструкция ва десквамацияга учратиши;
– токсинлар қонга сўрилиб, ички органларга ва нерв системасининг шикастланиши.
- Дизентерияда ичакларда маҳаллий ўзгаришларнинг 3 босқичи:
– катарал яллиғланиш;
– дифтеритик яллиғланиш;
– яраларнинг битиши.
- Дизентерия маҳалида йўғон ичакнинг кўп зарарланадиган 4 қисми:
– тўғри ичак;
– сигмасиман ичак;
– пастга тушиб борувчи қисм;
– кўндаланг-чамбар ичак.
- Дизентериянинг I босқичида 2 та асосий клиник симптом:
– йўғон ичак мускул қатламининг кескин спазмга учраши;
– ахлат массасининг қон аралаш шилимшиқли бўлиши.
- Дизентериянинг II босқичида ичак деворларидаги 3 хил морфологик ўзгаришлар:
– фибриноз-йирингли экссудат;
– шиллиқ парда шиши;
– Мейснер ва Ауэрбах нерв чигаллари дистрофияси.
- Дизентериянинг III босқичида ичак деворларидаги 3 морфологик ўзгаришлар:
– яраларнинг пайдо бўлиши;
– микроперфорациялар;
– қон томирлар аррозияси.
- Дизентериянинг IV босқичида ичак деворларидаги 3 морфологик ўзгаришлар:
– яра туби шиллиқ парда қўшни қисмларининг эпителийси билан қопланганда;
– Либеркон безларининг пайдо бўлиши;
– ретикуляр стромасининг ўсиши.
- Дифтериянинг 3 хил кўриниши:
– катарал;
– гангреноз;
– фолликуляр.
- Дизентериянинг 3 та клиник шакли:
– ўткир;
– сурункали;
– бактерия ташувчанлик.
- Ўткир дизентериянинг 4 та хили:
– колитик;
– гастроэнтероколитик;
– гипертоксик;
– билинмайдиган хили.
- Сурункали дизентериянинг 2 хили:
– қайталаниб турадиган;
– узлуксиз дизентерия.
- Дизентерияда бўлиши мумкин бўлган 7 та асорат:
– перитонит;
– ичак инвагинацияси;
– полиартритлар;
– нефритлар;
– иридоциклитлар;
– полиневритлар;
– токсик гепатитлар.
Ўта хавфли инфекцион касалликлар
Вабо
- Вабонинг 4 ўзига хос хусусиятлари:
– ўткир, ўта хавфли инфекцион касалликдир;
– ошқозон-ичак йўли шикастланади;
– сув-туз алмашинуви бузилади;
– организм сувсизланади.
- Вабо қўзғатувчисининг 2 хили:
– Кох вибриони;
– Эль-Тор вибриони.
- Вабо касаллигининг 3 та клиник-анатомик даврлари:
– вабо энтерити;
– вабо гастроэнтерити;
– алгид даври.
- Вабонинг алгид даврида ингичка ичак шиллиқ пардасининг 4 микроскопик ўзгариши:
– эпителийнинг вакуол дистрофияси;
– ичак шиллиқ пардасининг мононуклеар ҳужайралар билан инфильтрланиши;
– эпителийнинг микроворсинкаларини йўқотиши;
– эпителийнинг кўчиб тушиши.
- Вабода учрайдиган 7 хил паталогоанатомик ўзгаришлар:
– ўт пуфаги кенгайган, шиллиқ пардасида катарал ўзгаришлар «оқ сафро»;
– сфинктерлар фалажи;
– бош мия ва орқа мия нерв ҳужайраларининг дистрофик, некробиотик ўзгаришлари;
– юрак нерв тугунларнинг шиши, қон қуйилиши ва дезинтеграцияси;
– некротик нефроз;
– талоқнинг кичрайиши, капсуласининг бужмайиши;
– ўпка оқаради, қурийди, баъзан қон қуйилади.
- Вабонинг 6 клиник белгиси:
– тўхтовсиз ич кетиши;
– қусиш;
– қорин оғриғи;
– коллапс ҳолати;
– ҳароратнинг 35°С дан пасайиши (алгид даври);
– талвасаланиш ҳолати.
- Вабо асоратларининг 2 та асосий тури:
– специфик;
– носпецифик.
- Вабонинг 2 та специфик асоратлари:
– вабо тифоиди;
– вабодан кейин бошланадиган уремия.
- Вабо тифоидида 4 хил патологоанатомик ўзгаришлари:
– дифтеритик колит;
– талоқ катталашиши, пульпаси гиперплазияга учрагани ҳолда унда инфарктлар пайдо бўлиши;
– жигар бўлакларидаги ўчоқли некрозлар;
– ярим ўткир экстракапилляр гломерулонефрит.
- Вабонинг 5 та носпецифик асоратлари:
– пневмония;
– абсцесслар;
– флегмона;
– сарамас;
– сепсис.
- Вабо билан оғриган касаллар ўлимининг 4 та сабаби:
– сувсизланиш;
– кома;
– уремия;
– интоксикация.
Ўлат (Тоун)
- Ўлатга хос бўлган 3 хусусият:
– ўта хавфли карантинли инфекцион касаллик;
– терида, лимфа тугунлари ва ўпкада геморрагик яллиғланиш ривожланиши;
– оғир заҳарланиш (интоксикация).
- Ўлат касаллигини ташиб юрувчи жонзотларнинг 3 гуруҳи:
– кемирувчилар;
– туялар;
– мушуклар.
- Ўлат касаллигининг 4 юқиш йўли:
– трансмиссив;
– контакт;
– алиментар;
– аспирацион.
- Ўлат касаллиги юқишидаги 3 та ижтимой-иқтисодий омиллар:
– турар жойнинг тоун ўчоқларига яқинлиги;
– кишиларнинг касб-кори;
– аҳолининг санитар-гигиеник ва маданий савияси.
- Жараённинг олган жойи ва касалликнинг клиник ўтишига қараб ўлатнинг 7 та хили:
– тери тоуни;
– тери-бубонли тоун;
– бубонли тоун;
– бирламчи ўпка тоуни;
– иккиламчи ўпка тоуни;
– ичак тоуни;
– тарқоқ, яъни бирламчи септик ва иккиламчи септик тоун.
- Бубонли ўлатнинг 3 тури:
– бирламчи тартибдаги бирламчи бубонлар (регионар лимфа тугунлари зарарланиши);
– регионар лимфа тугунига яқин жойлашган лимфа тугунлари зарарланганида юзага келадиган, иккиламчи тартибдаги бирламчи бубонлар;
– иккиламчи ёки гематоген бубонлар.
- Бубонли ўлат 4 та микроскопик белгисининг ўзгариши:
– лимфа тугунлари тўқимасида бир талай тоун микроблари;
– ўткир геморрагик-некротик лимфаденит;
– ҳар хил катталикдаги ўчоқли некрозлар;
– периаденит.
- Иккиламчи тоун лобар пневмониясининг 3 та босқичи:
– сероз геморрагик;
– лейкоцитар экссудат;
– некротик (тарқоқ).
- Септик ўлатнинг 2 хили:
– бирламчи септик хили;
– иккиламчи септик хили (бубонли тоун ёки бирламчи ўпка тоуни устига бошланадиган).
- Ўлатнинг 8 хил клиник белгилари:
– аъзойи бадан қақшаши;
– қаттиқ бош оғриши;
– ҳароратнинг баланд бўлиши;
– юрак фаолиятининг сусайиб бориши;
– маст одамга ўхшаб юриш;
– бўрсимон тил;
– геморрагик тошмалар;
– жигар, талоқ катталашиши.
- Ўлатнинг 3 та асорати:
– маразм;
– йирингли ички инфекция;
– йирингли менингит.
- Ўлат касаллигида учраши мумкин бўлган 4 хил ўлиш сабаблари:
– септицемия;
– кахексия;
– интоксикация;
– ўпка асоратлари.
- Куйдирги касаллигига характерли 3 яллиғланиш жараёнлари:
– ўткир инфекцион жараён;
– оғир интоксикация;
– тери, ичак, ўпканинг шикастланиши.
- Куйдирги қўзғатувчисининг 2 хил шакли:
– вегетатив;
– спорали.
- Куйдирги касаллигида одамнинг 4 хил йўл билан касалланиши:
– контакт;
– алиментар;
– аэроген (ҳаво орқали);
– трансмиссив.
- Куйдиргида 2 хил инфекция манбаи:
– уй ҳайвонлари;
– ёввойи ҳайвонлар.
- Куйдирги бациллаларининг 3 хил кириш йўли:
– тери орқали;
– нафас йўллари;
– меъда-ичак йўллари.
- Куйдирги касаллигининг юқишига кўра 4 та шакли:
– тери;
– коньюнктивал;
– ичак;
– ўпка шакллари.
- Куйдирги карбункулидаги 4 хил морфологик ўзгариш:
– куйдирги бациллалари тўқималарда кўп бўлади;
– эпидермис некрози;
– сероз-геморрагик яллиғланиш;
– нейтрофил инфильтрацияси.
- Куйдирги карбункулидаги шаклланишларнинг 4 та босқичи:
– терида унча катта бўлмаган тўқ-қизил рангли доғлар пайдо бўлиши;
– доғлар марказида конуссимон зичлашмалар ҳосил бўлиши;
– геморрагик суюқликка тўла пуфакчалар шаклланиши;
– пуфакча ёрилиши ва тўқ рангли пўстлар пайдо бўлиши.
