Хуш келибсиз

Prof. Khasan Tursunov

Тошкент тиббиёт академияси (ТТА) Даволаш факултетининг патологик анатомия кафедраси сайтига хуш келибсиз.

Бизнинг кафедра тарихи 1920 йилларга бориб тақалиб, узоқ йиллар давомида патологияни ўрганиш, ўқитиш ва изланишлар олиб бориш билан шуғулланиб келмоқда.

Ҳозирги кунда кафедрада юқори малакали тиббиёт кадрларни тайёрлашда бакалавриатура, магистратура йўналишлари талабалари ҳамда клиник ординаторлар учун патологик анатомия фани ўқитиб келинмоқда.

Кафедра базаси Республика патология анатомия марказида жойлашган бўлиб, бу таълим бериш ва илмий-тадқиқот ишларини замонавий тиббиёт ускуна ва воситалари ёрдамида олиб бориш имконини бериб бу асосий фан ва клиник тиббиёт ўртасидаги тиббий қўприк вазифасини бажаради.

Кафедра патологик анатомия бўйича ўқитиш ва илмий тадқиқот ишларини олиб боришда катта тажрибага эгадир. Организм ва тўқималарни макроскопик, микроскопик, биокимёвий, иммунологик ва молекуляр текшириш асосида касалликка ташҳис қўйишда бизнинг кучли томонларимиз илмий аҳамият касб этади.

Кафедрамиз веб-сайти орқали Сиз кафедра ҳаёти, ўқиш жараёни, ўқув дастурлар, илмий-тадқиқот фаолияти, даволаш иши ва маънавий-маърифий фаолият бўйича олиб борилаётган ишлардан хабардор бўлишингиз мумкин.

Яхши тилаклар билан,
Проф. Турсунов Хасан Зияевич
Патологик анатомия кафедраси мудири