- Куйдиргининг ўпка шаклидаги 4 морфологик ўзгариш:
– трахея ва бронхларнинг шиллиқ пардаси гунгирт тусга кириши, хира бўлиб эрозияланиши;
– сероз геморрагик экссудат альвеолаларда;
– сероз геморрагик экссудат плеврал бўшлиқда;
– бронх-ўпка, трахея ва трахея-бронх лимфа тугунларининг кат-талашиши.
- Куйдиргининг ичак тури 2 хил зарарланиш билан тафовут қилинади:
– диффуз геморрагик энтерит;
– яраланиш.
- Куйдиргининг 3 та асорати:
– сепсис;
– перитонит;
– токсик-инфекцион шок.
Сурункали инфекцион касалликлар
Туберкулёз (сил)
- Сил қўзғатувчисининг 3 та характерли аҳамиятлари:
– сурункали инфекцион касаллик;
– организм турли системалари шикастланиши билан экссудатив гранулёматоз реакцияларнинг ривожланиши;
– клиник ва патологоанатомик кўринишлар полиморфизми.
- Сил билан касалланишга ва ўлимга таъсир этадиган 3 та хатар омили:
– иқтисодий-маиший шароит;
– касб;
– турли генездаги иммунтанқис ҳолатлар.
- Силнинг 3 та шакли:
– бирламчи;
– гематоген;
– иккиламчи.
- Бирламчи силнинг 4 характерли белгилари:
– аллергия бошланиб бориши билан организмнинг сенсибиллашиши;
– экссудатив-некротик ўзгаришларнинг устун туриши;
– касалликнинг гематоген ва лимфоид йўл билан тарқалиб бориши;
– орган ва тўқималарда параспецифик реакцияларнинг бошланиши.
- Иккиламчи силнинг 5 тахарактерли аҳамияти:
– одатда балоғат ёшидаги кишиларда ривожланади (18-25 ёш);
– касалликнинг қайталаниши деб қаралади;
– бирламчи комплекс, қўзғатувчиси бор бўлган лимфа тугунлари ва органлар инфекция манбаи бўлиши мумкин;
– ўпкалар билан чегараланади;
– инфекция бронхлар бўйлаб тарқалади.
- Сил гранулёмасининг тузилишида 3 хил ҳужайралар қат-нашади:
– эпителиоид;
– лимфоид;
– кўп ядроли гигант ҳужайралар.
- Бирламчи сил комплексининг 3 та компоненти:
– бирламчи ўчоқ (аффект);
– лимфангоит;
– лимфаденит.
- Микобактериянинг организмда 4 хил йўл билан тарқалиши:
– лимфоген;
– гематоген;
– бир-бирига тақалиб турадиган органлар орқали;
– интраканаликуляр.
- Бирламчи сил 3 хил йўналишда кечади:
– бирламчи сил жараённинг сўниб, бирламчи комплекс ўчоқларининг битиб кетиши;
– бирламчи силнинг зўрайиб, жараённинг тарқалиб бориши;
– ўткир специфик жараённинг сурункасига давом этиб борадиган бирламчи силга айланиши.
- Бирламчи комплекс зўрайиб боришидаги 4 хил тафовутлар:
– бирламчи аффектнинг ўсиб бориши;
– гематоген йўл билан тарқалиб бориши (милиар ёки йирик ўчоқли сил);
– лимфоген йўл билан ва лимфа безлари орқали тарқалиши;
– аралаш йўл билан тарқалиб бориши.
- Бациллалар қон томирлар системасига тушишининг 3 та йўли:
– лимфа йўли;
– бевосита ўпка томирлари, айниқса ўпка веналари;
– баъзан қон-томир ўчоғи Вейгерт ўчоғи.
- Гематоген силнинг 3 та асосий тур хиллари:
– тарқоқ гематоген сил;
– асосан ўпкани зарарлайдиган сил;
– асосан ўпкадан ташқаридаги тўқималарни зарарлайдиган гематоген сил.
- Тарқоқ гематоген силнинг 3 хил тўқима реакцияси:
– органларда бир талай бациллалар бўладиган некротик ўчоқлар юзага келиб, ўчоқлар атрофида тўқима реакцияси бўлмайди;
– организмнинг рефаоллиги ўзгариши асосида милиар дўмбоқчалар ўткир ривожланиши;
– касаллик ривожланишининг узоққа чўзилиши (сурункали милиар сил).
- Сурункали йирик ўчоқли ўпка силининг 5 морфологик белгилари:
– жараённинг симметрик равишда авж олиши;
– гранулёматознинг устун туриши;
– тўрсимон склероз;
– эмфизема;
– каверналар пайдо бўлиши.
- Суяк силининг 2 хили:
– секвестрлар ҳосил қиладиган ўчоқли казеоз остеомиелит;
– грануляцион сил.
- Сил спондилитларининг 2 та оқибати:
– кифоз (умуртқа поғонасининг қийшайиб қолиши);
– умуртқалар орасидаги бўғимларнинг анкилозга учраб, ҳаракатчанлиги чекланиб қолиши.
- Бўғимлар сили кечишининг 3 та шакли:
– сурункали бўғим истисқоси шаклида;
– гранулёматоз милиғланиш шаклида;
– йирингли артрит шаклида.
- Абрикосов ўчоғининг 5 та фарқли белгилари:
– чандиқларда суяк тўқимаси пайдо бўлмайди;
– реинфектнинг ўпка учларида бўлиши;
– реинфекция ўчоқларининг кўп бўлиши;
– лимфа тугунларида казеозли некроз ривожланмайди;
– реинфект ўчоғи ўпка илдизига яқин жойлашади.
- Иккиламчи силнинг 8 та шакли:
– ўткир ўчоқли;
– фиброз-ўчоқли;
– инфильтратив;
– туберкулёма;
– казеоз пневмония;
– ўткир каверноз;
– фиброз-каверноз;
– цирротик сил.
- Каверналарнинг ўта хавфли 3 асоратлари:
– янги фокуслар пайдо бўлади;
– каверналар деворида томирлар аневризмаси юзага келади;
– каверналар деворидаги веналарда варикоз кенгаймалар пайдо бўлади.
- Сурункали ўпка силида каверналар 3 қаватдан тузилган бўлади:
– ички-пиоген;
– ўрта-грануляцион;
– ташқи-бириктирувчи.
- Иккиламчи ўпка силининг ўпкадан ташқарида учрайдиган 3 сабаблари:
– геметоген диссеминация;
– инфекцияланган секретларнинг ютиб юборилиши;
– тўқиманинг парчаланиш маҳсулотлари билан организмнинг узоқ муддатда умуман заҳарланиб бориши.
- Иккиламчи силда ўпкадан ташқарида учрайдиган 6 хил асоратлар:
– плевра эмпиемаси, пневмоторакс;
– перикардит;
– бўйиннинг симпатик тугунлари, адашган нервда дистрофик жараёнлар;
– ҳалқум, бодомча безлар, юмшоқ танглай ва тил шиллиқ қаватида яра ҳосил бўлиши;
– ҳиқилдок, трахея, бронхда яра бўлиши;
– стеноз, ичак тутилиши.
- Иккиламчи силнинг 2 та ўпка асоратлари:
– каверналардан қон кетиши;
– каверналарнинг қирқилиши.
- Ўпка зарарланиши билан боғлиқ силда 5 та ўлим сабаблари:
– қон кетиши;
– амилоидоз;
– ўткир шиш;
– юрак декомпенсацияси;
– пневмоторакс билан боғлиқ асфиксия.
Сифилис (захм)
- Захм қуйидаги 4 та йўллар билан юқади:
– жинсий йўл;
– касалликнинг маиший йўл билан юқиши;
– касбга алоқадор захм;
– эмизикли она сути орқали.
- Захмнинг организм рефаоллиги ўзгаришига қараб 3 та даври:
– сенсибиллашиш даври;
– гиперергия даври;
– иммунитет даври.
- Жараённинг олган жойига қараб касалликнинг 3 та даври:
– бирламчи (6-10 ҳафта);
– иккиламчи (3-4 йил);
– учламчи (3-6 йил).
- Бирламчи захм копмлексининг 2 та компоненти:
– қаттиқ шанкр (бирламчи аффект);
– регионар лимфаденит.
- Учламчи захмга характерли 2 хил белги:
– сурункали диффуз интерстициал яллиғланиш;
– турли орган ва тўқималарда ўсмага ўхшаш тугунлар, яъни захм гуммалари бўлиши.
- Иккиламчи захмнинг 5 клиник кўриниши:
– субфебрил ҳарорат;
– ҳолсизлик;
– бош оғриши;
– бўғим ва мушаклар оғриши;
– тери ва шиллиқ пардаларда сифилидлар пайдо бўлиши.
- Сифилидларда 4 та микроскопик морфологик белгилар:
– кўп сонли лимфоцит ва плазмоцитлар;
– эпителиоид ва улкан ҳужайралар;
– грануляцион тўқима капиллярларга бой;
– гуммалар марказида мудом некроз.
- Сифилидларнинг 4 та морфологик кўриниши:
– эпидермиснинг шиши ва юмшаб қолиши;
– тўқима гиперемияси;
– лимфоид ва плазматик инфильтрация;
– сифилидлар оқиш трепонемаларга жуда бой бўлади.
- Захмда юрак ва қон томирлар зарарланишида 5 та патологик жараён:
– миокардит;
– қопқоқлар етишмовчилиги ва юрак тешикларининг торайиб қолиши;
– мезаортит;
– аорта ёйининг аневризмаси;
– продуктив артериитлар.
- Нейрозахмнинг 4 та даври:
– гуммоз;
– оддий;
– зўрайиб борадиган фалажлик;
– сўхта.
- Зўрайиб борадиган фалаж захмнинг кечки 3 та анатомо-морфологик кўриниши:
– бош мия ҳажми кичрайиши;
– жўяклар юпқа тортади;
– пўстлоқ остидаги тугунлар ва мияча атрофияга учрайди.
- Зўрайиб борадиган фалажда мия тўқимасида содир бўладиган 4 хил микроскопик ўзгариш:
– яллиғланиш жараёнлари;
– нейронлардаги дистрофик ўзгариш;
– катта ярим шарлар пўстлоғи архитектоникасининг бузилиши;
– нерв толаларидаги миелиннинг йўқолиши.
- Туғма захмнинг 2 та тури:
– эртанги туғма захм;
– кечки туғма захм.
- Эртанги туғма захмнинг 3 та клиник белгиси:
– остеохондроз;
– периостит;
– сифилидлар.
- Гетчинсон учлигининг белгилари:
– паренхиматоз кератит;
– карлик;
– тишлар деформацияси.
- IX. Ирсий касалликлар
- Ирсий ва экзоген омилларнинг ролига қараб касалликларнинг 3 гуруҳи:
- биринчи гуруҳга фақат патологик мутацияларга алоқадор ирсий касалликлар киради;
- иккинчи гуруҳ – этиологияси хромосома ва ген мутацияларига алоқадор бўлган касалликлар;
- учинчи гуруҳга асосан ва нуқул ташқи муҳитнинг ноқулай ва зарарли омиллари таъсирида бошланадиган касалликлар.
- Ирсий касалликларнинг 3 та асосий гуруҳи:
- полиген (мултифакториал) касалликлар ёки ирсий мойиллик туфайли бошланадиган касалликлар;
- асосан ген мутациялари туфайли пайдо бўладиган моноген касалликлар;
- хромосомаларидаги ўзгаришлар ёки қисмларининг бошқача тузилиши муносабати билан пайдо бўладиган хромосома касалликлари.
- 6 та асосий полиген касалликлар:
- диабет;
- гипертензия;
- подагра;
- шизофрения;
- маниакал-депрессив синдром.
- Моноген касалликларнинг наслга берилишининг 3 босқичи:
- аутосом-доминант;
- аутосом-депрессив;
- Х-хромосома (жинсий) билан туташган генлар.
- Ферментопатиянинг 4 та асосий механизми:
- ферментнинг бутунлай синтезланмаслиги;
- фермент молекуласидаги аминокислоталар тартибининг бузил-ганлиги;
- тегишли фермент коферментининг йўқлиги ёки нотўғри синтез-ланиши;
- бошқа фермент системаларидаги камчиликлар муносабати билан фермент фаоллигининг ўзгариб қолганлиги.
- Аутосома – доминант тарзда наслга ўтадиган касалликлар;
- клиник кўринишлари ўзгариб турадиган бўлиб, ген пенетрантлиги сусайганида бошқача бўлиб қолиши мумкин;
- уларнинг кўпчилиги одам туғилганидан анча вақт ўтганидан кейин маълум беради;
- коллаген сингари структура оқсиллари ёки алмашинув функцияларини идора этувчи, яқин регулятор оқсиллар мутацияга учрайди.
- Аутоген – доминант тарзда наслга ўтадиган 3 та тип ирсий касалликлар;
- Марфан касаллиги;
- оилавий гиперхолестеринемия;
- нейрофиброматоз (Реклингхаузен касаллиги).
- Марфан касаллиги учун характерли бўлган 3 та белги:
- скелетнинг зарарланиши;
- кўзнинг зарарланиши;
- юрак-томир системасининг зарарланиши.
- Марфан касаллигининг 12 та клинико-анатомик белгилари:
- тана тузилишининг астеник тарзда кўриниши;
- калла суяги узунасига жуда ихчам тортганлиги;
- кўзларининг бир-бирига яқин жойлашганлиги;
- бўғимларининг ликиллаб туриши;
- қўл-оёқларининг панжалари узун бўлиши;
- бармоқлари «ўргимчакникидек» ингичка бўлиши (арахнодактилия);
- танглайининг юқори кўтарилганлиги;
- кифоз ва скалиоз;
- аортада кенгаймалари ажралиб турадиган аневризмалар;
- тақилловчи клапанлар синдроми;
- аорта ва ўпка бош томирининг эластик синчи сустлашиши;
- Оилавий гиперхолестринемия ривожланишидаги 4 асосий патогенетик омил:
- паст зичликдаги липопротеид (ПЗЛ)ларни боғловчи медиатторлар-рецепторлар-нинг генетик детерминирланган йўқлиги;
- паст зичликдаги липопротеид (ПЗЛ)ларнинг ҳужайрага ўтишининг камайиши;
- плазмага (ПЗЛ)лар катаболизми тўпланишининг камайиши;
- паст зичликдаги липопротеид (ПЗЛ)лар синтезининг ошиши.
- Реклингхаузен касаллигининг 6 та асосий клинико-анатомик белгилари:
- нерв ва тармоқлари бўйлаб турли шакл ва катталикдаги кўплаб нейрофибромалар пайдо бўлиши;
- терида пигмент доғларининг юзага келиши;
- неврологик, руҳий ўзгаришлар бўлиши;
- умуртқа поғонасининг қийшайиши билан бирга суякларда атрофик ва деструктив ўзгаришлар бўлиши;
- феохромоцитома;
- туғма ривожланиш нуқсонлари.
- Нейрофиброматозининг қай тариқа жой олганига қараб 3 шакли:
- ўчоқли;
- марказий;
- периферик.
- Нейрофиброматознинг 2 типи фарқланади:
- капсулага ўралган;
- диффуз нейрофибромалар.
- Аутосома – доминант касалликларнинг 4 хусусияти фарқланади:
- ген нуқсони кўпроқ бир зайлда маълум бериши;
- геннинг тўла пенетрацияси характерли бўлади;
- касалликнинг клиник белгилари ёш гўдаклик давридаёқ кўзга ташланади;
- кўпчилик ҳолларда фермент оқсиллари мутация туфайли оқсилланади.
- Муковисцидоз (кистоз фиброз)да зарарланувчи 5 та без:
- тер безлари;
- шилимшиқ безлари;
- меъда ости безлари;
- бронхдаги безлар;
- ичакдаги безлар.
- Муковисцидознинг 5 та асосий морфологик ўзгаришлари:
- ёпишқоқ секретнинг тўпланиши;
- без йўлларининг кенгайиб кетиши;
- кисталарга айланиши;
- без тўқимасининг атрофияга учраши;
- фиброз бошланиши.
- Кистоз фибрознинг 4 та клинико-анатомик шакллари:
- чақалоқлар мекониал илеуси;
- ўпкани зарарлайдиган хили;
- ичакни зарарлайдиган хили;
- меъда-ичак йўли билан бронх-ўпка системаси бир йўла зарар-ланадиган аралаш хили.
- Фенилкетонурия касаллигининг 6 клиник белгилари:
- фенилаланин миқдорининг кўпая бориши (15-20 мг/100 мл гача, нормада 0,5 мг/10 мл);
- оғир даражадаги ақли пастликка – имбециллик ёки идиопатия;
- жисмоний ривожланишнинг орқада қолиши;
- юра олмаслик;
- соч ва кўзларининг ранги оч тусда бўлиши (меланин ҳосил бўлиши издан чиққанлиги учун).
- Фенилкетонуриянинг 5 морфологик белгилари:
- мия оғирлиги камайиб кетиши;
- миелинланиш кечикиб, миелин йўқолиб кетган жойлар кўзга ташланиши;
- глиоз бўлиши;
- бош миянинг орқа мия суюқлиги ўтиб турадиган бўшлиқларининг кенгайиши;
- бадан терисидаги меланоцитлар сонининг камайиши.
- Галактоземиянинг 4 та асосий клинико-анатомик белгилари:
- гепатомегалиянинг зўрайиб бориши;
- жигар циррози ва асцит;
- катаракта;
- психомотор ривожланишнинг кечикиб қолиши.
- Галактоземиянинг 3 та асосий микроскопик белгилари:
- кўз гавҳарининг кўп даражада гидратацияга учраши ва электролитлар мувозонатининг бузилиши;
- марказий нерв системасида нейронлар сони камайиб, шиш, глиоз ҳосил бўлиши;
- циррозга ўтиши билан жигарда ёғли дистрофия.
- 22. Албинизмда (тиразиназа ферментининг туғма етишмаслиги билан боғлиқ) меланин пигменти бўлмайдиган 5 та тўқима:
- соч фолликулалари;
- эпидермис;
- дерма;
- тўр парда;
- ёй парда.
- Мис алмашинуви бузилиши туфайли бошланадиган Вилсон касаллигининг 3 та асосий характерли белгилари:
- жигар ҳужайраларида ортиқча мия тўпланиб қолиши билан, бу нарса цирроз бошланишига олиб келади;
- бош мияда асосан ясмиқсимон ядроларда деструктив ўзгаришлар бўлиши;
- кўз шох пардаси айланаси бўйлаб таркибида мия бўладиган яшилнамо-қўнғир пигмент тўпланиб бориши (Кайзер-Флейшер ҳалқаси).
- 24. Вилсон касаллигида жигарда бўладиган 5 та асосий макро-микроспопик ўзгаришлар:
- ядроларда гликоген тўпланиб қолиши;
- гепатоцитлар некрози;
- гиалин тўпламлари ҳосил бўлиши, бу жигарнинг алкоголдан зарарлани-шида учрайдиганга ўхшаш;
- лизосомаларда мис тўпланиб бориши;
- атрофик цирроз.
- Вилсон касаллигида бўладиган бош оғриғининг 2 та асосий морфологик ўзгаришлари:
- ангиотоксик:
- цитотоксик.
- Вилсон касаллиги бош оғриғида бўладиган 4 та асосий ангиотоксик ўзгаришлар;
- майда томирлар атонияси;
- стаз;
- тарқоқ периваскуляр шиш;
- геморрагия.
- Вилсон касаллигида бош оғриғида бўладиган 4 асосий цитотоксик ўзгаришлар:
- макроглия ва нейронлардаги тармоқ дистрофик ўзгаришлар;
- нейронлар ҳалок бўлиши;
- бўшлиқлар юзага келиши;
- I ва II типдаги Алцгеймер астроцитлари пайдо бўлиши.
- Гликогенозларда гликоген тўпланишига кўра 4 шакли:
- жигар;
- мускул;
- гепато-ренал;
- тарқоқ шакли.
- Гликогенознинг 5 асосий типлари:
- Гирке касаллиги (I тип гепаторенал хили);
- Помпе касаллиги (II тип тарқоқ гликогеноз хили);
- Кори касаллиги (III тип мускул ва жигарга алоқадор хили);
- Андерсон касаллиги (IV тип жигар циррози билан борадиган диффуз гликогеноз хили);
- Мак-Ардл касаллиги (V тип мускул хили).
- Турли моддалар тўпланиб қолишига алоқадор лизосома касалликларининг 4 асосий турлари:
- Гоше касаллиги (глюкоцереброзидаза ферменти етишмаслиги);
- Ниманн-Пик касаллиги (сфингомиелиназа ферменти етишмаслиги);
- Тей-Сакс касаллиги (гексозаминидаза ферменти етишмаслиги);
- мукополисахаридозлар (мукополисахаридларнинг парчаланиши учун керакли ферментларнинг етишмаслигидан).
- Мононуклеарлар системаси ҳужайраларида глюкоцереброзидлар тўпланиб, Гоше ҳужайралари пайдо бўлишида юзага келувчи 5 хусусиятлари:
- катта ўлчамли;
- думалоқ шаклли;
- оч-кулранг тусли;
- цитоплазмасида характерли фибрилляр чизиқлар бўлиши;
- цитоплазма ШИК-реакцияда тўқ рангга бўялиши.
- 5 асосий органларда Гоше ҳўжайралари тўпланиши кузатилади:
- талоқ;
- жигар;
- кўмик;
- буйрак усти бези;
- ўпка.
- Клиник кўринишларига кўра Гоше касаллигининг учта асосий хили:
- биринчи хили, гепатоспленомегалия, марказий нерв системасининг зарарланиши;
- иккинчи хили, марказий нерв системаси зарарланиши билан.
- учинчи хили (ўсмирларга хос) хилида ички органлар ҳам, мия ҳам зарарланиши.
- Гоше касаллигида талоқ зарарланишининг 5 та асосий анатомик белгилари:
– талоқнинг катталашуви;
– юзаси ғадир-будир;
– кесимида ангиокаверноз ўчоқлар;
– инфарктлар ва чандиқлар;
– талоқнинг ранги ғишт ёки шоколад тусида.
- Ниманн-Пик ҳужайраларининг 4 та хусусиятлари:
- ўлчами йирик-йирик бўлиши.
- тухумсимон шаклда бўлиши.
- 1 тадан 4 тагача ядро бўлиши.
- сфингомиелин томчилар тўпланиб бориши.
- Ниманн-Пик касаллигида юқори даражада зарарланувчи 5 асосий органлар:
- талоқ;
- кўмик;
- жигар;
- лимфа тугунлари;
- ўпка.
- Тей-Сакс касаллигида ганглиозидларнинг тўпланиб бориши 3 структур элементларида:
- нейронларда;
- ўқ цилиндрларининг аксонларида;
- глия ҳужайраларида.
- Тей-Сакс касаллигидаги 3 та дегенератив ўзгаришлар:
- марказий нерв системасида;
- периферик нерв системасида;
- вегетатив нерв системасида.
- Мултифакториал риважланиш нуқсонлари кўп учрайдиган 11 та хили:
- юракнинг ривожланиш нуқсонлари;
- анэнцефалия;
- орқа мия чурралари;
- пронэнцефалия (олдинги мия пуфагининг катта ярим шарларга бўлинмай қолиши);
- обструктивмас гидроцефалия;
- лаб ва танглай тиртиқликлари;
- туғма пилоростеноз;
- маймоқлик;
- буйрак дисплазиялари;
- мегаколон;
- сон чиқиғи.
- Мултифакториал ривожланиш нуқсонлари келиб чиқишининг 2 сабаби:
- мултифакториал ривожланиш нуқсонлари энг катта гуруҳни ташкил этади ва уларнинг пайдо бўлиши тегишли патологик генлар туфайли юзага келадиган ирсий мойилликка боғлиқ бўлади;
- ташқи муҳит омилларининг таъсир кўрсатиши.
- Нуқсонлар пайдо бўлишига олиб борадиган 4 та тератоген омиллар:
- вируслар;
- протозей инфекциялар;
- этил спирти;
- баъзи дори препаратлари.
Хромосома касалликлари
- Хромосома тўпламлари сонининг 2 хил ўзгаришлари:
- полиплоидия;
- анеуплодия.
- Хромосомалар структурасининг қайта тузилишининг 3 асосий хили:
- транслокация (сегментларнинг хромосома тўплами ичида бошқа жойга ўтиб қолиши натижасида хромосома структурасининг қайта тузилишидир);
- делеция (хромосома терминал ёки интерстициал учининг йўқолиб кетиши);
- инверсия (хромосома икки нуқтасидан узилганида қисмларининг 180° га бурилиб қолиши).
- Хромосома касалликларининг 4 асосий хусусиятлари:
- хромосома касалликлари хромосомаларнинг йўқолиб кетиши, ортиқча бўлиши ёки одатдан ташқари қайта тузилишига боғлиқ;
- хромосома материалининг камайиши унинг ортиб кетишидан кўра чуқурроқ даражадаги нуқсонларга олиб келади;
- кўпчилик ҳолларда хромосома касалликлари de novo пайдо бўлади;
- жинсий хромосомаларнинг ўзгариши бола туғилганида сезилмайдиган аномалияларга сабаб бўлиши.
- Даун касаллигида бош мияда кузатиладиган 6 асосий структур ўзгаришлар:
- хромосома тўпламининг аномалияси;
- мия пешона бўлакларининг етарли ривожланмаганлиги;
- ён қоринчалар ҳажмининг кичрайиб қолиши;
- мия эгатлари, пушталари суст ривожланиб, яхши табақалашмаганлиги;
- нейронлар табақаланишининг айнаши;
- бош ва орқа мия нерв толаларининг миелин билан қопланиши.
- Даун касаллигининг 10 асосий клинико-анатомик белгилари:
- ақлий қолоқлик;
- қулоқ супралари шаклининг ўзгариб қолганлиги;
- бўйни калта;
- микробрахицефалия (бош айланаси кичик);
- мускуллар гипертонияси;
- Моро рефлексининг йўқолиб кетиши;
- кўзи ғилай;
- ҳаракатлар уйғунлигининг бузилиши;
- вегетатив-эндокрин ўзгаришлар бўлиши;
- туғма юрак пороклари.
- Клайнфелтер синдроми – жинсий хромосомалар сонининг ўзгариб қолишига алоқадор хромосома касаллигининг 4 характерли хусусияти:
- сперматогенез бузилиши;
- мояклар етилмай қолиши;
- иккиламчи жинсий белгилар етилмай қолиши;
- тана қисмларининг мутаносиблигининг бузилиши.
- Клайнфелтер синдромида моякларда содир бўладиган 5 асосий морфологик ўзгаришлар:
- мояклар ўлчамининг кичиклашиши;
- уруғ каналчалари герминатив эпителийси атрофияга учраши;
- канон деворларининг гиалин билан қопланиши;
- мояклар ўз пардасининг эластик толалари йўқолиб кетиши;
- Лейдиг ҳужайраларининг сони кескин кўпайиб кетиши.
- Клайнфелтер синдромининг 5 асосий клиник манзараси:
- одамнинг пуштсиз бўлиб, фарзанд кўролмаслиги;
- тана тузилиши номутаносиброқ бўлиб қолиши;
- умуртқа суяклари остеопорозга учраб, умуртқа поғонаси ривожланишида аномалиялар пайдо бўлиши;
- гинекомастия;
- фаҳм- фаросат пастлиги (дебиллик).
- Шерешевский-Тернер синдроми – жинсий хромосомалардан биттаси бўлмаслигига алоқадор хромосома касаллигининг 3 асосий хусусиятлари:
- бирламчи агонадизм;
- соматик ривожланиш аномалияси;
- бўй ўсмай қолиши.
- Шерешевский-Тернер синдромида яққол ўзгаришга эга бўлган 3 та система:
- жинсий;
- юрак-томир;
- суяк-бўғим.
- Тухумдонлардаги 2 та асосий морфологик ўзгаришлар:
- табақалашмаган бириктирувчи тўқима тортмалари топилади, лекин фолликулалар бўлмайди;
- мояклар рудимент ҳолига кириб қолади ва уларда овариал строма ҳамда айрим фолликулалар бўлади.
- Шершевский-тернер синдромининг 12 та клинико-анатомик белгилари:
- гавда юки ортиқча бўлгани ҳолда бўй паканалиги;
- жинсий органларнинг етилмай қолганлиги;
- бирламчи аменоррея;
- пуштсизлик;
- умумий диспластиклик;
- кўкрак қафасининг бочкасимон бўлиши;
- буйининг калта бўлиши;
- бўйиндаги сочларнинг ўсиш сустлиги;
- танглайнинг «готик» шаклга кирганлиги;
- қулоқ супралари шакли ўзгариши, тирноқ ва тирсак бўғимлари деформацияси;
- ривожланиш нуқсонлари;
- руҳий инфантилизм.
- ЭКОЛОГИК ПАТОЛОГИЯ
Озиқланишнинг бузилиши
- Озиқланишнинг бузилишига олиб келадиган 3 та сабаб:
– очлик ёки овқатга ёлчимаслик;
– сўрилиш ва ҳазм қилиш жараёнларининг издан чиқиши;
– овқатга эҳтиёж ортиши.
- Оқсил етишмовчилигига алоқадор 2 та синдром:
– квашиоркор;
– маразм.
- Квашиоркорнинг 6 та клинико-анатомик белгиси:
– меъда-ичак ишининг бузилиши;
– қориннинг катталашиши;
– гепатомегалия;
– анемия;
– лимфопения;
– иммун жавобнинг сусайиши.
- Квашиоркорда жигарда содир бўладиган 3 та микроскопик ўзгаришлар:
– гепатоцитларнинг ёғ дистрофияси;
– портал трактда лимфоцитар инфилтратлар;
– бўлакчалар четларида бириктирувчи тўқиманинг ўсиб кетиши.
- Болаларда маразмнинг 5 та клинико-анатомик кўриниши:
– ҳамма орган ва тўқималарнинг атрофияси;
– ўсиш ва ривожланишнинг тўхтаб қолиши;
– анемия;
– инфекцияга юқори сезувчанлик;
– поливитамин етишмовчилиги.
- Эндоген витамин етишмовчилигининг 9 та сабаби:
– меъда-ичак йўлида витаминлар сўрилишининг бузилиши;
– гижжа инвазиялари;
– витаминлар ўзлаштирилишининг бузилиши;
– ўткир ва сурункали жигар касалликларида витаминларнинг сийдик ва ахлат билан чиқиб кетиши;
– хавфли ўсмалар;
– лейкозлар;
– ирсий энзимопатиялар;
– эндокрин ўзгаришлар бўлганида;
– витамин антагонистларидан иборат дори препаратлари қўлланил-ганида.
- Витамин А етишмовчилигининг 6 та клинико-анатомик белгилари:
– ғира-ширада кўрмаслик (шабкўрлик);
– ксерофталмия;
– кўз ёш безлари атрофияси;
– шиллиқ қават эпителийси атрофияси ва метаплазияси;
– терида фолликуляр гиперкератоз;
– шиллиқ қаватларда ярали ва яллиғланиш жараёнлари.
- Гипервитаминоз А нинг 6 та клинико-анатомик белгилари:
– калла ички босими кўтарилиши;
– бош оғриқлари;
– суякларда оғриқлар бўлиши;
– қусиш;
– гепатомегалия;
– жигар ва қон яратиш органлари ишининг бузилиши.
- Рахит ривожланишига олиб келадиган 3 та шароитлар:
– болаларни яхши парвариш қилмаслик;
– нотўғри овқатлантириш;
– нам иқлим.
- Рахит касаллигида суякда кузатиладиган 5 та ўзгаришлар:
– тоғайда калций ва фосфор тўпланиб боришининг сусайиши;
– тоғай ҳужайралари етилиши издан чиқиб, ортиқча миқдорда персистловчи тоғай тўқимаси пайдо бўлиши;
– ортиқча миқдорда остеоид тўқима юзага келиши;
– суяк ва тоғай тузилиши айниган жойларга одатдан ташқари капиллярлар ва фибробластлар ўсиб кириши;
– скелет шаклининг ўзгариши (деформация).
- Рахитда суякдаги 4 та микроскопик ўзгаришлар:
– îҳàêíèíã íîòœғðè òœïëàíèøè;
– остеобластлар миқдорининг камайиши;
– остеоцитлар дистрофияси ва ўлими;
– остеокластлар миқдорининг ошиши.
- Рахитнинг 5 та клинико-анатомик белгилари:
– пешона ёки тепа суякларининг дўмпайиб чиқиб туриши;
– жағ ва тишлар шаклланишининг бузилиши;
– рахитик ”тасбеҳ” ва ”билагузуклар”;
– ”рахитик чаноқ”;
– ”товуқ тўши”.
- Иккиламчи витамин В3 (рр) етишмовчилигининг сабаблари:
– меъда-ичак йўли касалликлари;
– невритлар;
– аллергик дерматозлар;
– сурункали алкоголизм;
– қўрғошин ва бензолдан заҳарланиш.
- Витамин К етишмовчилиги қоннинг ивиш жараёнларида қатнашадиган қайси 4 та омил ҳосил бўлишини пасайтиради:
– ïðîòðîìáèí;
– VII;
– IX;
– X.
- Янги туғилганларда витамин К етишмовчилигининг 3 та сабаби:
– гепато-билиар тизим етишмаганлиги;
– липидлар сўрилиш механизмининг такомиллашмагани;
– чақалоқлар ичагида шу витаминни синтезловчи микрофлора йўқлиги.
- Чақалоқларда витамин Е етишмовчилиги қандай 5 та патология ривожланишига сабаб бўлиши мумкин:
– гемолитик анемия;
– ретинопатия;
– ўпка-бронхлар дисплазияси;
– боланинг тўсатдан ўлиб қолиши.
- Витамин Е эндоген етишмовчилигининг 2 та сабаблари:
– ичакларда сўрилишнинг бузилиши;
– ирсий касалликлар.
- Витамин В12 эндоген етишмовчилиги ривожланишининг 2 та сабаблари:
– ичакларда сўрилишнинг бузилиши;
– гастромукопротеин ишланиб чиқишининг тўхтаб қолиши.
- Цинганинг 3 та характерли белгилари:
– томирлар деворининг мўрт бўлиб қолиши;
– остеоид синтезининг издан чиқиши.
– жароҳатлар битишининг секинлашуви.
- Цинганинг 4 та клинико-анатомик кўринишлари:
– гемартрозлар;
– петехиялар, экхимозлар;
– мелена;
– милклар қонаб туриши, гингивитлар.
- Организмга микроэлементлар етказиб берадиган 7 та асосий ман-балар:
– нон ва нон маҳсулотлари;
– ёрмалар;
– сут;
– сабзавот;
– гўшт;
– картошка;
– қўзиқоринлар.
- Рух етишмовчилигининг 4 та клинико-анатомик белгилари:
– терининг зарарланиши;
– тимус атрофияси;
– летаргия;
– регенератор жараёнларнинг сусайиши.
- Мис етишмовчилигининг 4 та клинико-анатомик белгилари:
– анемия;
– лейкопения;
– Элерс-Данлос синдроми;
– аортада ва йирик артерияларда аневризмалар.
- Темир етишмовчилигининг 4 та клинико-анатомик кўринишлари:
– гипосидероз;
– Пламмер-Винсон синдроми;
– атрофик ринит;
– озена (сассиқ димоқ).
КАСБГА АЛОҚАДОР КАСАЛЛИКЛАР
- Пестицидлар таъсирида зарарланадиган 4 та асосий органлар:
– бош мия;
– паренхиматоз органлар;
– вестибулятор анализатор;
– эшитиш анализатори.
- Пневмокониознинг 6 та клинико-анатомик турлари:
– силикоз;
– силикатоз;
– металлокониозлар;
– карбокониозлар;
– аралаш;
– нафасга органик чанг кириши туфайли пайдо бўладиган пневмокониоз.
- Пневмокониоз ривожланишида аҳамиятга эга бўлган 4 та омил:
– ҳаводаги чанг концентрацияси;
– нафас йўллари ва ўпкада ушланиб қоладиган чанг миқдори;
– чанг заррачаларининг катта-кичиклиги ва шакли (1-5 мкм);
– чангнинг кимёвий таркиби ва заррачаларининг эрувчанлиги.
- Антракозда ўпкада содир бўладиган 2 та характерли морфологик ўзгаришлар:
– ўпка массив фибрози, перибронхиал антракоз тугунчалари ҳосил бўлиши билан;
– ўпка томирлари ва регионар лимфа тугунларида макрофаглар тўпланиши.
- Силикозда макрофаглар ўлимида аҳамиятга эга бўлган 2 та омиллар:
– макрофаглар мембранасининг зарарланиши ва калций инфлюкси;
– ҳужайралар ичидан лизосома ферментларининг ажралиб чиқиши.
- Силикозда ўпкада содир бўладиган 3 та морфологик ўзгаришлар:
– фиброз ва интерстицийда силикатик тугунчаларнинг ҳосил бўлиши;
– силикатик тугунчаларнинг петрификацияси;
– перифокал , буллёз эмфизема.
- Асбестознинг авж олиб бориш механизмида аҳамиятга эга бўлган 3 та омил:
– диаметри 5 мкмдан кам бўлган асбест толаларининг нафасга ўтиб туриши;
– асбест толаларидан жуда кам қисмининг фагоцитозга учраши;
– асбест заррачалари ёки толалари бўлган макрофаглар туфайли комплементнинг фаоллашуви.
- Асбестознинг 2 та морфологик кўриниши:
– тарқоқ интерстициал пневмонит;
– плеврада фиброз пилакчаларнинг шаклланиши.
- Асбестознинг кўп учрайдиган 4 та асорати:
– ўпка гипертензияси;
– ўпка юраги;
– ўпка раки;
– мезотелиома.
- Ўпкада сурункали бериллиоз гранулёмаларнинг 2 та микроскопик хусусияти:
– кўп ядроли улкан ҳужайралар борлиги;
– некроз марказида дегенератив нейтрофилларнинг сақланиб қолиши.
- Вибрацион (тебраниш) касалликнинг асосий 7 та синдроми:
– ангиодистоник;
– ангиоспастик;
– вегетатив полиневрит;
– вегетомиофасцит;
– неврит;
– гипоталамик;
– вестибуляр.
- Вибрацион касалликда суяк-бўғим аппаратида содир бўладиган 4 та морфологик ўзгаришлар:
– суяклар бўғим қисмининг некрози;
– остеопороз;
– деформацияловчи артроз;
– остеохондропатия.
- Кессон касаллигида газ тўпланиб қоладиган асосий 4 та органлар:
– юрак (ўнг қисми)да;
– веналар ва бошқа қон томирларда;
– тўқималарда;
– лимфа тугунларида.
- Кессон касаллигида содир бўладиган 4 та анатомик ўзгаришлар:
– тери ва органларда крепитация;
– мармарсимон тери;
– қон суюқ бўлиши;
– мурда қотиши кучли ифодаланган.
- Шовқин касаллигида эшитиш органида ривожланувчи 3 та пато-логик жараён:
– чиғаноқ нерви периферик бўлимининг дистрофияси;
– спирал тугуни нерв ҳужайраларининг дистрофияси;
– қулоқ ноғора пардасининг йиртилиши.
- Нур касаллигида ҳужайраларнинг зарорланиш даражасини белги-ловчи 5 та омиллар:
– радиация дозаси;
– нурнинг қандай тезлик билан ва қандай чуқурликка ўтиб бориши;
– ионланиш зичлиги;
– ҳужайранинг нурга сезгирлиги;
– ҳужайранинг репарацияланиш лаёқатига боғлиқлиги.
- Нур касаллигининг 3 та асосий шакли:
– суяк-кўмик;
– меъда-ичак;
– церебрал.
- Нур касаллигида терида авж олувчи 5 та патологик жараён:
– ýðèòåìà;
– шиш;
– диспигментация;
– атрофия;
– рак.
- Нур касаллигида ўпкада ривожланувчи 3 та патологик жараён:
– шиш;
– ўткир респиратор дисстресс-синдром ;
– интерстициал фиброз.
- Ўткир нур касаллигида қонда ва суяк кўмигида ривожланувчи 4 та патологик жараён:
– тромбоцитопения;
– гранулоцитопения;
– анемия;
– лимфопения.
- Нур касаллигида жинсий системада содир бўладиган 4 та патологик жараён:
– семинома;
– гранулез ҳужайралари раки;
– дисгерминома;
– гонадалар атрофияси ва склерози.
- Ўсмалар
Этиологияси, патогенези, тузилиши ва биологик хусусиятлари
- Ўсмалар пайдо бўлиши эҳтимолини оширадиган 7 та омил:
- касб-кори (рентгенологлар, уран шахталари ишчилари);
- мижози;
- иқлим шароитлари;
- қуёш нурларининг ортиқча таъсири;
- вирусли инфекциялар;
- чекиш;
- ичкиликни суистеъмол қилиш;
- имунтанқис ҳолат (бирламчи ва иккиламчи).
- Ўсмаларнинг ўзига хос 3 та хусусияти:
- ўсма тўқималарининг организм идора эта олмайдиган даражада патологик тарзга кириб ортиқча ўсиб кетиши;
- сифат жиҳатдан ўзгариб кетган, ҳужайраларнинг беҳад кўпаявериши;
- ўсма ҳужайралари организмда ҳужайрани ўраб турган микромуҳит омиллари таъсирига кўрсатиладиган реакциянинг издан чиқиши.
- Ўсма ҳужайралари кўпайиши билан фарқ қиладиган 6 пролифератив жараён:
- инкапсуляция;
- продуктив яллиғланиш;
- регенерация;
- компенсатор гиперплазия;
- метаплазия;
- дисплазия.
- Ўсма олди касалликлари бўлиб ҳисобланадиган 6 патологик жараён:
- патологик регенерация маҳалидаги персистланувчи ҳужайралар пролиферацияси;
- гиперпластик ва диспластик пролиферация;
- сурункали атрофик гастрит;
- сурункали ярали колит;
- йўғон ичакнинг туғма полипози;
- оғиз бўшлиғи, вульва, бачадон бўйни шиллиқ пардалари ва бадан териси лейкоплакияси.
- Канцерогенезнинг молекуляр асосини ташкил қиладиган 3 омил:
- генлар альтерацияси ташқи муҳитнинг турли омиллари таъсирида (кимёвий моддалар, радиация, вируслар);
- иккала ген орасидаги алоқадорликнинг бузилиши – протоонкогенлар ва ўсма пайдо бўлишини бўғиб қўювчи супрессор генлар;
- ўсманинг тарқалиб бориши молекулар доирада генетик шикастларнинг тўпланиб бориши.
- Кимёвий канцерогенезнинг 2 тури:
- экзоген (қорамойни қайта ҳайдаш, нефть ва нефть маҳсулотлари, ишланган газлар, битум таркибида бўладиган кимёвий бирикмалар, тамаки тутуни);
- эндоген (витамин D, ўт кислотлари, жинсий гормонлар, индол, холестерин).
- Тузилиши ва таъсир механизмига кўра кимёвий канцерогенларнинг 2 гуруҳи:
- ҳужайра ва тўқималарга тўғридан-тўғри таъсири;
- фаол метаболитлар ҳосил қилиш жараёнидаги билвосита таъсири.
- Кимёвий онкогенезнинг 2 фазаси:
- инициация – мутация натижасида соматик ҳужайрадан ўсма ҳужайраси пайдо бўлиши;
- промоция – ўсма муртаги ва ўсманинг ўзи ривожланиб бориши.
- Радиацион канцерогенезда роль ўйнайдиган 4 омил:
- қуёш нурлари;
- рентген нурлари;
- атом ядроси парчаланганида ажралиб чиқадиган зарралар;
- радионуклидлар.
- Радиацион канцерогенезда бўладиган 4 жараён:
- радиация туфайли бошланган мутациялар нормал ҳужайралар протоонкогенларини фаоллаштириб қўйиши;
- радиацион мутациялар ҳужайраларнинг табиатан бошқача канцероген таъсирларга ҳужайраларнинг табиатан бошқача канцероген таъсирларга сезувчанлигини кучайтира олади;
- радиация ҳужайранинг ҳалок бўлишига олиб келади. Онкоген таъсирларга сезувчан бўлиб қолади;
- ташқи муҳитнинг бошқа омиллар таъсирида қўшимча мутация рўй бериши мумкинлигидан дарак беради.
- Онковирусларнинг 2 асосий синфи:
- бир ипли РНК-вируслар;
- қўш ипли ДНК-вируслар.
- РНК-вируслари чақирадиган ўсмаларнинг 4 асосий тури:
- Т-ҳужайрали лейкозлар;
- сут бези раки;
- лейкемия;
- лимфомалар.
- Ўсма чақирадиган 5 асосий ДНК вируслари:
- одам папилломаси вируси (тери, вульва, бачадан бўйни раки);
- герпес вируси (вульва, бачадан бўйни раки);
- Эпштейн-Барр вируси (африка лимфомаси назофарингеал карцинома);
- цитомегаловирус (Капоши саркомаси);
- В гепатит вируси (гепатоцеллюляр рак).
- Қаттиқ юшмоқлигига кўра ўсманинг 2 тури:
- юмшоқ (медулляр ўсмалар);
- зич (фиброз ўсмалар).
- Ўсмаларнинг 2 асосий қисми:
- паренхима;
- строма.
- 16. Ўсмалар стромасининг 4 асосий функцияси:
- ўсмани озиқ билан таъминлаш;
- алмашинув маҳсулотларини ажратиш;
- паренхима учун механик каркас;
- аранг ўсмаларга қарши йўналтирилган ҳимоя ва иммун реакцияларда роль ўйнайди.
- 17. Строма ва паренхимага алоқадор муҳим бўлган ўсмаларнинг 2 тури:
- гистиоид (аранг сезиладиган строма);
- органоид (орган типида тузилган ўз паренхима ва стромасига эга.
- Ўсмалар атипизмининг 2 тури:
- тўқима (тўқима алоқадорлигини бузилиши);
- ҳужайра (ҳужайра цитоплазмаси, ядроси, ядрочаси, бўлиниш шакллари тузилишидаги ҳар хил морфологик ўзгаришлар, ядро-цитоплазма муносабатларининг бошқача бўлиб қолиши.
- Паталогик кариокинезнинг 3 асосий шакллари:
- мультиполяр;
- асимметрик;
- гиперхром.
- Тузилиши нечоғлик табақалашганлиги, биологик хоссалари ва клиник ўтишига қараб ўсмаларнинг 3 асосий гуруҳи:
- хавфсиз;
- хавфли;
- оралиқ.
- Хавфсиз ўсмаларнинг 5 клиник-анатомик хусусиятлари:
- тўқима атипизми;
- секин ва экспансив ўсиш;
- капсула билан ўралган;
- ўсманинг паренхиматоз ҳужайралари тузилиши жиҳатдан дастлабки ҳужайралардан фарқ қилмайди;
- ўсманинг организмга кўрсатадиган таъсири ва хавфи унинг қаерда жойлашувига боғлиқ.
- Хавфли ўсмаларнинг 5 клиник-анатомик хусусиятлари:
- тўқима ва ҳужайра атипизми;
- етилмаган ўсма ҳужайралари;
- инфильтрловчи ўсиш, атроф тўқима тузилишининг айнаши;
- организм умумий ҳолатига таъсир этади.
- Оралиқ ўсмаларнинг 3 клиник-анатомик хусусиятлари:
- метастазлар бермайди;
- маҳаллий деструктив ўсишни таъминлайди;
- рецидивга берилувчан.
- Табақалашмаган ҳужайраларнинг 4 структур хусусиятлари:
- полиморфизм;
- ядролар шакли ва катталигининг гиперхромия ва вариабеллиги;
- катта ядрочалар;
- митознинг кўп бўлиши атипизм билан.
- Табақалашмаган ўсма ҳужайраларининг 4 субмикроскопик белгиси:
- хроматин парчаларининг ядро остида тўпланиб туриши;
- ғадир-будир эндоплазматик ретикулум тузилишининг жўн тарзга киргани;
- эркин рибосомалар сони кўпайиб қолгани;
- митохондрийлар полиморфизми.
- Ўсмалар ўсиш тезлигини аниқлайдиган 5 асосий омиллар:
- митотик циклнинг давомийлиги;
- ўсувчи қисмларнинг катта кичиклиги;
- ўсма ҳужайраларининг ҳалок бўлиш тезлиги;
- ўсма қон таъминотининг етарлилиги;
- макроорганизм ҳолати.
- 27. Ўсмалар тарқалишининг 2 босқичи:
- экстрацеллюляр матрикс инвазияси;
- ўсманинг томирлардан тарқалиб бориб метастазлар ҳосил қилиши.
- Инвазия феноменида ётадиган 3 асосий омил:
- ўсма ҳужайралари матрикснинг таркибий қисмига ёпишиб олиши;
- ёпишиб олган жойдаги экстрацеллюлар матрикснинг емирилиши;
- ўсма ҳужайралари ҳаракатланиши – миграцияси.
- Ўсмалар метастазланишининг 3 асосий йўллари:
- имплантация (тана бўшлиқларига пайвандлаш);
- лимфоген (лимфа томирлари орқали);
- гематоген (қон томирлари орқали).
- Ўсма ҳужайраларининг лимфа томирларига ўтишининг 3 босқичи:
- аввал лимфа томирининг базал мембранасига ёпишиб қолади;
- сўнгра протеолитик ферментлар ишлаб чиқаради;
- лимфа йўлига амёба сингари ўтиб олади.
- Қон ўзани буйлаб метастазланишнинг 4 босқичи:
- вена томирининг деворида ўсма ўсиб, ўсма эмболи ҳосил қилади;
- эмбол веноз оқимга тушиб, капиллярлар ўзанига тушади ва шу жойда туриб қолади;
- ўсма ҳужайралари эндотелиал ҳужайраларга ёпишиб қолади ва инвазия механизми ёрдамида томирлар базал мембранасидан ташқарига чиқади;
- томирлардан ташқарига чиқиб кўпайишга ва метастаз тугунчалар чиқара бошлайди.
- Ўсманинг танлаб метастаз бериши асосида ётадиган 3 омил:
- малигнизацияланган ҳужайралар юзасида рецепторлар юзага келади;
- баъзи нишон органларнинг ўсма ҳужайралари хемотаксисга сабаб бўладиган моддалар ишлаб чиқаради;
- протеазаларнинг ингибиторларини сақлайдиган муҳит бўлиб қолади.
- Канцероген моддалар нормал ҳужайрага таъсир кўрсатганида, унинг тузилмалари ва функциялари фенотипик ўзгаришларнинг 6 тури:
- ҳужайралар кўпайиши ва табақаланишининг издан чиқиши;
- морфологик ўзгаришлар;
- кариотипда рўй берадиган ўзгаришлар;
- антигенлик хоссаларининг зўрайиб қолиши;
- метаболик ўзгаришлар;
- ҳужайралар сиртининг ўзгариши.
- Ҳужайра иммунитети пайдо бўлишида иштирок этадиган 4 тур ҳужайралар:
- специфик равишда сенсибелланган цитотоксик Т-ҳужайралар;
- ўзига хос Ғс-рецепторларга эга бўлган Т-киллерлар – гетероген ҳужайралари популяцияси, булар антителолар билан ўралган бўлиб, ўсма ҳужайраларини таниб, ажратиб олиш ва лизисга учратиш хусусиятига эгадир;
- энтоксин ва Т-ҳужайраларга гамма интерферони билан бир қадар фаол ҳолга ўтган микрофаглар, булар цитотоксик ҳужайраларни фаол ҳолга ўтказиш ва цитотоксик маҳсулотлар ҳосил қилиш йўли билан ўсма ҳужайраларини ўлдириши мумкин;
- ўсма ҳужайларини олдин сенсибилламасдан туриб емиришга қодир бўлган табиий киллер ҳужайралар.
- Ўсма ҳужайралари метаболизмининг 5 хусусияти:
- нафас занжирида иштирок этувчи ферментлар фаоллиги аниқ пасайиб кетиши устига зўр анаэроб гликолиз бўлиши;
- ёғ ва кислоталарни синтезлаш хусусиятининг сусайиши;
- оқсил ва нуклеин кислоталари синтези жараёнининг бу моддалар парчаланиш жараёнидан устун туриши;
- ядродан цитоплазмага информацион РНК ўтишининг сусайиши;
- биокимёвий жараёнларни назорат қилиб борувчи омилларга, жумладан гормонларга бўладиган реакциянинг айнаши, яъни биокимёвий ихтисосланишнинг бузилиши.
- Ўсмаларнинг организмга кўрсатадиган таъсирининг 6 омили:
- ўсма жойига;
- нечоғлик хавфлилигига;
- катта-кичиклигига;
- биологик хоссаларига;
- ўсмалар функционал фаоллиги;
- ўсма асоратлари (қон кетиши, иккиламчи инфекция қўшилиши, ўсмада қон қуйилиши).
- Ўсмада ривожланадиган 3 асосий паранеопластик синдром:
- гиперкальциемия;
- Кушинг синдроми;
- абактериал тромбоэндокардит.
- Ўсмаларнинг 7 асосий гистогенетик гуруҳи:
- махсус локализацияси йўқ эпителиал ўсмалар;
- экзо- ва эндокрин безлар, шунингдек эпителиал қопламлар ўсмалари;
- мезенхимал ўсмалар;
- меланин ҳосил қилувчи тўқималар ўсмалари;
- нерв системаси ва мия пардалари ўсмаси;
- қон яратувчи ва лимфоид тўқималар ўсмалари;
- тератомалар.
- Эпителийдан пайдо бўладиган ўсмаларнинг 11 та асосий манбалари:
- ясси эпителий (папиллома, рак);
- без эпителийси (аденома, аденокарцинома);
- эпителийнинг базал ҳужайралари (базалиома);
- тер безлари йўллари эпителийси (сирингоаденома, рак);
- соч фолликулалари эпителийси (трихоэпителиома, рак);
- тер безлари секретор бўлимлари эпителийси (гидроаденома, рак);
- буйрак каналчалари эпителийси (аденома, гипернефроид рак);
- гепатоцитлар (гепатоцеллюляр аденома, гепатоцеллюляр рак);
- ўт чиқариш йўллари эпителийси (холангиоцеллюляр аденома, холангиоцеллюляр рак);
- сийдик чиқариш йўллари оралиқ эпителийси (оралиқ ҳужайрали папиллома, оралиқ ҳужайрали рак);
- йўлдош хориони эпителийси (елбўғоз, хорионкарцинома).
- Мезенхимал тўқимадан пайдо бўладиган ўсмаларнинг 12 асосий манбалари:
- бириктирувчи тўқима (фиброма, фибросаркома);
- ёғ тўқимаси (липома, гибернома, липосаркома, хавфли гибернома);
- шиллиқ ҳосил қилувчи тўқима (миксома, миксосаркома);
- силлиқ мускул тўқимаси (лейомиома, лейомиосаркома);
- кўндаланг-тарғил мускул тўқимаси (рабдомиома, рабдомиосаркома);
- қон томирлари (гемангиома, ангиосаркома);
- лимфа томирлари (лимфангиома, лимфангиосаркома);
- синовиал пардалар (хавфсиз синовиома, хавфли синовиома);
- мезотелиал тўқима (хавфсиз мезотелиома, хавфли мезотелиома);
- мия пардалари (менингиома, инвазив менингиома);
- тоғай тўқимаси (хондрома, хондросаркома);
- суяк тўқимаси (остеома, остеоген саркома);
- Саркомаларнинг 3 характерли хусусиятлари:
- инфильтрацияланиб ўсиб, веналар деворига тез ўсиб кириши ва ўсма ҳужайраларининг қон оқимига тушиши;
- гематоген йўл билан метастаз бериши;
- кўпинча ёшлар ва ҳатто болаларда пайдо бўлиши.
- Гистологик тузилиши жиҳатдан липосаркоманинг 4 тури:
- юксак даражада табақалашган;
- миксоид (эмбрион);
- думалоқ ҳужайрали;
- плеоморф.
- Лейомиомалар жойлашиши бўйича кўп учрайдиган 5 та жойи:
- бачадон;
- тери;
- меъда-ичак йўлида;
- қорин пардаси ортидаги клетчатка;
- кўкс оралиғи.
- Лейомиосаркоманинг 7 макро- ва микроскопик белгиси:
- юшмоқ консистенция;
- оқ ранг, балиқ гўштини элатади;
- қон қуйилган ва некрозга учраган жойлар бўлиши туфайли ола-була бўлади;
- полиморф ҳужайралар;
- йирик ҳужайралар;
- кўп ядроли симпластлар;
- синусоид ва капилляр типидаги томирлар кўп.
- Рабдомиомаларнинг 3 макро- ва микроскопик белгиси:
- тугунчалар бўлиб, диаметри 10 см гача бориши мумкин;
- кулранг оқ тусли;
- мускул толаларига ва миобластларга ўхшаб кетадиган полиморф ҳужайралардан тузилган;
- Рабдомиосаркоманинг 6 макро- ва микроскопик белгиси:
- диаметри 20 см гача борадиган тугун кўринишида;
- юшмоқ консистенцияли;
- кесимида қон қуйилиши ва некроз ўчоқлари кўрилади;
- полиморф ҳужайралар;
- эмбриогенезнинг турли босқичларини бошдан кечираётган муртак мускул ҳужайраларига ўхшаб кетади;
- кам томирли.
- Томирлар ўсмаларининг 2 асосий гуруҳи:
- ангиомалар: тузилиши бўйича қон ва лимфа томирларидан фарқ қилмайди ва хавфсиз ҳисобланади;
- ангиомалар агрессив кечиши, солид тузилиши билан характерланади, атипик эндотелиал ҳужайралар жойлашган (ангиоэндиотелиома, ангиосаркома) .
- Ангиомаларнинг келиб чиқиш манбаи бўйича 2 тури:
- қон томирларидан – гемангиома;
- лимфа томирларидан – лимфангиома.
- Гемангиоманинг 6 та тузилиш қатори:
- капилляр;
- веноз;
- каверноз;
- гемангиоэндотелиома;
- гемангиоперицитома;
- гломус-ангиома.
- Каверноз ангиомаларнинг 6 структур хусусиятлари:
- тугунча кўринишида – кўк-бинафша ранг;
- кесимида лабсимон тузилишда;
- ўсма диаметри – 2-3 см;
- чегараси аниқ;
- алоҳида томирлар бўшлиғида тромб;
- томир бўшлиқларида тромбоз.
- Капилляр гемангиоманинг 5 та структур хусусиятлари:
- ичида қон айланиб юрадиган, бир-бирига зич бўлиб тақалган капиллярлар коптокчасидан иборат;
- стромаси жуда оз;
- юзи силлиқ ёки ғадир-будир тугунча кўринишида, ранги оч-қизил тусдан кўкимтиргача;
- ўсманинг ўлчами бир неча миллиметрдан бир неча сантиметргача;
- атроф тўқима сатҳидан кўтарилиб туради.
- Силлиқ мускул ҳужайралари ўзгаришида чақирилувчи ўсма, гломус-ангиоманинг 5 структур хусусиятлари:
- кулранг-пушти рангли кичикроқ тугун кўринишида, диаметри 5 мм гача;
- дерма бағрида жойлашади;
- юмалоқ шаклли ва қаттиқ консистенцияли;
- тармоқланувчи томирлардан тузилган;
- стромада гломус ҳужайралар ичида жойлашади.
- Капоши саркомасининг 4 шакли:
- классик;
- эндемик (африка тури);
- эпидемик (ОИТСга характерли);
- ятроген (аллоген органлар реципиентларида иммун супрессив даво қилаётган маҳалларда пайдо бўлади);
- Микроскопик жиҳатдан олганда Капоши саркомасининг 4 асосий қисми:
- пролиферацияланаётган эндотелиал ҳужайралар, булар ҳужайра қатламлари ёки шаклланган янги томирлар кўринишида бўлади;
- гемосидерин ўтириб қолган экстраваскуляр геморрагиялар;
- анапластик фибробластлар пролиферацияси;
- гранулёма маҳалидаги ўхшаш яллиғланиш реакцияси.
- Тоғай тўқимасидан ҳосил бўлувчи ўсмаларнинг 3 асосий тури:
- остеохондрома;
- энхондрома;
- хондросаркома.
- Тоғай тўқимаси билан қопланган суяк ўсиши, остеохондромаларни 2 асосий тури:
- солитар остеохондрома;
- кўп бўладиган экзостозлар (остеохондроматоз).
- Маффучи синдромининг 2 асосий белгиси:
- кўп бўладиган энхондромалар;
- тери гемангиомаси.
- Хондросаркомани остеосаркомадан ажратиб турадиган 4 клиник белги:
- киши умрининг бир мунча кеч даврларида учрайди;
- нисбатан секин ўсади;
- оқибати бир мунча хайрли;
- энхондрома ва кўп бўладиган экзостозларнинг малигнизацияси натижасида пайдо бўлиши мумкин.
- Хондросаркоманинг 10 структур хусусиятлари:
- яхши ажралиб турмайдиган тугунча шаклига эга;
- зич эластик ёки суякдек қаттиқ консистенцияли;
- бўлакчали кўринишда;
- юзаси ялтироқ;
- кесиб кўрилганча ўсма тўқимаси мовий-оқ ярим тиниқ массалар кўринишида бўлиб, сариқ некроз ўчоқлари, ола-була бўлиб турган қонталашлар ва оҳакланиш зоналари кўринади;
- сезиларли ҳужайралар полиморфизми;
- атипик митозлар;
- битта ҳужайрада бир қанча ядролар бўлиши;
- битта лакунада бир нечта хондробластлар кўзга ташланади;
- ўсма матрикси кальцийланиши ёки ҳатто суякланиши мумкин.
- Меланин ҳосил қилувчи тўқимадан пайдо бўладиган ўсмаларнинг 2 асосий тури:
- пигментли невуслар – ўсмасимон тузилмалар;
- меланома.
- Невусларнинг 3 асосий тоифаси:
- кўп учрайдиган оддий невус;
- кам учрайдиган невуслар;
- диспластик невус.
- Кам учрайдиган невусларнинг 4 тури:
- туғма улкан пигментли невус;
- мовий невус;
- мурракаб невус (эпителиоид);
- галоневус.
- Турмушда орттирилган оддий невуснинг 3 ривожланиш даври:
- I-даври – невус ҳужайраларининг уялари базал қатлам доирасида эпителий ичида жойлашади;
- II-даври – невус ҳам эпителий, ҳам дерма ичида жой олади;
- III-даври – невус ҳужайралари уяларининг фақат дерма ичида жойлашган бўлиши билан ажралиб туради.
- Турмушда орттирилган оддий невуснинг 5 структур хусусияти:
- ясси тугунча кўринишида;
- тўқ жигаррангдан қора ранггача;
- юзаси силлиқ;
- диаметри 1 см дан ошмайди;
- ҳужайралар думалоқ, чўзинчоқ ёки полигонал шаклда бўлиб, йириккина думалоқ ядроси бор.
- Туғма улкан пигментли невуснинг 4 структур хусусияти:
- терининг катта қисмини эгаллайди;
- ёқа, енглик ёки нимча кўринишида;
- гунгирт-кулранг, жигарранг, қора бўлиши мумкин;
- 2 тур ҳужайралардан тузилган – катта овал шаклда (дерманинг юқори қатламларида) ва майда (дерманинг чиқурроқ қатламларида).
- Галоневус (Саттон касаллиги)нинг 6 структур хусусиятлари:
- қизил-жигарранг тусли тугунчадан иборат;
- диаметри 4-5 см гача борадиган думалоқ ёки тухумсимон шаклда;
- тери устидан андаккина кўтарилган;
- пигменти йўқолиб кетган, оч тусли, тери гардиши билан ўралган;
- витилиго, гиперкератоз ва акантоз билан учрайди;
- невус ҳужайралари кўп бурчакли шаклда;
- Мовий невуснинг 6 структур хусусияти:
- думалоқ тухумсимон эластик доғ ёки тугунча кўринишида;
- теридан кўтарилиб турмайди;
- силлиқ юзали ва чегаралари аниқ;
- диаметри 4 мм дан 2 см гача;
- ранги ҳаворанг – кулранг тусдан то тўқ кўк ранггача;
- дерманинг чуқур бўлимларида шакли дуксимон ядролари чўзиқ ва цитоплазмаси кам ҳажмли бўлади.
- Диспластик невусга хос 4 хусусият:
- кўпроқ холларда ўсма манбаи бўлади;
- бир оила аъзоларида учраши мумкин (оилавий диспластик невус синдроми);
- макро-микроскопик тузилишида, меланомадан ажратиш қийин;
- бош, думба, сут безлари терисида жойлашган бўлиши мумкин.
- Диспластик невуснинг 6 структур хусусияти:
- ташқи кўринишидан меланомани эслатади;
- диаметри 1 см дан ортиқ, чегаралари нотўғри;
- туси пушти рангдан тўқ жигарранггача;
- ҳужайраларда митозлар пайдо бўлади;
- меланин миқдори кўпайиб қолгани;
- ҳужайра атипизми.
- Меланин ҳосил қилувчи ҳужайралардан меланоманинг хавфли ўсмага ўтишидаги 3 асосий юқори омиллар:
- қуёш радиациясининг юқорилиги;
- офтоб уришлар;
- невус жароҳати.
- Меланоманинг клинико-анатомик 2 асосий шакли:
- тарқалиб борадиган – юза;
- тугунсимон.
- Меланома ўсишининг 2 шакли:
- радиал;
- вертикал.
- Меланоцитларнинг 4 асосий тури:
- йирик ядроли эпителийсимон – уларнинг оч рангли ва каттагина ҳажмли цитоплазмасида пигментлар топилади;
- дуксимон;
- гиперхром ядроли невуссимон майда ҳужайралар;
- майда гиперхром ядроли – балонсимон ҳужайралар.
- Меланома инфильтратив ўсишининг 5 босқичи:
- I – ўсма эпидермис доирасида жойлашган бўлади;
- II – ўсма меланоцитлари базал мембранадан дерманинг сўрғичли қатламига ўтади;
- III – тўрсимон қатламга етиб боради;
- IV – тўрсимон қатламга ўтиб кетади;
- V – тери ости клетчаткасида ўсма ҳужайралари бўлади.